Даромад манбаи      Бош саҳифа

Узум сақлашда «олтиариқча инновация»

ёхуд катта боғбон Ҳусанбой  Ғофуров хонадонидаги мўъжиза

Ер билан тиллашиш, ундан бир йилда уч-тўрт маротаба ҳосил олиш ҳам аслида бир мўъжизадир. Олтиариқнинг ҳар бир даласи, ҳар бир ҳовлисида ана шундай мўъжизага гувоҳ бўлишингиз мумкин.

Узум сақлашда  «олтиариқча  инновация»

Яқинда Давлат экология қўмитаси раиси Нарзулло Обломуродов Олтиариқ тумани «Чинор таги» МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи тажрибали миришкор Ҳусанбой Ғофуров хонадонидаги узумчилик боғида бўлиб, бу ерда парваришланаётган узум ва кўчатлар, хусусан, цитрус мева дарахтларини кўздан кечирди.

Хонадонда узумни қишин-ёзин сўритокларда мавсумий сақлаш, уларнинг ҳозирги ҳолати, шунингдек, Ўзбекистон иқлимига мос бўлган дарахт ниҳолларини қандай парвариш қилиш, уларни етиштириш  доирасида қилинаётган ишлар билан танишди ва миришкор боғбоннинг тажрибалари бўйича фикр алмашди.

Дарҳақиқат, бугунги кунда мазкур хонадонда 0,02 га майдонда  узумзор ташкил этилган бўлиб, қолган бўш ерларида 150 дан ортиқ цитрус мева  ҳамда манзарали дарахт кўчатлари парвариш қилинмоқда.

Устозлардан бири ёзганидек, агар Олтиариқ кўчасида машинадан бир кафт тупроқ тушиб қолса, тадбиркорлар ўша жойда ҳам бир нима экиб кўкартиради. Ҳақиқатан, олтиариқликлар ерни эъзоз­лайди ва шунга яраша унинг роҳатидан баҳраманд бўлиб келяпти. Айни кезда туманнинг қай бир ҳудудига борманг, кенг кўламли ободонлаштириш, бунёдкорлик, яратувчанлик ишларининг устидан чиқасиз.

Ҳа, Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон таъкидлаганидек, олтиариқлик­лар иш билгич халқдир. Бунга Ҳусанбой Ғофуров хонадонида ҳам гувоҳ бўлиш мумкин.

Ҳусан отанинг томорқасидан бир қарич бўш жой топа олмайсиз. Томорқа узум боғ билан кўзни қувонтирса, узумлар орасидан танаси тепага қараб интилиб, сўриток устида ҳосил бераётган олмаю киви ва бошқа мевали дарахтлардан ҳам яхшигина ҳосил олинмоқда. Буни ҳақиқий «олтиариқча инновация» деса бўлади.

Катта боғбон дея эътироф этилувчи Ҳусанбой ота хонадонида йил ўн икки ой банди қуримаган узум сақланади. Деҳқоннинг таъкидлашича, узумни сақлаш йўллари борасида узоқ йиллар изланишлар олиб борилиши ҳозирда ўз мевасини бериб турибди. Не ажабки узумлар йил давомида янги узилгандек табиий ҳолатда сақланмоқда.

– Олтиариқликлар ерни эъзозлашади. Узумчилик бизга ота касб, шу билан бирга, сердаромад соҳа. Биз фақат узумдан олинадиган даромадга қараб қолмаймиз. Ҳозирда узум билан бир ерда цитрус мевалар ҳам етиштиряпмиз. Хонадонимиздаги узумларни бир неча йиллардан буён «токнинг устида сақлаш» келяпмиз. Узум парваришига алоҳида эътибор қаратамиз. – дейди миришкор боғбон.

– Узумчилик билан шуғулланишни бош­лаганимга 50 йил бўлди. Ҳар қандай соҳанинг ҳам ўзига яраша оғир ва енгил томонлари бор.

Ҳар бир соҳада изланиб турмасангиз, замондан орқада қолиб кетишингиз ҳеч гап эмас. Изланишлар самара бериб, 15-20 йилдан буён «бакалашка» услубида узумларимизни май ойигача асл ҳолидек сақлашга эришиб келмоқдамиз.

Дарҳақиқат, ҳозирги кунда излаган имкон топяпти. Интилган, изланган инсон ҳар ишнинг чорасини қилиши мумкинлигига олтиариқлик Ҳусанбой ота каби боғбонлар мисолида кўриб турибмиз.

«Иқлим ўзгаргани боис парвариш ҳам ҳар йили ўзгариб туради. Фаолиятимизга иқлим шароити чамбарчас боғлиқ. Узумларнинг йилдан-йилга ҳосилдорлиги камайиб боряпти. Сабаби – иқлим ўзгариши, турли касалликларнинг кўпайиб кетиши. Ўтган йили негадир узумлар ҳар йилгидан кўра кам ҳосил берди. Ёшлигимизда ноябрь ойида ҳам узум барглари ям-яшил бўлиб барқ уриб турарди, бир неча йиллардан буён айни мева ғарқ пишадиган июнь ойидаёқ барглари сарғайиб сўлиб боряпти», – дейди узумчилик сирларини бўлишар экан Ҳусанбой Ғофуров.

Олтиариқлик оддий, заҳматкаш бир ўзбек хонадон аҳлининг тиришқоқлиги, меҳнатсеварлиги ҳар қанча таҳсинга лойиқ. Уста боғбон етиштираётган сархил узумлар бугун юртимиз ва хорижда ҳам ҳаридоргир. Ҳусанбой Ғофуров каби ер билан қалбдан тиллашаётган миришкорлардан эса ҳар қанча ҳалол меҳнат қилиш сирини ўрганса арзийди.

 

Шохсултон ТЎХТАМАТОВ




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔28

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔95

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔302

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 28    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 95    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 302    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 495    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 568    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар