Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
Батафсил«Табиат билан тил топиш, шунда ҳеч вақт камбағаллашмайсан. Сени одамларнинг фикр-мулоҳазалари эмас, табиат бадавлат қилади», – дейди юнон файласуфларидан бири.
Бу фикрларни бир ёқлама тушунмаслик керак назаримда. «Дили табиатга боғланмаган кимсалар бағритошлардир», – дейди яна бошқа бир донишманд. Ҳиссиз қалбларга борлиқ ва гўзаллик руҳи қандай сингиши мумкин? Баҳорнинг кўтаринки ва янгроқ оҳанглари, кузнинг ҳазин ва юпатувчан мусиқасига лоқайд кўнгилларда қувонч ва дард файзи нима қилсин?
Табиат ва инсон муносабати ғоятда қадимий ҳамда доимий жараён. Инсон дунёга келибдики, табиат бағрида яшайди.
Одам табиатдан қанча узоқлашса, ўшанча юпунлашади, ёмонлик ва ёвузлик ҳисларига кўпроқ мағлуб бўлади.
Табиат бағри инсон учун ҳам, ҳайвон учун ҳам ҳамиша очиқ. Бироқ одам боласи табиатга баъзан ҳайвон ҳам қилмайдиган даҳшатли азобларини раво кўради. Бу инсониятга нисбатан бераҳмликдир.
Тарих эсга тушади. Ўтмиш замонларда одамлар дарахтларга сиғинишган. Битта дарахтнинг касалланиши ёки қуришини айрим қабилалар катта мотамдай қабул қилишган. Улар учун бу жудаям катта фожиа ҳисобланган.
Кимдир битта дарахтнинг шохини синдиришини мутлақо ҳазм қила олишмаган. Жамоавий жазо қўллаш одатлари ҳақида ҳам манбалар бор.
Дарахтлар шарафига ўтказиладиган ғаройиб маросимлар ҳам она табиатни улуғлаш ғояси билан суғорилган.
Азиз замондош, она табиатни асрамас эканмиз, бошимиз турли касалликлардан чиқмайди.
Хулоса ўзингиздан…
Ражаб РЎЗИМУҲАММАД
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилОлимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.
БатафсилЙўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.
Батафсил