Даромад манбаи      Бош саҳифа

Йилига 100 миллион топаётган ўқувчи У келажакда ким бўлмоқчи?

Навоий вилояти, Навбаҳор туманидаги Супаркент қишлоғида яшовчи Жўрабек Амоновни ҳудуд аҳолиси яхши танийди. У ҳали ёш бўлишига қарамасдан аллақачон «асаларичи бола», дея ном чиқаришга улгурган.

Йилига  100 миллион  топаётган ўқувчи  У келажакда ким бўлмоқчи?

Жўрабек қишлоқдаги 29-умум­таълим мактаби 10-синф ўқувчиси. Юриш-туришидан оддий қишлоқ болаларига ўхшаса-да, уларга ўхшамайдиган томонлари ҳам бор. Ўзи тенги ўртоқларидан фарқли ўлароқ, у йилиги камида 100 миллион сўмдан зиёдроқ даромад топаётган ёш тадбиркорлардан бири.

Отаси Ҳамза Тошматов ҳам асаларичилик билан шуғулланган. Ҳозир гарчи «Карим Ҳусен бобо» фермер хўжалигида сувчи бўлиб ишласа-да, бўш вақтларида ўғлига ёрдамлашади, керакли маслаҳатларни бериб туради. Унинг таъкидлашича, ўғли асаларилар билан бирга улғайиб, тили ҳам асалари билан бирга чиққан.

– Эсимни танибманки, асаларичилик билан шуғулланаман, – дейди Ҳамза ака. – Буни отамдан ўргандим, бугун фарзандларим ҳам бобомерос касбини давом эттирмоқда. Ўғлим дарсдан бўш вақтларида ёнимда юриб асаларичиликка меҳр қўйди. Уларни парваришлаш, кўпайтириш ва асал йиғиш сир-синоатларини қунт билан ўрганди. Бугунги кунда ўзи мустақил равишда шу иш билан шуғулланмоқда.

Жўрабек оилада иккинчи фарзанд. Опаси Навоий давлат педагогика институти талабаси бўлса, укаси 7-синф ўқувчиси. Асло тиниб-тинчимайди. Тонг отар-отмас меҳнатга шўнғийди. 8 сотихлик ҳовлида рўзғор учун саримсоқпиёз, картошка, помидор, сабзи, пиёз экилган. Ота-онасига уларнинг парваришида ёрдам беради, чопиқ қилади. Бегона ўт-ўланлардан тозалайди. Қолаверса, яна 3 та соғин сигир бор. Уларга даладан ўт ўриб келиш ҳам унинг зиммасида. Шунинг­дек, дарсдан кейин ҳафтасига 4 кун Навоий шаҳрига репититорга бориб, инглиз тилидан қўшимча дарс олмоқда.

– Ҳозирда инглиз тилини ўрганяпман, – дейди Жўрабек. – Келгусида ИНХА университетида ўқимоқчиман. Ахборот-коммуникация технологиялари ёки логистика йўналиши бўйича мутахассис бўлмоқчиман. Орзуимни амалга оширишим учун эса ҳозирдан қунт билан билим олишим зарур.

Қунт билан билим олиш учун кўпроқ ўқиш керак. Унда асаларичилик нима бўлади, дея сўраймиз ундан.

«Бу касб – қизиқишим. Болалигимдан буён асаларичиликка қизиқаман.

Ҳозирда 80 та асалари уясини парваришлаяп­ман. Йилига 2 тоннага яқин асал оламан. Шунинг­дек, асалари оиласини кўпайтириб сотаман. Бу ҳам қўшимча даромад», – дейди у.

Дарвоқе, асалнинг харидорлари ҳам тайёр. Маҳсулот қиш­лоқдан ортмайди. Уйдан ўзлари келиб олиб кетишади.

Бугунги кунда Супаркент қиш­лоғида 305 та оила истиқомат қилади. Илгари ўқувчилар қиш­лоқдан 4-5 километр олисдаги мактабларга қатнарди. 2019 йилда эса қишлоқда янги мактаб қурилиб фойдаланишга топширилди. Ҳозирда таълим масканида 222 нафар ўқувчига 30 нафар ўқитувчи сабоқ бериб келмоқда.

– Бу йилда мактабимизни 18 нафар ўқувчи битиради, – дейди мактаб амалиётчи психологи Хуршид Ҳикматов. – Уларнинг 13 нафари ахборот-коммуникация технологиялари, 5 нафари ҳайдовчилик бўйича курсларда қатнашиб, тегишли гувоҳномаларга эга бўлди. Мактабимизда Жўрабек каби дарсдан ажралмаган ҳолда мустақил равишда даромад топаётган ўқувчиларимиз 8 нафарни ташкил этади. Уларнинг сафи кенгайиб бораётгани қувонарли.

Ҳа, бугун даромад топаман, тадбиркорлик билан шуғулланаман, дейдиган юртдошларимиз учун давлатимиз томонидан барча шароит ва имкониятлар яратилмоқда. Бу имкониятлардан гарчи мактаб ўқувчиси бўлса-да Жўрабек Амонов сингари ёшлар оқилона фойдаланган ҳолда ­оиласига қўшимча даромад олиб келмоқда.

Абдували БЎРИЕВ

Сирож Аслонов

(ЎзА) олган сурат.




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔28

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔95

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔302

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 28    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 95    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 302    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 495    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 568    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар