Даромад манбаи      Бош саҳифа

ЛИМОН ТУПИДАН МАНДАРИН

ёхуд томорқачиликда бир-биридан ўтган ишбилармонлар

ЛИМОН ТУПИДАН МАНДАРИН

Меҳнати самарасини кўриб, завқ олиб ишлаган одам чарчоқ нималигини  билмас экан. Андижон туманидаги «Харабек» қишлоғининг «Шарқ юлдузи» маҳалласида яшовчи Одилжон ака Ашуров етмиш ёшни қоралаб қолганига қарамай, томорқасида тинмай ишлайди, юмушлардан сира чарчамайди.

Икки сотихлик иссиқхонасида эрта-ю кеч иш қизғин.  Ноёб гул кўчатлари ҳали баҳор нафаси сезилмасиданоқ харидорларини топиб улгуради. Лимон тупига пайвандланган мандаринни, «Розмарин» навли олмага пайвандланган «Қора йўлбарс», «Бўтақора гўзали»ни ҳам фақат шу миришкор ҳовлисида кўриш мумкин. Эртапишар анор кўчатлари сўритокка таралган. Бу йил экилган беҳи кўчати нишона ҳосилга кирганини ўзингиз кўрмасангиз, ишонмайсиз.     

— Самарқанддан олти туп гул кўчати келтиргандим, — дейди ишнинг ҳадисини олган отахон. — Ҳозир «Хитой юкаси», «Ҳиндистон гўзали», «Аждар» деган гулларимнинг ўзидан 7 миллион сўм даромад қилдим. Харидорларнинг кети узилмайди. Даромаднику, қўя туринг, гуллар кўча-кўйда, маҳалламизга чирой бахш этиб турганини кўрсам, яшариб кетаман. Бир ғайратимга ўн ғайрат қўшилиб, меҳнат қиламан.

Ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи Абдуҳалим Режабоев хонадонига ҳам қадам босган кишининг баҳри-дили очилади. Тўрт сотих жойда етиштирилган помидор, булғор қалампири, бақлажон ва қалампир кўчатларининг харидори чаққон.

«Меҳнатнинг нони ширин. Деҳқончилик рўзғоримизга барака киритяпти. Ҳар йилги даромадимиздан бир новвосни боқимга боғлаймиз. Ҳаракат қилган кам бўлмас экан», — дейди тажрибали томорқачи.

Шокиржон Ёқубов икки йил аввал 2 бош ҳўкизчани бўрдоқига боқишни бошлаганди. Шу кунларда унинг чорваси сони 11 бошга етди.

— Қишгача яйловда боқилган новвосларни йилда икки маротаба сотиб, дурустгина фойда кўраман. Уй қуриб, эл-юртга тўкин дастурхон ёзиб, тўй қилдим. Буларнинг бари чорвадан олинаётган даромадим эвазига бўляпти, — дейди Шокиржон Ёқубов.

Дарҳақиқат, 544 хонадондаги ҳалол меҳнат ортидан мўмай даромад топаётган 3 минг нафар маҳалла аҳли ишнинг кўзини билган миришкорлардан улги олиб, мўл-кўлчиликка ўз ҳиссасини қўшмоқда. Зеро, заминга меҳр бериб, енг шимариб меҳнат қилган кишидан еримиз  саховатини сира аямайди.  

Умиджон МАМАРАСУЛОВ




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔102

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔185

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔366

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 102    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 185    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 366    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 551    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 632    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар