Табиат      Бош саҳифа

Ёввойи ҳайвонларни сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибга солинади

Яқинда хонадонлардан бирида ноқонуний боқилаётган шернинг уч ёшли болага ҳужум қилиши ва уни ғажиб ташлашига бир баҳя қолгани жамоатчиликни ларзага солди.

Ёввойи ҳайвонларни  сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибга солинади

Умуман, сўнгги вақтларда ёввойи ҳайвонларни, ҳаттоки заҳарли ва баҳайбат илонларни уйда сақлаш, уларни хориждан олиб келиш ёки табиатдан ушлаб олиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу ҳам айримлар учун ортиқча ҳой-ҳавасга айланаётгани табиат учун ҳам, аҳоли учун ҳам хавф туғдириши табиий.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ёввойи ҳайвонларни сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди. Мазкур ҳужжат лойиҳаси ёввойи ва йиртқич ҳайвонларни уйда сақлашга оид масалаларни тартибга солишга қаратилган.

Янги қарор лойиҳаси кучга кирадиган бўлса, ана шундай салбий ҳолатлар бартараф этилиши мумкин бўлади.

Қарор лойиҳасидаги энг муҳим масалалар сифатида:

– 2022 йил 1 июлдан эътиборан Давлат экология қўмитаси томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ ёввойи йиртқич ва заҳарли ҳайвонларни сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш тақиқланиши;

– ушбу чекловлар ёввойи йиртқич ва заҳарли ҳайвонларни рўйхатдан ўтган ҳайвонот боғлари, террариумлар, цирклар, океанарийлар, дельфинарийлар ва табиий питомниклар, шунингдек, илмий ва ўқув мақсадлари учун илмий ва таълим ташкилотлари томонидан сақлаш ва фойдаланишга нисбатан тат­биқ этилмаслиги;

– бир ой муддатда «Ҳайвонот дунё­сини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига жисмоний шахслар томонидан ёввойи йиртқич ва заҳарли ҳайвонларни сақлаш ҳамда фойдаланишни таъқиқлашга доир янги норма киритилиши ҳақида қонун ишлаб чиқилиши кўзда тутилмоқда.

Албатта, мазкур қарор лойиҳасини қўллаб-қувватлаймиз. Шу ўринда, анчадан бери кўтарилаётган бир муаммо – Ўзбекистон ҳудудидаги ноёб, сони камайиб бораётган ва тобора йўқолиб бораётган ёввойи ҳайвонлар турларини сақлаб қолиш масаласи ҳақида бир оғиз сўз.

«Қизил китоб»да ноёб ҳайвонот олами турлари 4 та гуруҳга ажратилган: биринчиси, жиддий муҳофазани талаб қилувчи йўқолган ва йўқолиш арафасида турган ҳайвонлар, иккинчиси, ареали ва сони кун сайин камайиб бораётган йўқолиб бораётган турлар, учинчиси, йўқолиш хавфи бўлмасада, камёб – кичик майдонларда камдан-кам учрайдиган турлар, тўртинчиси, муайян вақт давомида сони ва тарқалган майдонлар табиий сабабларга кўра ёки инсон таъсирида қисқариб бораётган турлар.

Айни пайтда ушбу турларни қаттиқ муҳофазага олишимиз керак, акс ҳолда, вазият тубдан оғирлашиши мумкин. Баъзилари (масалан, балиқлардан орол бақраси, орол санчари, сирдарё куракбуруни, чўртансифат оққайроқ балиқлари, сут эмизувчилардан сиртлон (дўлта), сайғоқ, бухоро буғуси (хонгул), бухоро қўйи, морхўр (бурама тоғ эчкиси) кабилар) бўйича агар муҳофаза тадбирлари қатъийлашмаса, улар яқин орада бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турибди. Қўнғир айиқлар, жайрон каби ноёб турларнинг сони ҳам тобора камайиб бормоқда.

Умуман, ҳозирги пайтда «Қизил китоб»­га киритилган ҳар бир турни сақлаб қолиш учун кескин чораларини кўриш зарур. Жумладан, «Қизил китоб»га киритилган ҳайвонот олами вакилларини овлашга мораторий жорий қилиш фурсати етиб келди.

 

Саидали МУХТОРАЛИЕВ




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔18

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔18

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔22

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 18    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 18    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 22    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар