Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

Келин олишдан мақсад: хизматкорми, дастёрми ёки авлоднинг давомчиси?

Оилада қиз туғилса дастёрим, меҳрибоним дея суйишган. Ўғил дунёга келса арслоним, қалқоним, давомчим деб севинган.

Келин олишдан мақсад:  хизматкорми,  дастёрми ёки авлоднинг давомчиси?

Ҳа, халқимизнинг «ўнта бўлса ўрни бўлак» деган пурмаъно ҳикмати бежиз эмас. Аммо оналик, оталик мақомига эришиш осон кечмайди. Бунинг учун, аввало, бўлғуси ота-она соғлом бўлиши лозим. Бола дунёга келгунига қадар 9 ой вақт бор, ана шу даврда бўлғуси она ва боланинг саломатлиги жиддий эътиборга муҳтож. Хўш бунга ким масъул?

Дарров «Оилавий шифокорлар жавоб бериши керак, доктор қаерга қарайди, ойлигини олгандан кейин жавоб берсинда», дейишга шошилмаслик керак. Аслида соғлом бола дунёга келиши учун бўлғуси она ҳам, унинг атрофидагилар ҳам бирдек жавобгар.

Келинг, гапни бироз олдинроқдан бошлайлик. Хонадонга келин тушдими, ўз-ўзидан рўзғор юмушларининг ҳаммаси унинг гарданига юкланади, супур-сидир, қозон-товоқ, хуллас жамики ишлар унга топшириб қўйилади. Келин хизматимни қилсин-да деймиз. Оиламиз давомчиси бўлсин эмас, хизматимни қилсин, деган ниятда келин олиш асл мақсадга айланиб қолгандек гўё.

Ўз-ўзидан равшанки, рўзғор ишлари юкланишидан ташқари янги келиндан қайнона-қайнота «янгилик» кута бошлайди. Аслида эса ҳомиладорлик даври бошланиши билан аёл кўпроқ дам олишни, ухлашни истайди. Бу албатта унинг бор энергияси ҳомила ривожланишига кетаётгани, организмидаги гормонал ўзгаришлар натижасида содир бўлади. Ана шу давда келинлик хизматларини бироз юмшатиш, вақтида, етарлича дам олишига шароит яратиш, имкон қадар оғир меҳнатдан, қалтис ҳаракатдан тийиб туриш лозим. Боиси ҳомиланинг дастлабки уч ойи ўта хавфли саналади ва ундан айрилиш эҳтимоли юқори бўлади. Бу даврда аёл оддийгина айрим ҳидларга ҳам таъсирчан бўлиб, овқат пишириш у учун ўта мушкул вазифага айланади.

Бугун ҳомиладор аёллар нималардан қийналмоқда? Уларнинг саломатлигига нималар таъсир этмоқда? Бу ҳақида шифохонада даволанаётган айрим ҳомиладор аёллар билан суҳбатлашдик.

– Токсикозим жуда оғир кечгани сабабли ҳеч нарса ея олмай қолдим, – дейди М.Нуриддинова. – Овқат пиширсам ҳам ўзим ея олмай, ҳидидан фақат қайт қила бошладим ва шунинг ортидан шифохонага тушиб қолдим. Ҳозир аҳволим бироз яхшиланди, бироқ уйга борсам яна ўша ҳолатга қайтишим мумкинлиги боис шифокорлар муолажани давом эттиришни тавсия қилишди.  Қўшни палатада даволанаётган аёлнинг токсикози қаттиқ бўлиб, ичида заҳарланиш юз бергани оқибатида ҳомиласи нобуд бўлганини эшитиб, ўзимдан жуда хавотирланиб қолдим. Бўлғуси она келинлигини эмас, она бўлишини кўпроқ ўйлаши лозим экан.

– Биринчи ҳомилам дастлабки ойларда нобуд бўлиб, иккинчиси эса саккиз ойликда дунёга келди, аммо яшаб кетолмади, – дейди С.Қаландарова. – Очиғи ҳозир фарзандимнинг соғ-омон дунёга келишидан ўзга орзуйим йўқ. Ҳомиладорлик даври аёл учун энг синовли ва машаққатли палла экан. Бунга жиддий қарамасликнинг аянчли оқибатини ўзим бошдан кечирдим. Аслида нималарнидир егиси келиши барча ҳомиладорларда кузатиладиган ҳолат, лекин буни ҳамма ҳам тўғри қабул қилавермайди.

Бола соғлом ривожланиши учун она организмида барча витамин ва минераллар етарли бўлиши лозим, нимадир исташ эса қандайдир модданинг етишмаслигидан ва бунга организмнинг талабидан содир бўлади. Тўғри қабул қилиш ва бирозгина давр аёлнинг истакларини бажариб туриш, зурриёдининг саломатлиги учун зарурлигини унутмаслик лозим.

Инсон бирни кўриб фикр қилса, бошқасини кўриб баъзан шукр қилади. Узоққа бормайлик, юртимизда фарзанди йўқ, тирноққа зорлар қанча? Қани эди ўғилми, қизми битта бўлса ҳам болам бўлса дея тунлари кўз ёш тўкадиган аёллар оз эмас. Афсуски буни ўйлаб ҳам ўтирмай, фарзандини сотмоқчи бўлган, кўчага ташлаб кетган оналикка номуносиб инсонлар ҳам йўқ эмас. Ўғил туғмадинг дея таъна қиладиган оталар, турткилайдиган қайноналар ҳақида-ку гапирмаса ҳам бўлади.

– Бефарзандлик дардини яхши биламан, илк хомилам эрта нобуд бўлгач, қайтиб фарзанд кўра олмадим, – дейди А.Қосимова. – Бормаган шифохонам, кўринмаган докторим қолмади. Охири экув йўли билан фарзанд кўришга қарор қилдик. Туркияга бордик, тўловларни ҳам қилдик, бироқ менинг саломатлигимда муаммолар борлигини аниқлаб, амалиётни бекор қилишди. Даволанишим кераклигини айтишди. Яна вақт ўтди, яна бордим, аммо бу гал ҳам насиб этмади, кўзда ёш билан юртга қайтдим. Ўшанда мен билан борганлар фарзандини бағрига босиб, оналик бахтини туйди. Мен эса сабр қилишдан бошқа чора йўқлигини тушундим. Кейинги йилга яна уриниб кўрарман дегандим, лекин Яратганнинг марҳамати билан тўққиз йил деганда яна ҳомиладор бўлдим. Ҳозир мендан бахтли инсон йўқ.

Баъзан кетма-кет қиз туққан аёллар шифокор ҳузурига келиб, «менга ўғил қилиб беринг» деб сўрашганда ёқамни ушлаб қолганман. Шифокорлар «биз оддий инсонмиз, ўғил ё қизлиги бизнинг қўлимизда эмас, фарзандингиз бор экан шукр қилсангиз-чи, атрофингизга қаранг, йиллаб чақалоқ йиғисига зор юрганлар келади бу ерга» дея жавоб беришарди. Ўғилми-қизми, аввало бераридан қисмасин.

Фарзанд бизга берилган неъмат. Уни қадрлаш, соғ-омон дунёга келиши учун шароит яратиш барчанинг вазифаси. Айниқса бўлғуси она ва боланинг саломатлигидаги ўзгаришларни, муаммо ва камчиликларни вақтида аниқлаш, керакли муолажаларни қилиш шифокорлар вазифасидир. Шундай экан, юртимизда инсофли, ўз ишининг устаси бўлган, тажрибали шифокорлар сони кўпаяверсин.

 

Ноилахон АҲАДОВА,

«Оила ва табиат» мухбири

 

 




Ўхшаш мақолалар

Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

🕔16:36, 02.05.2024 ✔27

Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

Батафсил
Еттинчи синфда  унаштирув

Еттинчи синфда унаштирув

🕔15:57, 08.01.2024 ✔123

ёхуд эски «сценарий» мутасаддиларга нега ҳамон манзур бўлмоқда?

Батафсил
Оилада  мaънaвий-axлoқий  иқлим  мўътaдиллиги

Оилада мaънaвий-axлoқий иқлим мўътaдиллиги

🕔17:36, 23.11.2023 ✔200

Уни барқарорлаштиришда нималарга эътибор қаратиш зарур?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

    Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

    Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

    ✔ 27    🕔 16:36, 02.05.2024
  • Еттинчи синфда  унаштирув

    Еттинчи синфда унаштирув

    ёхуд эски «сценарий» мутасаддиларга нега ҳамон манзур бўлмоқда?

    ✔ 123    🕔 15:57, 08.01.2024
  • Оилада  мaънaвий-axлoқий  иқлим  мўътaдиллиги

    Оилада мaънaвий-axлoқий иқлим мўътaдиллиги

    Уни барқарорлаштиришда нималарга эътибор қаратиш зарур?

    ✔ 200    🕔 17:36, 23.11.2023
  • Оилавий ажримлар:  калаванинг учи  кимнинг  қўлида?

    Оилавий ажримлар: калаванинг учи кимнинг қўлида?

    Ўзбек жамияти ҳақида гап кетганда, европа бизнинг оила анъаналаримизга, қадрият, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган, ришталарни мустаҳкамловчи тушунчаларимизга ҳавас билан қарайди, деб мағрурланишга ўрганиб қолганмиз.

    ✔ 204    🕔 10:24, 27.10.2023
  • Фикр  От қачон  қозиғини  топади?..

    Фикр От қачон қозиғини топади?..

    Ўзбекнинг мақоли: «От айланиб қозиғини топади», дейди. Лекин бизнинг таълим-тарбия отимиз узлуксиз айланмоқда. Бир италиён Монтессори, ... кейин корейс, энди фин услубиётига бошини уриб кўрмоқда. Ҳозиргина ўқиб қолдим, Саудия Арабистони таълимини андоза қилишар эмиш...

    ✔ 225    🕔 13:18, 06.09.2023
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар