Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

Фарзанд ҳаётига бефарқлик оқибати ёхуд «лайк» қурбонлари

Тараққиёт мўжизаси бўлмиш интернет ҳамда мобиль алоқа воситаси бугун чексиз имкониятлар эшигини очди. Дунёнинг турли нуқталарида содир бўлаётган воқеалар ҳақида бир сония ичида исталган жойда туриб воқиф бўлиш мумкин.

Фарзанд ҳаётига  бефарқлик оқибати  ёхуд «лайк» қурбонлари

Бироқ мана шу «чексиз имконият» одамларни, айниқса ёшларни тобора ўзининг асирига айлантириб бормоқда. Турли ижтимоий тармоқлар учун қимматли вақт беҳуда сарфланмоқда. Бу ҳам етмагандек, беҳаё ва маданиятсиз қилиқлар орқали «машҳур» бўлишга муккасидан кетаётганлар сафи кенгайгандан кенгаймоқда.

Алишер Навоийнинг ҳайкалини ҳақоратлаган ёшлар қилмиши ёдингизда бўлса керак. Отаси тенги одамни тепиб, ишидан мағрурланганча видеога олиб, интернетга жойлаган йигит-чи? Афсуски «лайк» йиғиш учун ёшлар ҳар нарсага тайёр бўлиб бормоқда. Оқибатда эса... Қуйида ҳикоя қилинадиган реал  воқеадан ўзингиз хулоса чиқаринг.

Шаҳриёр Маҳмудов (исм-шарифлар ўзгартирилган) ҳам ижтимоий тармоқларнинг «фаол» фойдаланувчиларидан бўлиб, «лайк» йиғишга шу даражада муккасидан кетгандики, на атрофини идрок этар, на эртасининг ташвишини қилар ва на яқинларини эшитарди. Вояга етиб бораркан, «Тик-Ток», «Instagram» каби ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига турли бачкана видеороликлар, суратларни жойлаб, тарбиядан тамомила узилиб тартибсиз ҳаёт кечиришга мослашиб борарди. Куну туни виртуал оламдаги беўхшов тақлид видеороликларни томоша қилиш, шармсиз суҳбатлар, онлайн-жонли мулоқот ва сохта туйғулар билан ўтарди.

У янада машҳурроқ бўлиш илинжида тенгдоши Амир Акбаров билан «виртуал дунёларини» бирлаштириб, янада кўпроқ «обуначи»ларни жалб этишни мақсад қилди. Турли мазмундаги бачкана видео ва суратларни кўпайтириб, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлашда давом этди. Обуначи ва «пост»ларидаги «лайк»ни кўпайтиришга ёрдамлашиш эвазига пул тўлашни ваъда қилган Шаҳриёрнинг таклифи Амирга маъқул тушди. Кунлар ўтиб бораркан, икки ёш янги имижлар устида ишлар, Амирнинг иш ҳаққи эса ошиб борарди. Пулдан эса дарак йўқ.

Кунларнинг бирида Амир келишилган пул тўланмаса ишни давом эттирмаслигини айтиб, ҳамкори билан тортишиб қолади. Ёш, тажанг, қайсар ёшларнинг бу тортишуви ёқалашиш ва уруш-жанжалгача борди. Кўчадаги муштлашув эса вазиятни янада жиддий тус олдирди. Амирнинг жисмонан бақувватлиги Шаҳриёрнинг аламзадалигини оширарди. Йигит ўзини тан бергандек кўрсатиб, «Ҳозир пулни олиб чиқаман», дея уйига кириб кетди. Амир эса пулини олишига ишониб, мағрурона уст-бошини қоқа бошлади. Шу орада кимнингдир шарпаси келдию бошини кўтаришга ҳам улгурмаган Амирнинг бирдан кўзи тиниб, кўксига бир нима қадалганини сезди. Нима бўлганини англаб улгурмай бир неча зарбадан ерга қулади...

Бу ғазабини жиловлай олмаган Шаҳриёр эди. Уйига кириб ошхона пичоғини олган ёш йигит, кўча эшиги олдида кутиб турган ўртоғининг кўксига пичоқ санчган эди. Пичоқ зарбидан ўзини ўнглаб улгурмаган тенгдошига яна ва яна пичоқ санчар ва қилаётган ишини англамасди. Эндигина йигирма ёшни ҳатлаган, новдадек бир йигит бевақт ёруғ оламни тарк этди. Бошқа бири эса қасддан одам ўлдириш жинояти билан айбли деб топилиб, узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилди. Шу тариқа арзимас бир «лайк» икки инсон умрини завол қилди.

Аслида бу кеча ё бугунги назоратсизлик оқибати эмас. Йиллаб фарзандининг нима билан бандлигига бефарқ бўлган ота-она лоқайдлиги, эътиборсизлиги натижасидир. Афсуски бу тан олиш оғир бўлган ҳақиқат. Азиз ота-оналар, фарзандларингиз ҳаёти, келажаги, тақдири ва тарбиясини телефон ва ижтимоий тармоқларга топшириб қўйманг. Виртуаллашув оқибатларидан азият чекканда, аттанг дея надомат қилиб қолманг.

 

Акром АРИПОВ,

Олий суд бош консультанти

 

 




Ўхшаш мақолалар

Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

🕔07:32, 04.08.2025 ✔217

Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Фаровонлик  нима?

Фаровонлик нима?

🕔12:10, 15.05.2025 ✔254

Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

Батафсил
Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

🕔15:59, 12.12.2024 ✔430

Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 217    🕔 07:32, 04.08.2025
  • Фаровонлик  нима?

    Фаровонлик нима?

    Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

    ✔ 254    🕔 12:10, 15.05.2025
  • Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

    ✔ 430    🕔 15:59, 12.12.2024
  • Эрта турмушнинг  олди олинди

    Эрта турмушнинг олди олинди

    Косон туманидаги «Арабхона», «Юқори Арабхона» маҳаллалари аҳолиси ўртасида эрта турмуш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш мақсадида йиғилиш ўтказилди.

    ✔ 537    🕔 17:16, 12.07.2024
  • Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

    Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

    Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

    ✔ 806    🕔 16:36, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар