Жорий йилда Наманган деҳқонлари 225 минг гектардан зиёд майдонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришмоқда.
7 минг гектардан зиёд майдонда картошка, 14 минг 400 гектарга яқин майдонда сабзавотлар, қарийб 27 минг 700 гектар боғда мева етиштирилди.
Фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан бу йил 1 миллион 371 минг 700 тонна мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум етиштириш кўзда тутилган. Бу аҳолининг ушбу турдаги маҳсулотларга бўлган эҳтиёжини тўла қондириш билан бирга, хорижий давлатларга экспорт қилиш имконини ҳам беради. Масалан, 675 минг 200 тонна сабзавотнинг 106 минг 740 тоннасини қайта ишлаш ва 39 минг 700 тоннасини экспортга чиқариш режалаштирилган.
Янгиқўрғон туманидаги «Berry Export Trade», «Via Lactea», Наманган шаҳридаги «Afruz-Kamol-Nabi», Норин туманидаги «Agro Checked» ва Наманган туманидаги «Alfa Expo Invest» сингари қишлоқ хўжалик корхоналари олма, ўрик, узум, хурмо, олхўри, помидор, бодринг, карам, бақлажон, булғор қалампири, пиёз, мош, нўхат, ловия ва бошқа маҳсулотларни етказиб бериш бўйича хорижлик ҳамкорлар билан манфаатли шартномалар имзолади.
— Россия ва Қозоғистоннинг бир неча корхона ва савдо уйлари билан умумий қиймати 40 миллион доллардан зиёд шартнома имзолашга эришдик, — дейди Наманган туманидаги «Alfa Expo Invest» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Жўрабек ЗАРИПОВ. — Ушбу шартномалар асосида ҳозиргача 2 миллион долларлик мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилдик.
Мева-сабзавот экспортини тижорат банкларининг кредит маблағлари билан қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жорий йилнинг ўтган даврида ҳам банк томонидан сабзавотчилик ва боғдорчилик йўналишларига 10 миллиард сўмга яқин кредит маблағлари ажратилди. Масалан, «Навбаҳор меваси» фермер хўжалиги интенсив боғ ташкил этиш, «Наманган шарбати» қўшма корхонаси мева-сабзавотни қайта ишлаш технологиясини жорий этишда шундай имкониятлардан самарали фойдаланди.
Мухтасар айтганда, наманганлик деҳқонлар ҳам яратилаётган шароит ва имкониятлардан кенг фойдаланиб, дастурхонимиз тўкинлигини таъминлаш билан бирга, серқуёш заминимизда етиштирилаётган неъматларни экспорт қилиш ва энг муҳими, халқимиз фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилмоқда.
Акрамжон САТТОРОВ,
ЎзА мухбири
Микро кўкатнинг макро фойдаси
🕔15:27, 16.10.2025
✔102
Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.
Батафсил
Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда
🕔10:49, 11.09.2025
✔185
Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.
Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔366
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил