Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

СОВЧИ КИМ? СОВЧИЛИК НИМА?

ёхуд умр савдосини пишитиш инсон ҳуқуқларига зидми?

СОВЧИ КИМ? СОВЧИЛИК НИМА?

 

Яқинда хорижлик бир киши:

«Сизларда ёшлар бир-бирига кўнгил қўйиб, турмуш қуриши айб саналаркан-а?» деб қолди.

Ҳайрон бўлдим.

«Эшитишимча, сизларда оила қуриш фақат катталарнинг хоҳиш-истаги билан бўларкан-ку? Келинни ҳам йигитнинг ота-онаси ёки қариндошлари танлар экан. Ҳаммаси ҳал бўлгандан кейин йигитга айтиларкан...»  

У нимани назарда тутаётганини илғадим. Бундай вазиятда уларда қандай йўл тутилишини сўрадим.

«Бизда жуда оддий, — деди хорижий меҳмон. — Йигитнинг ўзи танишув клублари ёки шундай хизматлар орқали бир неча қизлар билан танишади, гаплашади, бироз муддат бир-бирини синаб кўришади. Кейин характерлари тўғри келса, оила қуришади...»

У тўғри айтаётганди. Чиндан ҳам бизда оила қуришдек муқаддас ва нозик масала ҳали ҳеч бир тажрибага эга бўлмаган ғўр ёшлар зиммасига ташлаб қўйилмайди. Кўпни кўрган, ҳаётнинг аччиқ-чучугини тотган, турмуш мактабида обдон тобланган, етарли малака ва тажрибага эга кишилар бизда муносиб умр йўлдош танлаш ишига бош бўлишини айтиб, тушунтирмоқчи бўлдим.       

Ҳа, йигит билан қиз ўзаро тил бириктириб, ота-онанинг, катталарнинг дуо ва розилигини олмай, ўзларича оила қуриб олиши биз учун қанчалик ғалати туюлса, совчилик орқали оила катталарининг маслаҳат ва тавсияси асосида қиз топиб, оила қуриш бошқаларга ҳам шунчалик ғалати кўриниши табиий эди.

Шуларни хаёлдан ўтказарканман, бизнинг ҳаёт тарзимизга айланган миллий тутумларимиз, урф-одат ва анъаналаримиз, қадриятларимиз нақадар бебаҳо эканини яна бир бор англаб етдим.

Танишув клублари ёки шундай хизматлар орқали бир неча қизлар билан танишиш, гаплашиб юриш, қанчадир муддат бир-бирини синаб кўриш мақсадида бирга яшаш бизнинг турмуш тарзимизга буткул ёт ҳолат. Қизларнинг қаерлардадир йигитлар билан танишиб, учрашиб юриши тугул унаштирилган йигит билан қизни маҳалла-кўй ёки таниш-билишлардан кимдир хиёбондами, кўчадами бирга кўриб қолиши ҳам ўша оиланинг шаъни, йигит-қизнинг ор-номуси учун муносиб иш эмас. «Фалончининг қизи (ёки ўғли) бегона билан юрган экан», деган гап ҳар қандай инсоннинг юзини ерга қаратиши тайин. Ўз номига доғ туширмаслик, ибо, ҳаё, иффат, ор-номус, ўзбекона андиша, истиҳола кабилар бизда ҳар бир инсоннинг фазилати экани рост. Айниқса, турмуш қуриш бўсағасидаги ёшлар ҳақида гап кетганда бу жиҳатлар кўпчиликнинг диққат марказида бўлади. Сабаби — турмуш қуришга номзодлар ҳақида маҳалла-кўй, таниш-билишлардан албатта сўраб-суриштирилади. Уларнинг берган баҳоси, жамоатчиликнинг хулосаси оила қуришда ўзига хос аҳамият касб этади.

Бизда азал-азалдан икки ёшнинг бошини қовуштириб қўйиш, аввало, совчилик билан бошланади. Янги барпо бўладиган оиланинг кейинги бутун умрлик ҳаётида моҳир совчиларнинг хизмати жуда муҳим. Чунки яхши оилада тарбия топган муносиб умр йўлдош танлай билиш осон иш эмас, албатта. Совчилик ана шундай миллий тутумларни ўзида акс эттирган ноёб таомил.  

— Совчилик — жуда нозик удум, — дейди наманганлик ўқитувчи Ислом Убайдуллаев. — Ҳар икки хонадоннинг паст-баландидан хабардор, эл орасида ўзига яраша ҳурмат-­эътиборга эга, ўғил уйлантириб, қиз чиқаришда етарлича ҳаётий тажрибаcи бор кишилар халқ орасида азалдан совчиликка лойиқ кўрилган. Совчиликдан мақсад қизнинг хоҳишини, шунингдек, ота-онасининг фикрини, никоҳга розилиги ё рози эмаслигини билиш ҳисобланади.

— Бўй етган қизларимиз ҳар тонг эшик олдини, ҳовлини супуриб, сув сепиб, саранжом-саришта қилиб қўйиши, аслида, шу хонадоннинг, унда вояга етаётган қиз-фарзандларнинг тўлиқ хабарномаси, — дейди андижонлик Абдуҳаким Собиров. — Совчилар келганда ё маҳалладан суриштирганда биринчи навбатда хонадондаги шу жиҳатларни кўриб, қизларга баҳо беради. Совчиликка борганда ана шу ҳолатлар бир оиланинг маънавиятини тўла-тўкис кўрсатиб туради. Меҳнатсевар, ораста, ибо-ҳаёли қизларнинг эса доимо совчиси кўп бўлади. Ўзим ҳам келин олиб, қиз узатганман. Ота-боболаримиздан ўтиб келаётган ана шу ёзилмаган қоидаларга амал қилганимиз учун, мана, кам бўлганимиз йўқ. Совчилик орқали қурилган оила бир умр бахтли ва мустаҳкам давом этишининг гувоҳи бўлиб яшаяпмиз. 

Албатта, совчилик удумимиздан яхши бохабар бўлмаган киши бояги хорижий меҳмон каби «совчиликда ҳамма нарсани фақатгина икки оиланинг катталари ҳал қилади, ахир, бу никоҳланаётган ёшлар ҳақ-ҳуқуқини поймол қилиш-ку», деб ўйлаши мумкин. Ҳаёт дорилфунунида суяги қотган донишманд ота-боболаримиз ўз тажрибаларида бу каби саволларга ўрин қолдиришмаган. Совчиликда ҳар икки хонадон бир-бирига мувофиқ келса, совчи қўяётган оиланинг ўғли қизга тавсия қилинади. Ёшлар оила катталарининг таклифи асосида кўришиб-гаплашиб, бир-бирига маъқул бўлсагина никоҳнинг бошқа маросимлари давом эттирилади.

Оила қуриш — умр савдоси. Ёшлар бу ишга катталарнинг йўл-йўриқларига таянган ҳолда қадам қўяди...

Лекин ҳозир виртуал оламда танишув клублари, таништирув хизматлари тобора кўпайиб бормоқда. Дунёнинг катта бир қисми оила қуриш каби муқаддас ва нозик ишни ёшларнинг танишув клубларида бир-бирини учратиб, ёқтириб қолиши асосида амалга оширяпти. Ҳатто, бу тўлиғича ёшларнинг ўз ихтиёридаги нарса, унга бошқаларнинг аралашуви тўғри эмас, деган «демократик» қарашлар ҳам йўқ эмас.

Афсуски, бундай ёндашувнинг баъзи бир эпкинлари бизда ҳам кўзга ташланаётгани бор гап. Бугун телефон, интернет ё бошқа йўллар билан ким биландир ўзича танишиб, гўёки бир-бирига кўнгил боғлаб, ўлдим-куйдим, деб юрганлар ҳам баъзан учраб қолади. Бундай ҳолларда ота-онанинг гапи, катталарнинг маслаҳати қулоққа кирмайди. «Ҳаётимни усиз тасаввур қилолмайман!», «Менга ҳеч ким хўжайин эмас, мен ўз ҳаётимни ўзим ҳал қиламан!», «Агар мен айтганим бўлмаса...» дейдиганлар ўзи пиширган ошнинг аччиқ таъмини тотаётгани ҳам ҳақиқат. Аввал-бошданоқ ўйламай босилган қадам охир-оқибатда жуда қимматга тушади. Ён-атрофимизда бунга мисоллар етарли бўлса керак.      

— Мен 1964 йилда уйланганман, — дейди урганчлик Талъат ота Худойназаров. — Ўша пайтларда ҳам оила қуриш фақат ота-онамизнинг тавсияси орқасидан совчилик билан бўларди. Катталар қизи бор хонадонларни суриштириб, ўзаро маслаҳатлашиб, ҳамма томонини ҳисобга олиб, кейин энг эътиборли кишиларни олиб совчиликка боришарди. Йигит билан қизнинг ота-онаси бир тўхтамга келгач, ёшлар бир-бири билан кўришарди. Кейин тўй. Фалончи фалончига кўнгил қўйган эмиш, деган гаплар у даврларда уят саналган. Ёшларнинг енгилтабиат, тарбиясиз, ўзбошимча бўлиши оила шаънига яхши эмас эди.

Тўрт ўғил уйлантириб, уч қиз узатдим. Ҳаммаси совчилик асосида бўлди. Ҳозир, шукрки, ҳамма фарзандларим тинч-тотув яшаяпти.        

Мақсуд ПЎЛКАНОВ,

Тошкент шаҳри




Ўхшаш мақолалар

Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

🕔07:32, 04.08.2025 ✔218

Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Фаровонлик  нима?

Фаровонлик нима?

🕔12:10, 15.05.2025 ✔255

Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

Батафсил
Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

🕔15:59, 12.12.2024 ✔430

Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 218    🕔 07:32, 04.08.2025
  • Фаровонлик  нима?

    Фаровонлик нима?

    Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

    ✔ 255    🕔 12:10, 15.05.2025
  • Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

    ✔ 430    🕔 15:59, 12.12.2024
  • Эрта турмушнинг  олди олинди

    Эрта турмушнинг олди олинди

    Косон туманидаги «Арабхона», «Юқори Арабхона» маҳаллалари аҳолиси ўртасида эрта турмуш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш мақсадида йиғилиш ўтказилди.

    ✔ 537    🕔 17:16, 12.07.2024
  • Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

    Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

    Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

    ✔ 807    🕔 16:36, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар