ёхуд Қува туманининг «драйвери»га айланаётган тармоқ
Атрофга йил бўйи муаттар бўйини таратиб турувчи атиргулни ким ҳам ёқтирмайди дейсиз? Водийнинг гавҳарларидан бири бўлган Қува туманига йўлингиз тушса атиргулнинг минг турли муаттар ифоридан бошингиз айланиб кетиши аниқ. Ўзингизни нақ фаранг атирлари дўконига тушиб қолгандек ҳис қилишингизга биз кафил.
Энг қувонарлиси эса кўчатчиликда бой тажрибага эга қуваликлар атиргул етиштириш технологиясини жуда яхши ўзлаштиришмоқда. Ҳозирда 15 мингдан зиёд хонадон айнан гулчиликнинг шу тури билан шуғулланади. Қай хонадонга кирманг, лов-лов ёнаётган атиргуллар баҳру дилингизни очиб юборади. Қалбингизга ажиб бир атиргул каби хушифор туйғулар инади.
Бу ерда атиргулга ошуфта, уни етиштиришни миридан сиригача ўрганиб, тажрибалар қилиб, янги навлар яратиб келаётган ишбилармон, уста гулчилар кўп. Шулардан бири янгиқишлоқлик Ғайратжон Султоновдир. Дастлаб «Янгиқишлоқ» МФЙдаги 7 сотих томорқасида 8 минг тупдан ортиқ атиргул кўчатини етиштириш билан шуғулланиб келган Ғайратжон фаолиятини кенгайтириб, «Водий турфа гуллари» МЧЖ кооперациясини йўлга қўйди.
Бунинг ортидан «Янгиқишлоқ», «Сойгузар», «Қўрғонча» маҳаллаларида юздан зиёд хонадонлардаги аҳоли бандлиги таъминланмоқда. Бугунги кунда гулчи тадбиркор 400 миллион сўм кредит олиб, томорқаларга атиргул уруғларини ва кўчат парваришлаш учун ўғит, кимёвий воситалар, пайвантаг етказиб беришни бошлади.
Ўтган 2021 йилда тадбиркор 1 миллион 568 минг долларлик 1,2 млн. туп атиргул кўчатларини Германия, Россия, Польша, Латвия, Белорусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатлари бозорларига етказиб берди.
Тумандаги асосий гул етиштирувчилар ҳудуди бўлган «Қорақум» МФЙда эса Умиджон Бозоров ташаббус кўрсатиб, лойиҳа қиймати 2,5 миллиард сўм бўлган гулчилик кооперациясини амалга оширмоқда.
Шунингдек, «Хонобод» МФЙда ҳам хонадонларда йилига 1 миллион донадан зиёд атиргул кўчатлари тайёрланмоқда. Маҳаллада истиқомат қилувчи Муҳриддин Акбаров 4 сотих майдондаги иссиқхонада ва бундан ташқари очиқ томорқа ҳудудида атиргул етиштириб, йилига 50-60 миллион сўм миқдорида даромад олаётганини таъкидлади.
«Олдин Россияга бориб ишлаб келар эдим. 2019 йилдан гул етиштиришни бошладим. Томорқада 3-4 киши доимий банд бўлмоқда. Даромад яхши бўлгани учун энди чет элга бориб ишлашга ўрин қолмади», – дейди ёш тадбиркор.
Ушбу хабарларни эшитар эканмиз, дилимизда ўзгача бир қувонч ҳиссини туямиз. Юртимизда ҳеч бўлмаганда 20-30 кишининг бўлса ҳам ишга, даромад манбаига эга бўлиши бугунги кун учун жудаям зарур. Бу мамлакат ривожи учун ҳам, юртдошларимиз ҳаёти учун ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Саида ИБОДИНОВА
Микро кўкатнинг макро фойдаси
🕔15:27, 16.10.2025
✔28
Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.
Батафсил
Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда
🕔10:49, 11.09.2025
✔95
Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.
Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔302
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил