Даромад манбаи      Бош саҳифа

Боққа фойдали хонқизи

Баҳор боғбонлар учун энг муҳим палла. Боиси дарахтларнинг уйғониши, куртак ёзиши, гуллаши айни шу фаслда кечади. Бу ёз ва куз ойларида олинадиган ҳосилнинг кам ёки кўплигини белгиловчи муҳим даврдир.

Боққа фойдали  хонқизи

Айни шу даврда дарахт гулларига зарар етмаса, яхши чангланса дастурхонимиз сархил меваларга тўлади, бозорларда арзончилик, мўл-кўлчилик бўлади. Айнан чангланиш жараёни ўсимлик ҳосилида муҳим жараён ва буни кўплар аҳамият қаратмайдиган майда ҳашаротлар бажаради.

Кўпчилик ҳашаротларни фақат зараркунанда сифатида билади ва шундай муносабатда бўлади, аслида эса бу митта жонзотлар орасида бизга фойда келтирадиганлари жуда кўп. Масалан арилар, капалаклар ва шу кабилар ўсимлик гулидаги шира билан озиқланади ва ўз танасида гул чангларини ташийди. Табиатнинг бу ҳодисаси «сендан угина, мендан бугина» дегандек жуда моҳирона ўйланган бўлиб, дарахт гул шираси эвазига чангланишга муваффақ бўлади.

Бугун боғимиз учун фойдали бўлган ҳашаротлардан бири, хонқизи ҳақида ҳикоя қиламиз.

Болалигимда мен ҳам бошқа қизлар каби гулларга қўнган хонқизини ушлардим, қўлимда ўрмалаб бармоқларим устига келганида «хонқизи уч, уч» дея учишга ундардим. Ўшанда бу ҳашарот гул баргларига йиқилиб тушганидан учмаяпти деб ўйлаб, гўёки унга ёрдам берардим. Аслида эса 4-9 мм узунликдаги хонқизи озуқа илинжида келганини тушунмасдим.

Маълумотларга кўра, хонқизи номи унинг қизил танаси устида еттита қора нуқталари борлиги учун берилган. Вояга етган ҳашарот очиқ жойларда, масалан, кўкатлар ёки қуруқ ўтлар остида қишлайди. Баҳорда, личинка қўяди, тухум личинкалари аста-секин ривожланади ва охири ўз рангини олади. Шундан сўнг фаол равишда шира ва бошқа зарарли ҳашаротлар билан озиқланади. Шу сабабли баъзи боғбонлар уларни боққа қўйиб юборади ва зараркунандалар билан экологик хавфсиз усулда курашади. Бироқ қўйиб юборилган бу жонзотлар кейинчалик шу боғда қолиши ёки бошқа жойга учиб кетишини назорат қилиб бўлмайди.

Тадқиқотлар ҳар битта хонқизи кунига 50-60 тагача ўсимликка тушган шира томчиларини истеъмол қилиши мумкинлигини кўрсатган. Умри давомида хонқизи беш мингдан ортиқ шира ейиши мумкин экан. Бундан ташқари, улар қуртларни, баргларга шикаст етказувчи бошқа зараркунандаларни ҳам боғдан тозалайдилар. Яхши томони бу ҳашарот личинкаси ривожланиш давомида ҳам ўсимликка зарар етказмайди. Яна бир маълумот, хонқизини бош­қа йиртқичроқ тур ҳашаротлар ея олмайди, сабаби улар ўзидан ёқимсиз ҳид таратиб ҳимояланади.

Агар боғингизда турли ўсимлик ва гуллар кўп бўлса бу хонқизиларни ўзига жалб қилади ва табиийки сизнинг фойдангизга хизмат қилади.




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔28

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔95

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔302

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 28    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 95    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 302    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 495    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 568    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар