Табиат      Бош саҳифа

Қазиш ишларида технологик регламентга қатъий риоя қилиш лозим

акс ҳолда бу ерости сувларга жиддий зарар етказади

Қазиш ишларида  технологик регламентга  қатъий риоя  қилиш лозим

Ичимлик сув истеъмоли йилдан-йилга сезиларли даражада ўсиб боряпти. Бундай вазиятда сувдан оқилона фойдаланиш чора-тадбирларининг ишлаб чиқилиши бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан биридир.

Республика ишчи гуруҳи икки ой давомида ҳудудларда ерости чучук сувлардан фойдаланиш тарзи ҳамда дарё ўзанларида қум-шағал қазиш ишларининг ерости чучук сувларга салбий таъсирини ўрганиб чиқди.

Тошкент вилоятидан оқиб ўтадиган Чирчиқ дарёси Чирчиқ ерости чучук сувлар конини доимий тўйинтириб туради. Ушбу конда 5 та ерости гуруҳли ичимлик сув олиш иншоотларидан 3 таси (Қибрай, ВУ-1, Ниёзбош) дарё ўзанида жойлашган. Сувли қатлам тўртламчи давр ётқизиқларига тегишли бўлиб, қатламнинг қалинлиги 20-70 метр, Янгийўл ва Чиноз шаҳарлари атрофида 120-350 метрни ташкил қилади. Ичимлик сув таъминоти учун фойдаланилаётган мазкур иншоотлардаги қудуқлар чуқурлиги Тошкент шаҳригача бўлган ҳудудда 20-70 метр, Янгийўл ва Чиноз шаҳарлари оралиғидаги ҳудудда 70-350 метрни ташкил этади. Ўрганиш давомида кузатув қудуқларидаги ерости сув сатҳи 2-5 метрни ташкил қилиб, йил давомида тебраниши 1-3 метрдан иборат бўлган.

Қуйи Чирчиқ туманида жойлашган «ВУ-1» сув олиш иншооти, 180-сонли кузатиш қудуғида сув сатҳи пасайиши кузатилган.

Айниқса, ёз ойлари яқинлашгани сари ичимлик сувдан тийиқсиз фойдаланиш бошланиб кетади. Машина ювиш дейсизми, гилам ювиш дейсизми, дарахт ва ҳовлиларни суғориш дейсизми  буларнинг бари айнан ичимлик суви ҳисобидан амалга оширилади. Бу эса ўз навбатида кўп қаватли уйларнинг юқори қаватларида яшовчи аҳолига кун давомида ичимлик сувининг яхши етиб бормаслигига сабаб бўлмоқда.

Маълумот учун: ўртача йиллик ерости сув сатҳи 2014 йилда 2,15 метр бўлган. Ҳозирда сатҳ 3,23 метр пасайган. Иншоот яқинида қум-шағал карьерлари мавжудлиги ҳам сизот сувлари 1-2 метргача қочишига олиб келган.

Зарафшон дарёсининг мамлакатга кириб келиш нуқтаси – «Раватхўжа» тўғонидан Каттақўрғон шаҳригача бўлган оралиғида «Зарафшон дарёсининг ҳозирги ҳавзаси» ерости сув кони жойлашган. Ушбу конга жами 16 та гуруҳли ерости сув олиш иншоотлари боғланган бўлиб, шундан 4 таси (Чўпонота, Дагбит, Муртак, Дамхўжа) Зарафшон дарёси ўзанига жуда яқин жойлашган.

Ўрганиш ишлари давомида ушбу иншоотларнинг кузатув қудуқларида ерости сув сатҳи 4,6-10,8 метр чуқурликда бўлиб, йил давомида мавсумий тебраниши 1,0-2,5 метрни ташкил қилгани аниқланган.

Дарё ўзанида ерос­ти сувли қатламларининг кўпроқ очилиши, 100-500 метр радиусдаги ҳудудда, биринчи сувли қатлам — грунт сувлари сатҳининг 1-2 метр пасайишига олиб келган.

Аҳолининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатаётган қўлбола қудуқлар (качалка, ерости қудуқлар)даги сув сатҳига таъсир этмоқда.

«Ma’no» тадқиқот маркази директори, сиёсатшунос Бахтиёр Эргашевнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда зудлик билан сувни тежовчи технологияларни жорий этиш зарур.

«Жумладан, бу томчилатиб суғориш тизимлари. Тизим ўрнатилмоқда, лекин унинг қамровини янада кенгайтириш зарур. Фермерларни томчилатиб суғоришни жорий этишга рағбатлантириш тизимини яратиш, шунингдек, сув тарифларини оширишимиз керак», — дейди Бахтиёр Эргашев.

2040 йилларга бориб, Амударё ва Сирдарё оқимининг қисқариши билан Ўзбекис­тонда сув ресурслари тақчиллиги 33 фоизга етиши тахмин қилиняпти.

Шу билан бирга, Жаҳон банки прогнозларига кўра, Марказий Осиёда тоза ичимлик сувининг етишмаслиги ЯИМни 11 фоизга пасайиб кетишига сабаб бўлади. Минтақада 80-90 фоиз сув ресурслари қишлоқ хўжалигида ишлатилмоқда. Суғориладиган ерларнинг минтақа бўйича умумий майдони 7 695 миллион гектар, Ўзбекистонда эса 4,2 миллион гектарни ташкил этади.

«Ўзгидромет» хизматининг 2012–2021 йиллар оралиғида кузатувлар таҳлилига кўра, иқлим ўзгариши туфайли ёғингарчиликнинг кам бўлиши оқибатида айрим йилларда вегетация даврида қурғоқчилик рўй берган, Чорвоқ сув омборига (Чирчиқ дарёсига) ва Зарафшон дарёсига 2013-2014, 2018, 2020 ва 2021 йилларда меъёрдан 10-15 фоиз кам сув келиши кузатилган.

Сув танқислиги, ўз навбатида, ичимлик сув танқислигига олиб келмоқда. Сўнгги 15 йил ичида аҳоли жон бошига йиллик сув ҳажми 3048 метр кубдан 1589 метр кубгача камайган.

Жаҳон банки таҳлилий кўрсаткичларига кўра, 2050 йилга бориб Ўзбекис­тонда сувга бўлган талаб 59 километр кубдан 62-63 километр кубгача ошади ва мавжуд сув ресурслари 57 километр кубдан 52-53 километр кубгача камаяди. Бу эса жорий сув танқислигини (2 километр кубдан 11-12 километр кубгача) беш баробарга оширади.

Ичимлик суви таъминотидан фойдаланишда асосий хавфлар чучук сув­нинг ўткир тақчиллиги, фойдаланиш учун рақобат, ифлосланиши, қурғоқчилик ва бошқалардан иборат экани айтилган.

Гидрогеологик жиҳатдан ўрганиш натижасида қуйидагича хулоса қилинган:

1. Қазиш ишлари давомида катта майдонларда ерости сувли қатламларини очиш, теварак-атрофда, яъни 100-500 метр радиусдаги ерости грунт сувлари сатҳининг 1-2 метрга пасайишига олиб келади. Қазиш ишларида технологик регламент талабларига қатъий риоя қилиш лозим.

2. Зарафшон дарёси бўйидаги «Дагбит­ сув олиш иншооти» 3-участкасининг санитар-муҳофаза минтақасида жойлашган ҳудудда қазиш ишларини тўхтатиш ва рекултивация қилиш лозим.

3. Ерости сув олиш иншоотларининг санитар-муҳофаза минтақасида жойлашган карьерлардаги қазиб олиш ишлари ерости сувлар (микробли) ифлосланишига олиб келиши мумкинлигини инобатга олиб, ушбу ҳудудларда қазиш ишларини чеклаш тавсия этилади.

БМТ маълумотига кўра, сўнги ярим асрда Марказий Осиё аҳолисини сув билан таъминлаш 3,5 баробарга камайган. Глобал сув ташаббуси гуруҳи (Global Water Initiative)нинг таҳлил-прог­нозида 2025 йилга бориб Марказий Осиё давлатлари аҳолиси жиддий сув танқислигига дуч келиши қайд этилади. Айрим башоратларга кўра, шу йилга келиб дунёдаги 52 та мамлакат аҳолиси чучук сув танқислиги муаммосига рўбарў келади.

Меъёр бўйича маиший эҳтиёжлари учун бир киши бир кунда уч юз литр сув сарфлаши белгиланган. Демак, бир кишининг уйдаги бир кундаги эҳтиёжи 200 литр совуқ ва 100 литр иссиқ сувни ташкил қилади. Сувни ҳисоблагичсиз тақсимлагандаги меъёр ана шунақа.

Марказий Осиёда истиқомат қилаётган бир кишига атиги 170 литр сув тўғри келади.

Бу шу бугунги маиший нормага қараганда қарийб икки баробарга кам демакдир. Биз энди ҳар бир томчи сувни авайлаб сарфлашимиз лозим.

Сув жўмрагидан ҳар дақиқада 15 литр сув тушади. Мабодо жўмрак очиқ қолса, унда соатига минг литрга яқин сув оқиб исроф бўлади. Бир ярим соатга очиқ қолган жўмракдан бир инсоннинг бир суткалик сувга бўлган эҳтиёжини қондирадиган оби ҳаёт оқиб кетади. Ҳовлига сув сепиш, экинга, дарахтларга сув қуйиш, боғбон ва чорвани, мол-ҳолини суғориш, минг-миллион гектар пахта, шоли, суғориладиган ерлардаги буғдой, арпа, маккаларнику гапирмай қўя қолайлик. Чунки улар ҳам  инсонлар эҳтиёжини қондириш мақсадида етиштирилади.

Шундай экан, тоза ичимлик суви муаммоси кундан-кунга долзарблашаётган замонда, сизу мендан ҳушёрлик, давлатимиздан бу борада қатъий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш талаб этилади.

 

Саида ИБОДИНОВА




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔18

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔18

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔22

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 18    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 18    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 22    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар