Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

Оналик — юксак мартаба унга қанчалик муносибсиз?

Инсоният яратилибдики, она мунис зот сифатида эъзоз­ланади. Ҳурмат билан муносабатда бўлишга даъват этилади. Онани қадрсизлашга беэътибор ҳеч бир миллат йўқ.

Оналик —  юксак мартаба  унга қанчалик муносибсиз?

Айниқса, ҳазрат Алишер Навоийнинг:

«Оналар оёғи остидадур

Равзайи жаннату жинон боғи.

Равза боғин висолин истар эрсанг,

Бўл онанинг оёғин тупроғи» байти бу зотнинг қанчалар буюклигини яққол намоён қилган. Аммо, сўнгги вақтда ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган баъзи хабарлар кишини ёқа ушлашга мажбур қилади. «Шу ҳам онами?» деб юборасиз...

Хўрланган гўдаклар қисмати

Интернет оламида Тошкент шаҳридаги ҳайвонот боғида аёл ўзининг уч яшар қизини айиқ қафасига ташлаб юборгани, Урганчдаги чиқиндихонадан янги туғилган чақалоқ мурдаси топилгани ҳақидаги хабарлар «совимай туриб» шу каби аянчли ҳолат яна кузатилди. Яқинда туғилган чақалоқ кўчага ташлаб кетилган. Бош прокуратуранинг маълум қилишича, шу куни соат 02:00 атрофида Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир туманида 2002 йилда туғилган фуқаро ўғил фарзандини ўзи ишлаётган уйнинг олдига ташлаб кетган. Чақалоқ Республика перинатал марказига олиб келинган ва унинг ҳаёти сақлаб қолинган.

Бундай ҳолатлар содир бўлаётганининг қандай сабаблари бор? Ачинарлиси, баъзида гўдаклар ўлимига дунёга келтирган онаси сабаб бўлаётгани ачинарли, миллат юзидаги доғ.

Статистика нима дейди?

2020 йилда Ўзбекистонда 5 ёшгача ўлган болалар сони жами 9 минг 816 нафарни ташкил қилган. Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич, Андижон вилоятида 1 минг 212 нафар, Наманган вилоятида 1 минг 16 нафар ва Қашқадарё вилоятида 980 нафар ўлим ҳолати қайд этилган. Ўсмирлик даврида она бўлиш эса республика бўйича 959 нафардан иборат. Тўғри, бу рақамлар ортидаги фожиаларнинг барчасига она сабабчи эмас. Аммо...

2017 – 2020 йиллар давомида чақалоқ савдоси билан боғлиқ жами 185 та жиноят аниқланган. Уларнинг 184 нафарини бевосита онаси сотишга уринган. Ўз чақалоғини сотган жами 185 нафар аёлнинг 57 нафари оғир ижтимоий аҳволда экани, 32 нафари ҳомилани яшириш мақсадида, 96 нафари моддий манфаат топиш мақсадида содир этган. Сўнгги уч йилда чақалоқ савдосидан 114 нафар чақалоқ ва бола жабрланган, уларнинг асосий қисми 3 ёшгача бўлган болалар.

Бир оиланинг жасорати

Тарихдан ҳамиша хулоса чиқариш лозим. Хатолардан ҳам, фахрланишга арзигулик сабаблардан ҳам. Чунки тарих – энг яхши устоз. Иккинчи жаҳон уруши даврида оддий темирчи оиласининг кўрсатган жасорати бутун дунёга ўзбек миллатининг қанчалик бағрикенг ва болапарварлигини кўрсатиб қўйган. Ҳа, айнан ўша, сизга таниш Шомаҳмудовлар оиласи...

Шоаҳмад Шомаҳмудов ва унинг хотини Баҳри Акрамова қаровсиз ва етим қолган 16 нафар болани асраб олган. Энг қизиғи, ўша вақтда Шомаҳмудовнинг оиласи ҳақидаги хабар фронтгача етиб борган. Буни эшитган катта лейтенант Левицкий Шоаҳмад отага пул юборган. Шоаҳмад ота пулларни олишни истамаган. Чунки болаларни ўзининг фарзандидек қабул қилган. Оиласини боқиш учун кимдандир пул олишни орият деб ҳисоблаган. Аммо Левицкийнинг яхши ниятдалиги ва фарзандлари уруш сабаб ҳалок бўлганини билгач, яна бир украин бола — Саня Брининни ўз бағрига олган.

Уруш йилларида ўзбек оилалари жами 4,5 минг нафардан зиёд етим болаларни асраб олишган.

Одамни чуқур ўйга толдирадиган савол: егани нон ҳам доим топилавермаган бир замонда «боланинг бегонаси бўлмайди», дея қучоғига олган миллат оналарининг давомчилари бугун нима учун мана шундай аҳволга келди?!

Ота нега бундай йўл тутди?

Эҳтимол, ёзувчи Улуғбек Ҳамдамнинг «Ота» романини ўқигандирсиз. Балки йўқ. Ёзувчи бир инсон қисмати орқали жамиятда отанинг роли қандай эканини, унинг аҳамияти нафақат оиласи, мана шу миллатга дахлдорлигини очиб берган.

Асар қаҳрамони Пўлат ғурурли, эл ичида ўзига яраша обрў-эътиборли одам. Унинг уйига ўт кетадию, ёлғиз қизи олов ичида қолади. Юзи ўтда куйган қизини кўрганда, ўзи ўт ўчирувчи бўлса ҳам фарзандини қутқариб қололмаганидан бутун умр виждони қийналади. Эҳтимол шу сабаб ҳамиша қизининг кўнглига қарайди. Асраб-­авайлайди, бир отанинг қўлидан нимаи­ки келса, шуни қилади. Тақдирнинг чигалликлари кутилмаган воқеани юзага келтиради. Қизи беникоҳ фарзанд кўради. Бехабар ота одамлар даврасида бу гапни эшитади. Хизмат сафарига кетди, деб юрган қизининг олдига — касалхонага боради. Отасини кўриб, шошиб қолган қизининг кўксига қўйнидаги пичоғини санчади...

Бир қарашда, отанинг кечириб бўлмас қароридек туйилади бу. Ҳақсиз, хатони отанинг ўз қизига бундай шафқатсизлиги орқали тўғирлаб бўлмайди. Аммо муаллиф Пўлатнинг тилидан «Агар бугун мен бу ишга кўз юмсам, эртага миллатнинг бошқа қизлари ҳам шу хатони қилишдан ҳайиқмасликлари мумкин», деган маъно орқали ўз фикрини ифодалаган. Янглиш йўлга қадам қўйишгача бўлган вақт, оилада ота тарбиясининг аҳамияти ва бу борада тарозу посангисини мувозанатда ушлаш лозимлигини англаш қийин эмас.

Фарзанд — жон қадар

Болалар, айниқса, гўдакларга бўлган шафқатсизлик ҳақида эшитсам, анча вақт ўзимни йўқотиб қўяман. Бунга балки оиламиз билан боғлиқ вазиятлар ҳам сабабчидир...

Онам ёлғиз ўзи биз, олти фарзандни катта қилди. Бирор маротаба қийналганидан нолиган вақти бўлмаган. Ўзи емаса ҳам оғзимизга тутган. Энди улғайиб, оғирини енгил қиладиган, ортимиздан яхши кунларни кўради, деб умид боғлаган вақтда омонатини топширди. Умри фарзандларини деб қийинчиликда ўтди. Ўзи учун яшаган кунини эслолмайман.

Яқинда опамнинг ёлғиз қизи эҳтиётсизлик сабаб бу оламдан эрта кетди. Опам ўта оғир аҳволда қолди. Одамлардан узилди. Еган луқмаси томоғидан ўтмай ҳам қолганди. Опам ҳам кўпга бормай, фарзанд доғида омонатини топширди.

Акам оила қурганига бир неча йил бўлган, аммо, тирноққа зор... Шу вақтгача бир ўйнаб-кулганини билмайман. Дарди ичида...

Кимдир ўз боласига истабми-истамайми, ёмонликни раво кўрса, мана шу аччиқ яралар тирналгандек бўлаверади. Шундай вақтларда «сен ҳам онамисан?!» деган фикр бўғзимга тиқилади.

 

Рўзиқул ОЧИЛОВ




Ўхшаш мақолалар

Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

🕔16:36, 02.05.2024 ✔27

Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

Батафсил
Еттинчи синфда  унаштирув

Еттинчи синфда унаштирув

🕔15:57, 08.01.2024 ✔123

ёхуд эски «сценарий» мутасаддиларга нега ҳамон манзур бўлмоқда?

Батафсил
Оилада  мaънaвий-axлoқий  иқлим  мўътaдиллиги

Оилада мaънaвий-axлoқий иқлим мўътaдиллиги

🕔17:36, 23.11.2023 ✔200

Уни барқарорлаштиришда нималарга эътибор қаратиш зарур?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

    Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

    Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

    ✔ 27    🕔 16:36, 02.05.2024
  • Еттинчи синфда  унаштирув

    Еттинчи синфда унаштирув

    ёхуд эски «сценарий» мутасаддиларга нега ҳамон манзур бўлмоқда?

    ✔ 123    🕔 15:57, 08.01.2024
  • Оилада  мaънaвий-axлoқий  иқлим  мўътaдиллиги

    Оилада мaънaвий-axлoқий иқлим мўътaдиллиги

    Уни барқарорлаштиришда нималарга эътибор қаратиш зарур?

    ✔ 200    🕔 17:36, 23.11.2023
  • Оилавий ажримлар:  калаванинг учи  кимнинг  қўлида?

    Оилавий ажримлар: калаванинг учи кимнинг қўлида?

    Ўзбек жамияти ҳақида гап кетганда, европа бизнинг оила анъаналаримизга, қадрият, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган, ришталарни мустаҳкамловчи тушунчаларимизга ҳавас билан қарайди, деб мағрурланишга ўрганиб қолганмиз.

    ✔ 204    🕔 10:24, 27.10.2023
  • Фикр  От қачон  қозиғини  топади?..

    Фикр От қачон қозиғини топади?..

    Ўзбекнинг мақоли: «От айланиб қозиғини топади», дейди. Лекин бизнинг таълим-тарбия отимиз узлуксиз айланмоқда. Бир италиён Монтессори, ... кейин корейс, энди фин услубиётига бошини уриб кўрмоқда. Ҳозиргина ўқиб қолдим, Саудия Арабистони таълимини андоза қилишар эмиш...

    ✔ 225    🕔 13:18, 06.09.2023
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар