Даромад манбаи      Бош саҳифа

Табиатга меҳр менталитетга айланмаса экологик тарбия ва маданият ҳеч қачон шаклланмайди

ёхуд японлар экология ва атроф муҳитга муносабатни нимадан бош­лашган?

Табиатга меҳр  менталитетга айланмаса  экологик тарбия ва маданият  ҳеч қачон шаклланмайди

Япон халқини кўп жиҳатда ўрнак қилиб кўрсатамиз. Таълим-тарбияда, меҳнатсеварликда уларга етадиган халқ топилмаса керак. Аммо японларнинг экология ва атроф муҳитга муносабати, тозалик ва озодаликка қаратадиган эътибори ҳам бутун дунёга намуна ҳисобланади.

Агар сиз Японияга келсангиз, тоза, озода ҳаётга жуда тез кўникасиз. Кунчиқар мамлакатга биринчи марта келганлар бу ернинг тозалигидан ҳайратда қолишади. Кейин улар чиқинди қутилари ва фаррошларнинг йўқлигини пайқашади. Хўш, унда Япония қандай қилиб бу қадар озода мамлакат сифатида танилди? Бунинг сабаби ва сири нимада?

Табиатнинг бирқисмига айлансак...

– Японларнинг табиатга меҳри беқиёс. Дарахтлар, қушлар, балиқлар, гуллар – ҳамма-ҳаммасини ниҳоятда эҳтиёт қилишади, – дейди Японияда истиқомат қилувчи ватандошларимиздан бири. – Кўчадаги ариқларда катта балиқлар эркин сузиб юради. Яқинда Японияга келган бир шоввоз акамиз кўчада балиқ тутган, хорижликнинг ҳурмати учун ҳам ҳеч ким қаршилик қилмаган. Бироқ оддий японлар кўча ариқларидан балиқ овламайди. Одамлар чиқиндиларни эринмай тозалаб, қоғозни қоғоз қутига, целлофанни елим маҳсулотлари қутисига ташлашади. Ичи бўшамаган овқат идиши бўлса ювиб, тозалаб кейин чиқиндига ташлашади. Мен ҳар доим сотиб олинган газли ёки мевали сув идиши (баклажка)ни ташлашдан аввал уни тозалаб, ювиб, ёрлиғини оламан. Сўнг целлофан чиқиндига, қопқоғини қаттиқ пластик чиқинди қутисига ва ўзини эса алоҳида идишга ташлайман. Тўғриси, бу ерга келган йилларимда бунга одатланиш анча қийин кечди. Бироқ бора-бора бу одат ўзимга ҳам ёқиб қолди. Ахир менинг ҳам ишим осон бўлиши учун кимдир озгина эътиборни аямаётган бўлиши мумкин-ку, шундай экан мен ҳам чиқиндини қайта ишлаётган ишчилар меҳнатини ва вақтини ҳурмат қилишим шарт. Мана шундай виж­дон амри, япон халқининг менталитетига чуқур сингиб кетган.

Боғчада ўргатиладиган ижтимоий бурч

Японларнинг табиатга муносабати, саноат давридаги экологик онгнинг жадал ривожланиши нафақат мамлакатнинг жўғрофий жойлашуви, балки «гуруҳ онги»га асосланган махсус миллий психологиянинг натижасидир. Япон мактабида ахлоқий тарбия тизимини ўрганган ва япон болалар боғчасида болалар билан олиб борилаётган тарбиявий ишларни таҳлил қилган Нанивская ҳатто тўрт ёшли болаларда ҳам ижтимоий бурч туйғуси шакл­лана бошлаганини таъкидлайди.

Мактабгача ёшда болаларда мулоқот қобилиятлари ва биргаликдаги фаолият, мустақил ҳаракат қилиш қобилияти, бошқалар билан биргаликда интизом ва мақсад, умумий натижага эришиш истаги пайдо бўлади. Бу қисқа тарихий даврда сезиларли натижаларга эришиш имконини берадиган «гуруҳ онги»ни шакллантиришнинг дастлабки босқичидир.

Сут қадоғидан табрикномалар

Японияда атроф муҳитни тозалаш ҳаракати муттасил давом этиб келади. Иккинчи жаҳон уруши оқибатида вайрон бўлган бу давлат нисбатан тез оёққа турди: 1970 йилларда иқтисодиётнинг жадал ривожланиши атроф муҳит учун сезиларли салбий таъсир кўрсатди. Аммо японлар сувни, ҳавони тозалаш, энергия, табиий ресурслардан тежамкорлик билан фойдаланиш, чиқиндиларни қайта ишлаш зарурлигини жуда тез англашди. Улар 70 кг. чиқинди қоғозни қайта ишлаш орқали баландлиги 8 метр ва диаметри 14 см.га етган 1,5 та дарахтни тежаш мумкинлигини ҳисоблаб чиқдилар. Aлюминий қутилар ва шиша бутилкаларни қайта ишлаш табиий материаллар сарфини сезиларли даражада тежайди. Ҳозирда Япониядаги барча қоғозларнинг 50 фоизи чиқиндиларни қайта ишлаш орқали олинади. Чиройли табрикномалар эса қайта ишланган картон сут қадоқларидан тайёрланади.

Экологик маданиятдан бошланган озодалик

Кунчиқар мамлакат одамларида экологик маданият аллақачон кундалик маданиятнинг ажралмас қисмига айланган: мисол учун уй бекалари идишларни ювадиган сувлари ичимлик сув манбаларини ҳайвон ёғлари билан ифлослантирмаслиги учун махсус қоғоз фильтрлардан фойдаланишади.

Умуман олганда экологик маданият, жумладан, атроф муҳит ва табиатнинг тозалиги японияликлар учун алоҳида аҳамиятга эга, чунки мамлакатда нисбатан кичик ҳудудда кўп аҳоли истиқомат қилади ва атом бомбасидан омон қолган одамларнинг соғлиғига ғамхўрлик қилиш устувор вазифалардан бири ҳисобланади.

Бундан ташқари, японлар табиатни жудаям севадилар ва унинг гўзаллигини чин қалбдан ҳис қила оладилар. Япония аҳолисининг табиат билан тўлиқ уйғунликда яшаш истаги жудаям кучли. Уларга табиат гўзаллигига меҳр-муҳаббат, ундан баҳраманд бўлишга мойиллик, чизиқлар, шакллар, композициялар нафислигини нозик ҳис қилиш она сути билан киради, десак хато бўлмайди.

Ўша саволга жавоб: тозалик сири...

Жавоб оддий: бу мамлакат аҳолиси ўзи яшаб турган хонадондан тортиб, юртининг чекка бир ҳудуди бўлган ерларгача – барча жойда тозаликни бир хил қўллаб-қувватлайди ва шунга риоя қилади. «Бошланғичдан ўрта мактабгача бўлган 12 йиллик мактабда тозалаш ишлари кундалик дарс жадвалининг бир қисмидир, – дейди Хиросима ҳукуматининг Токиодаги ваколатхонаси директори ўринбосари Майко Aване. – Бу шуни англатадики бу ерда ҳаттоки мактабларда ҳам фаррошлар йўқ. Ҳожатхона, синфхона, ошхона – барчасини ўқувчиларнинг ўзи тозалашади».

Дунё мамлакатлари орасида япон миллати энг узоқ умр кўради, бунга сабаб, Япония халқи экологик қонунлар ва тартибларга риоя қилувчи хисобланади. Япон миллатида экологик онг, экологик маданият ва тушунча тўлиқ шаклланган. Улар ўзлари яшаб турган табиатни жуда авайлайдилар.

Япониялик ота-оналар эса болага хонаси ва нарсаларининг тоза ва озода бўлмаслиги жуда ёмон эканлигини ўргатишади. Ижтимоий ўзига хосликнинг ушбу қисмини ўқув дастурига киритиш болаларда атрофдаги ҳамма нарса учун масъулиятни ривожлантиришга ёрдам беради. Ўзи ҳар куни тозалайдиган мактабни ким ҳам ифлослантириши мумкин?!

– Баъзида мен тозалашни хоҳламасдим, – деб эслайди бу ҳақида япониялик таржимон Чика Хаяши. – Аммо менинг оғирлигим кимгадир тушишини истамасдим. Менимча мактабни тозалаш жуда фойдали иш. Биз фойдаланадиган жойларимизнинг озодалиги учун жавобгарликни ўз зиммамизга олганимиз учун ҳам шу даражага эришдик.

Мактабга келгач, ўқувчилар кўчалик оёқ кийимларини шкафга қўйиб, кроссовкаларини кийишади. Болалар ўсиб улғайгани сайин, уларнинг тозалик учун масъулият доираси кенгаяди – аввал мактаб, оила, кейин шаҳар ва бутун мамлакат.

Сиз японларнинг ҳаётида ижтимоий масъулиятнинг кундалик мисолларини ҳар қадамда кўрасиз. Масалан, эрталаб соат 8 атрофида офис ва дўкон ходимлари иш жойи олдидаги кўчаларни тартибга келтиришади. Болалар кўнгилли равишда ҳар ой мактабга туташ кўчалардан чиқинди йиғиш орқали ўз ҳудудини тозалашади.

Японияда ҳеч қачон пулни қўлингизга беришмайди. Биламизки пул ўзида жуда кўп микроб ва вирусларни ташийди. Дўконларда,  меҳмонхоналарда ва ҳатто таксиларда пул қўйиладиган кичик патнисни кўрасиз.

Хулоса ўрнида

Японияда истиқомат қилувчи юртдошимнинг нашрлардан бирига ёзганларини қайта ўқийман. «Япон миллатида «сен фаррошсан, кўча супурасан», деган гаплар бўлиши мумкин эмас. Бу миллат учун фаррошлик қилиш – фахр! Қолаверса, нафақага чиқиб, қарилик гаштини сураётган японлар ўз хоҳишлари билан ҳар эрталаб кўча-кўйни, маҳаллани саришталаб, чиқиндилардан тозалашади. Аслида бунга ҳожат ҳам йўқ, чунки кўчаларга биз каби айрим чет элликлардан бошқа ҳеч ким чиқинди ташламайди. Бу ерда ҳеч ким мақтанмайди. Аксинча, японлар оддий яшашни устун билишади. Фирма раҳбари, бизнесменлар ҳам кези келса, велосипедда юради, супермаркет атрофини ўзи супуриб қўяди (Тасаввур қилинг, “Korzinka” ёхуд бошқа супермаркет раҳбарининг кўча супуришини...) Ходимлар ёхуд раҳбарлар бир-бирига қаттиқ гапирмайди, уришмайди. Серқатнов кўчада ҳам машиналар сигнал чалмайди.

Ушбу сатрларни қайта ўқийману, бўғзимга бир нима тиқилади. Ҳар куни мақоламга мавзу излаб Тошкент кўчаларини кезганимда дуч келадиганим миллионлаб сигарет қолдиқлари, ҳар қадамда сочилиб ётган целлофан пакетлар, болалар таглиги билан аралаш ташлаб кетилган овқат қолдиқлари, бир марталик идишлар, кўп қаватли уйларнинг йўлакларида улоқтириб юборилган чиқиндилар (қандай чиқиндилигини айтишга тил бормайди) кўз олдимдан лип-лип ўтаверади. Ўзимни чорасиз, иложсиз ҳис қиламан. Аммо енгилишга ҳаққим йўқ. Инсоний табиатимизга, руҳимизга, жисму жонимизга поклик, озодалик хислатлари сингиб кетмас экан, экологик тарбия ва маданият ҳақида ёзишда, айтишда, уқтиришда давом этаверамиз...

 

Саида ИБОДИНОВА,

«Оила ва табиат» мухбири

 

 




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔28

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔96

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔302

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 28    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 96    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 302    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 495    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 569    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар