Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилЭкологик муаммоларнинг миқёси, иқлим ўзгариши, иқтисодиётдаги глобал кескин рақобат ва табиий ресурсларнинг камлиги ҳозирда мавжуд технологияларни модернизация қилишни тақозо этади.
Бу зарурият эса ўз ўрнида инновацион ғоялар орқали жамият барқарор ривожи учун кенг имкониятлар туғдиради.
Инновацион технологиялар иқтисодий кўрсаткичларни яхшилашга ва экологик муаммолар ечимига ёрдам беради. Қолаверса, эко инновациялар иқтисодий самарадорликка, яъни ташкилотларнинг атроф муҳитга зарарли таъсирларини камайтириш орқали кўпроқ даромад олиш билан боғлиқ бўлган бошқарув тизимига етаклайди.
Тоза ичимлик суви бугун нафақат Ўрта Осиё мамлакатларида, балки бутун дунёда жиддий муаммолардан бирига айланмоқда. Сайёрамиздаги чўлланишнинг ортиши оқибатида истеъмол қилаётган сувимиз таркибида туз миқдори кўпаймоқда. Бу эса ичимлик сувни истеъмолга яроқли бўлишини таъминлашда замонавий технологиялардан кенгроқ фойдаланишни талаб этади.
Қорақалпоғистон Республикасининг Кегейли туманидаги 12-умумтаълим мактабида «Инновацион ғоялар ва технологиялар» мавзусида бўлиб ўтган кўргазмада ҳам ичимлик сувни тозаловчи технология намойиш этилди. Кўргазмадан кўзланган мақсад экологик муаммоларни ҳал этишнинг инновацион ва технологик ечимлари бўйича ғояларни ёшларга етказиш, уларнинг бу борада билимини янада бойитишдан иборат.
Ўзбекистон Экологик партияси ва Колумбия университетининг Жаҳон Орол минтақаси хайрия ташкилоти ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда атроф муҳитни асраш, табиат неъматларидан унумли фойдаланиш ҳақида атрофлича сўз юритилди.
Тадбир иштирокчилари гувоҳлигида 12 ва 41-умумтаълим мактаблари атрофида экилган дарахтлар учун томчилатиб суғориш технологияси ўрнатилди. Умид қиламизки ушбу тадбирда иштирок этган ёшлар орасидан мамлакатимиз экологиясини янада яхшилишга хизмат қиладиган катта кашфиётлар соҳиблари етишиб чиқади.
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилОлимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.
БатафсилЙўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.
Батафсил