Табиат      Бош саҳифа

Ёввойи ҳайвонларни уйда сақлаш «тренд»га чиқмоқда

ёки 100-200 минг долларга сотилаётган лочинлар

Ёввойи ҳайвонларни  уйда сақлаш  «тренд»га чиқмоқда

Она табиатдан ўз эҳтиёжи учун барча зарур неъматларни олган одамзот энди ҳою-ҳаваси, ўткинчи бир «хобби»си учун тажовузкорлик йўлини тутмоқда. Замин бағридаги ёввойи оламга ҳам чанг солиб, унга қирон келтирмоқда. Дунё бўйлаб ёввойи ҳайвонларнинг ноқонуний савдоси энг сердаромад соҳага айланиб бораётгани ҳам шундан. Ўйлаб кўринг, бир бош ноёб зотдаги маймун ёки лочин қора бозорда 100-200 минг АҚШ долларига баҳоланаётган бўлса, бу ҳар қандай броконьерни қизиқтириб қўйиши табиий.

Ёввойи ҳайвонларни уйда сақлашни кўз-кўз қилиш орқали «тренд»га чиқиш истагидаги харидорлар юртимизда ҳам кўпайиб бормоқда.

Аслида ёввойи ҳайвонларни хориждан олиб кириш,  сотиб олиш, уйда сақлаш мумкин эмас, деган фикрдан йироқмиз. Аксарият ҳолларда фуқаролар ёввойи ҳайвонларни Ўзбекистонга олиб кириш мумкин эмас деган фикр­га боришади ва шу боисдан ҳам божхона назоратидан яширишга уринишади. Ваҳоланки, бундай эмас, фақат, ёввойи ҳайвонларни олиб кириш ва олиб чиқишнинг ўз тартиб-таомилларига риоя қилинса, бас.

Мамлакатимиз божхоначилари ўсимликлар ва ҳайвонот оламининг ноёб турларини божхона чегаралари орқали ноқонуний равишда олиб ўтилишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни мунтазам давом эттиришмоқда.

– Йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвонлар ва ўсимликлар турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисидаги CITES конвенцияси 1973 йилда  Вашингтонда имзоланган, – дейди давлат Божхона қўмитаси Матбуот хизмати бош инспектори Азиза Заирова. – Конвенция ўз иловасига киритилган намуналарни божхона чегарасидан олиб ўтишда махсус назоратдан ўтиш тартиботини назарда тутади. Намуналарнинг ҳар бир туркуми учун CITES рухсатномасига эга бўлиш талаб этилади. Ушбу муҳим халқаро ҳужжат 33 мингдан ортиқ турдаги ҳайвон ва ўсимликларни ҳимоя қилишда муҳим роль ўйнамоқда.

Таъкидлаш жоизки, махсус рухсатномасиз ноқонуний олиб кириш ёки мамлакат ташқарисига олиб чиқишга уринишлар пайтида ушланган ёввойи ҳайвонлар олиб қўйилади. Олиб қўйилган ҳайвонлардан келгусида фойдаланиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан қабул қилинади. Бунга қадар ҳайвонлар ҳайвонот боғида ва махсус питомникларда сақланади.

Яқинда ижтимоий тармоқлар орқали юлдузга айланган шер болалари Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими тезкор ходимлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқа идоралар билан ҳамкорликда

Сирдарё туманида ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний тарзда пулланаётган вақтда олиб қўйилган. Шер болаларининг бири 3 ойлик, иккинчиси эса 45 кунлик. Аниқланишича, ноқонуний савдода бу ҳайвонлар 70 млн. сўмга баҳоланган.

Саъва қушини билмайдиган юртдошимиз кам топилса керак. Гарчи «Қизил китоб»га кирмаган бўлсада, бу қушни ҳам божхона чегаралари орқали яширинча олиб ўтишга уринишлар учраб туради. Чунки сайроқи қушлар ишқибозлари ўртасида энг харидоргирларидан бири саъва ҳисобланади. Онлайн савдода бу қушнинг бир донаси 500 минг сўмгача баҳоланганига гувоҳ бўляпмиз.

Яқинда Тошкент вилояти божхона бошқармасининг «Ғишткўприк» чегара божхона постига кириб келган пиёдалардан бири қўлидаги картон қутига зичлаб жойлаштирилган 55 бош саъвани божхона назоратидан яширинча олиб кираётган вақтида тўхтатиб қолинди. Афсуски бу жараёнда қушларнинг 2 таси нобуд бўлган. Саъвалар ҳозирда ҳайвонот боғида сақланмоқда.

– Мана бу тўтиқушлар Жако зотига мансуб бўлиб, ноёб ҳисобланади, – дейди Тошкент ҳайвонот боғи ходими Маҳмуджон Каримов. – Жорий йилнинг февраль ойида Тошкент халқаро аэропортида Шаржадан учиб келган йўловчилардан бири ушбу 12 бош тўтини олиб кираётган вақтида тўхтатиб қолинган. Гарчи, божхонадан бекитмай, декларацияда кўрсатиб, «қизил» йўлак орқали олиб кирилган бўлса-да, бу қушларни олиб кириш ҳуқуқбузарлик сифатида таснифланади. Чунки, бу қушлар СITES Конвенциясининг I иловасига киритилган бўлиб, йўқолиб кетиш хавфи остидаги тур ҳисобланади. Бундай жонзотларни тижорат мақсадида экспорт, реэкспорт ва импорт қилиш тақиқланади.

Юқоридаги ҳолатларда ҳайвонлар ва қушлар рес­публика­мизга ноқонуний тарзда олиб кирилаётганда тўхтатиб қолинган. Шу сабабли, Ўзбекистонга олиб кирилиб, олиб чиқиб кетилмабди-ку, бунинг нимаси ёмон, деган савол туғилиши табиий. Унутманг, ҳайвонларнинг бир мамлакатдан бошқа мамлакатга қонунга хилоф равишда олиб ўтилиши ҳайвонлар турлари ва сонининг қисқаришига сабаб бўлади.

Аслида она табиатдаги жонзоту ўсимликни асраш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Бунда эса жамоатчилик назорати жуда муҳим. Шундай экан, ҳайвонот ва ўсимликлар оламини биргаликда асраб-авайлик! Атрофимиздаги ҳеч бир ҳодисага бефарқ бўлмайлик!

Жавоҳир КАРАМАТОВ,

Давлат божхона қўмитаси

Матбуот хизмати катта инспектори

Ўхшаш мақолалар

Ариқлар –  Самарқанд шаҳар кўрки ва  экологик тозалик  рамзига айланиши керак

Ариқлар – Самарқанд шаҳар кўрки ва экологик тозалик рамзига айланиши керак

🕔16:45, 30.04.2026 ✔11

Бутун Ер юзида бўлганидек, экологик вазиятни яхшилаш долзарб муаммо бўлиб қолмоқда. Айниқса, чўлланиш муаммоси юқори даражада бўлиб, у экология, иқтисодиёт ҳамда аҳоли саломатлигига жиддий таъсир кўрсатмоқда.

Батафсил
Ариқлар –  Самарқанд шаҳар кўрки ва  экологик тозалик  рамзига айланиши керак

Ариқлар – Самарқанд шаҳар кўрки ва экологик тозалик рамзига айланиши керак

🕔16:45, 30.04.2026 ✔10

Бутун Ер юзида бўлганидек, экологик вазиятни яхшилаш долзарб муаммо бўлиб қолмоқда. Айниқса, чўлланиш муаммоси юқори даражада бўлиб, у экология, иқтисодиёт ҳамда аҳоли саломатлигига жиддий таъсир кўрсатмоқда.

Батафсил
«Тоза маҳалла» –  тўғри кимёвий билим ва юксак  экологик маданиятдан бошланади

«Тоза маҳалла» – тўғри кимёвий билим ва юксак экологик маданиятдан бошланади

🕔08:57, 23.04.2026 ✔55

Мактаб даражасида яхши билимга эга инсон экологияга ҳеч қачон зарар етказмайди. Албатта, агар унда экологик маданият кучли бўлса. Нима учун мактаб даражасида деяпмиз?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ариқлар –  Самарқанд шаҳар кўрки ва  экологик тозалик  рамзига айланиши керак

    Ариқлар – Самарқанд шаҳар кўрки ва экологик тозалик рамзига айланиши керак

    Бутун Ер юзида бўлганидек, экологик вазиятни яхшилаш долзарб муаммо бўлиб қолмоқда. Айниқса, чўлланиш муаммоси юқори даражада бўлиб, у экология, иқтисодиёт ҳамда аҳоли саломатлигига жиддий таъсир кўрсатмоқда.

    ✔ 11    🕔 16:45, 30.04.2026

    ✔ 10    🕔 16:45, 30.04.2026
  • «Тоза маҳалла» –  тўғри кимёвий билим ва юксак  экологик маданиятдан бошланади

    «Тоза маҳалла» – тўғри кимёвий билим ва юксак экологик маданиятдан бошланади

    Мактаб даражасида яхши билимга эга инсон экологияга ҳеч қачон зарар етказмайди. Албатта, агар унда экологик маданият кучли бўлса. Нима учун мактаб даражасида деяпмиз?

    ✔ 55    🕔 08:57, 23.04.2026
  • Миллион йиллик «вақт капсуласи»  кашф этилди

    Миллион йиллик «вақт капсуласи» кашф этилди

    «Инсонлар ер юзига келишидан олдин вулқонлар ва иқлим ўзгаришлари натижасида ҳаёт қайта шаклланган». Янги Зеландияда топилган миллион йиллик ғорни ўрганган мутахассислар шундай хулосага келишди.

    ✔ 57    🕔 08:54, 23.04.2026
  • Табиат болалар  нигоҳида

    Табиат болалар нигоҳида

    Боланинг тасаввури соф ойна. Унда борлиқ қандай бўлса, шундай акс этади. Яқинда юртимиз бўйлаб ўтказилган «Табиат болалар нигоҳида» республика расмлар танловининг якунлари бизни ана шу ойнага боқишга мажбур қилди. Аслида, мақсадимиз жажжи ижодкорлар қалбидаги гўзалликни кўриш, уларни табиатга меҳр руҳида тарбиялаш эди.

    ✔ 48    🕔 08:51, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар