Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилТабиат бағридаги ҳар бир ўсимлик, парранда-ю дарранда, ҳайвонот оламига меҳр-муҳаббат керак. Дарахтлар, гуллар, қушларни авайлаганинг сари табиат яшариб ва яшнаб бораверади.
Аммо кичкина, арзимас туюлган эътиборсизлик ва она табатга бўлган шафқатсизликлар йиғилиб, ўзининг аянчли оқибати билан Ер юзидаги ҳаёт мувозанатини издан чиқариши ҳеч гап эмас.
Кейинги вақтларда ижтимоий тармоқларда айрим кимсалар, ҳатто болаларнинг ҳайвонлар, қушларни, жониворларни азоблаётган, уларга қаттиқ озор бераётган видеолар кўп тарқалмоқда. Айниқса, «тик-ток» тармоғида лайк ва обуначиларни кўпроқ йиғиш мақсадида беозор ҳайвонларни қийнаб, буни оддий шўхликка йўяётган кимсаларни кўриб, улардан нафратланиб кетасан киши. Нима деб ўйлайсиз, мушукни аёвсиз калтаклаётган, уриб озор бериб, устидан кулаётган бадхулқ болалар аслида кимдан улги олиб бу ишни қиляпти? Намойишкорона ваҳшийлик билан қилинган бундай хатти-ҳаракатларга бирор қатъий чора кўришнинг вақти келмадимикан? Айнан ижтимоий тармоқлар ваҳшийликнинг кони бўлиб қолаётгани келажак учун, фарзандлар руҳияти учун хавф туғдираётгани сир эмас-ку.
Болалигимизда меҳнат дарсларида қушлар учун махсус инлар ясаб, дарахтларга илиб қўярдик. Қушлар уларда яшаб, полапонларини учирма қиларди. Ҳаттоки боғчаларда ҳам қушларга қандай меҳр кўрсатиш, ин ясаш машғулотлари орқали ўргатиб бориларди. Негадир бугун бу анъаналар унутилгандек. Яқин орада бирор боланинг қуш учун ин ясаганини кўрмадим очиғи. Ёшу каттанинг қўлида юқоридаги каби ваҳший саҳналарга тўла қора қути – телефон.
Эзгуликни ўргатмас эканмиз, мушукнинг бошини ёрган, уни ёққан, қушни ипга боғлаб қийнаган фарзандларимиздан эртага меҳр кутиб ўтирмайлик.
Биз тобора йўқолиб бораётган камёб хислат, табиатга, жониворларга бўлган меҳрни асраб қолишимиз керак. Бу биз учун ҳам, фарзандларимиз келажаги, табиат тақдири учун ҳам ўта муҳим.
Фотима ЎКТАМОВА
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилОлимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.
БатафсилЙўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.
Батафсил