Табиат      Бош саҳифа

Ўзбекистон эко тизимида янгилик: Қизилқумнинг ноёб табиати ҳимояга олинади

Мамлакатимизда эко тизим ва экологик муаммоларни бартараф этишга бўлган ҳаракатлар кундан-кунга кенг кўлам касб этмоқда.

Ўзбекистон эко  тизимида янгилик:  Қизилқумнинг  ноёб табиати  ҳимояга олинади

Айниқса, куни кеча табиатни муҳофаза қилиш муассасаси шаклида Навоий вилоя­тининг Учқудуқ туманида умумий майдони 1 млн. 200 минг гектар бўлган «Марказий Қизилқум» миллий табиат боғи ва Томди туманида умумий майдони 40 минг гектар бўлган «Оқтоғ-Томди» давлат қўриқхонаси ташкил этилиши ҳақида хабар табиат жонкуярларини беҳад қувонтирди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 16 февраль куни қабул қилинган «Ўзбекистон Рес­публикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тизимида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида бу ҳақида эълон қилинди.

2022 йилда боғ ва қўриқхона фаолияти Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.

2023 йилдан бошлаб Навоий вилояти маҳаллий бюджети маблағлари молиялаштириш ишларига жалб этилади.

Шунингдек, Давлат экология қўмитасига «Марказий Қизилқум» миллий табиат боғи ва «Оқтоғ-Томди» давлат қўриқхонаси учун малакали мутахассислардан иборат ходимларни шакллантириш вазифаси топширилди.

2018-2021 йилларда мамлакатдаги муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг улуши қарийб икки бараварга, Угам-Чотқол давлат биосфера резервати, Хоразм миллий табиат боғи ва Жанубий Устюрт миллий табиат боғи, шунингдек, «Судочье» давлат қўриқхонасининг улуши қарийб икки бараварга ошгани эса қувонарлидир.

Миллий табиат боғи ва давлат қўриқхонаси Қизилқум чўлининг ноёб табиий мажмуа ва объектларини, шу билан бирга йўқолиб кетиш ҳавфи остида бўлган ноёб ҳайвонлар ва қушларни ҳамда ўсимлик турларини, у ерлардаги ландшафтларни муҳофазага олади.

Миллий табиат боғи ва давлат қўриқхонаси ҳудудида «Қизил китоб»­га киритилган 30 дан ортиқ турдаги ноёб ҳайвон турлари, 10 дан ортиқ ўсимлик турлари мавжуд.

Мазкур муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда ноёб ҳайвон тури – жайроннинг Қизилқум чўлидаги популяциясининг қарийб 80 фоизи ҳаёт кечиради, дея қайд этишмоқда эколог мутахассислар.

«Марказий Қизилқум» миллий табиат боғи ва «Оқтоғ-Томди» давлат қўриқхонасининг ташкил этилиши муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда ноёб ҳайвонлар ва ўсимликлар ҳамда табиий мажмуаларнинг муҳофаза қилиниши натижасида яқин ўн йиллик даврда ҳайвонларнинг бош сони камида 15 фоизга ортиши, ўсимлик популяцияларининг тарқалиш ареаллари 20 фоизга кенгайишига эришиш мумкин.

Бундан ташқари, ушбу муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ташкил этилиши минтақадаги табиий маж­муаларнинг қайта тикланишига ҳамда экологик хавфсизликка бўлган таҳдидларнинг, яъни, чўлланишнинг ортиб бориши, ҳавонинг қум ва чанг зарралари билан ифлосланиши, иқлимнинг кескин ўзгаришига таъсир кўрсатувчи салбий омилларнинг олди олинишига шароит яратиши айтилмоқда.

Умид қиламизки, экология соҳасида амалга оширилаётган ушбу ўзгариш­лар кўп ўтмай ўз мевасини беради.




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔18

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔18

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔22

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 18    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 18    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 22    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар