Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

«Ё бизни танлайсан, ё уни…» Минглаб оилалар ажрашишига сабаб бўлаётган оғриқли нуқта

Акамникидан уйга қайтаётган эдим. Такси чақирдим. Беш ёшли ўғлим билан машинага ўтирдик. Ҳайдовчи 35-40 ёшлар чамасидаги қорайиб кетган, елкалари қисилган эркак.

«Ё бизни  танлайсан,  ё уни…»  Минглаб оилалар ажрашишига сабаб бўлаётган оғриқли нуқта

У ўғлим еяётган қотган нон (сухари)ларга қараб «Илтимос, ўғлингиз «криешки»ни қулоғим тагида қирсиллатмасин, бунақа товушларга аллергиям бор» деса бўладими дабдурустдан.

Ҳайрон қолиб, ўғлимга агар ҳозир шуни ема десам машинани бошига кўтаришини ҳайдовчига тушинтирдим. У бироз индамай турди, кейин сўрамасам ҳам ўз ҳикоясини бошлади.

«Оилада ёлғиз ўғилман, мендан катта иккита опам бор. Иккаласи ҳам турмушга чиққан, бири «дом»да туради бирининг эса икки ўғли бор, каттасини уйлаш вақти келган аллақачон. Онам бор, отам беш ёшимда бизни ташлаб кетган экан. У кишини шу билан қайтиб кўрмадик.

– Ишонасизми беш марта уйланганман?..

– Беш марта-я? – ҳайратландим мен.

Биринчи аёлимни севиб уйландим. У билан коллежда бирга ўқигандик. Лекин уни онам ҳеч ёқтирмади. Бир ўғилли бўлдик ҳам, лекин оилавий жанжаллар охири «ё мени танлайсан, ё уни» деган шарт билан тугади. Ўзингиз ўйланг кимни танлайман, албатта онамни…

Иккинчи марта уйландим. Бошида ҳаммаси яхши эди. Қизалоқ топдик. Қизим жуда инжиқ эди, кечалари ухламасди. Оддий уй юмушларига ҳам улгурмасди аёлим. Шундан бошланган уруш жанжаллар охири яна «Ё мени танлайсан, ё уни» билан якунланди. Учинчи марта…»

Эркак жим бўлиб қолди. Бироздан сўнг яна ҳикоясида давом этди.

«Онамнинг узоқ қариндоши эди учинчи рафиқам. Бир ойга ҳам бормади турмушимиз. Расмий никоҳ ҳам қилишга улгурмадик. Уни опаларим ва онам ҳайдаётганда, тўғриси ўзим ҳам шунга рози эдим. Чунки ўзим ҳам унга ҳеч исимадим…

Тўртинчи марта опам топган бир аёлга уйландим, тўрт ойгина давом этган турмуш кичик опам билан унинг ўртасида бўлган даҳанаки жангдан сўнг тугади…

Мени, 38 ёшга кирган эркакни яна уйлантирмоқчи бўлишди. Бу сафар йўқ деб қаттиқ туриб олдим. Чунки икки болага алимент тўлаяпман, икки бола етим… яна етимлар сони кўпайишини хоҳламасдим. Кунларнинг бирида кўчада биринчи аёлим ва ўғлимни кўриб қолдим. Ўғлим худди ўзим, аёлим ҳамон ўша-ўша… Суҳбатлашдим ва тушундимки унга нисбатан кўнглимда ҳалиям нимадир бор. Ярашишга қарор қилдим. Турган гапки бу қарорим онамга ёқмади. Катта жанжаллар бўлди, доимгидек опаларим етиб келишди.

Яна ўша гап: «Ё бизни танлайсан, ё уни…»

Мен ҳеч кимни танламадим... Мен ўзимни танладим ва уйдан чиқиб кетдим. Ўша кундан бери аёлим ва ўғлим билан бирга ижара уйда яшаймиз. Ҳозир у яна ҳомиладор. Онамни кўргани неча марта бордим. Лекин у киши хотинимни кўришни ҳам истамайди. Яна ўша гап «ё бизни, ё…»

Энди айтингчи синглим, наҳотки хато қилдим?

Яна неча марта уйланишим керак эди? Ахир мен ҳам ҳаётга бир марта келаман-ку.

Мен нима дейишга ҳам ҳайрон эдим.

Шу пайт ўғлимнинг қирсиллатиб еяётган «криешки»си овозидан ҳайдовчининг мазаси қоча бошлади. Машинани бир четга тўхтатди, ранги қип-қизил бўлиб, юзи шишиб кетаётган эди, тинмай қашланарди. Ҳозир доримни ичиб олай деди ва беш дақиқадан сўнг тинчланди. Озгина қаттиқроқ товушга, ҳатто сигнал овозига ҳам чидай олмайман дейди.

Йўлда индамай давом этдик. Манзилимга етгач унга бахт, хотиржамлик тиладим ва машинадан тушдим. Лекин ўша кундан бери ҳайдовчининг тақдири мени ўйлантиради. Наҳотки оналар бир фарзандни ўз кибри, қизғанчиқлиги, инжиқлиги, менинг айтганим бўлади дейиши билан шунақа ҳолатгача олиб келса?! Бир инсон ҳаётини барбод қилишга (она бўлса ҳам, ота бўлса ҳам) ҳеч қимга ҳуқуқ берилмаган ахир. Шунчаки туғиб ўстириб қўйгани учун ўз фарзандини озгина баланд товушдан ҳам шишиб кетадиган ҳолгача келтириб қўйишга у ҳақлимиди? Бу эркак эртага туғилажак фарзандининг шўхлик­ларига, шовқинларига қандай чидайди?

«Жаннат оналар оёғи остида» деймиз. Аммо ўз фарзандининг ҳаётини барбод қилган, унга бир буюмдек қараган она учун у дунё, бу дунёда саодат бормикан?

Фарзанд фақат бизнинг боламизгина эмас, унинг жамиятда бошқа ўринлари ҳам бор, у ҳам инсон. Алоҳида шахс. Фарзанднинг танловларини, фикр-хаёлларини, қизиқишларини ҳурмат қилишни биз қачон ўрганамиз а? У ҳам жамиятда ўз ўрнига эга алоҳида шахс эканини қачон англаймиз? Мана шундай майда гап-сўзлар ортидан қачонгача минглаб оилалар барбод бўлади?..

 

Сурайё ИБОДИНОВА




Ўхшаш мақолалар

Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

🕔16:36, 02.05.2024 ✔26

Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

Батафсил
Еттинчи синфда  унаштирув

Еттинчи синфда унаштирув

🕔15:57, 08.01.2024 ✔123

ёхуд эски «сценарий» мутасаддиларга нега ҳамон манзур бўлмоқда?

Батафсил
Оилада  мaънaвий-axлoқий  иқлим  мўътaдиллиги

Оилада мaънaвий-axлoқий иқлим мўътaдиллиги

🕔17:36, 23.11.2023 ✔200

Уни барқарорлаштиришда нималарга эътибор қаратиш зарур?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

    Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

    Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

    ✔ 26    🕔 16:36, 02.05.2024
  • Еттинчи синфда  унаштирув

    Еттинчи синфда унаштирув

    ёхуд эски «сценарий» мутасаддиларга нега ҳамон манзур бўлмоқда?

    ✔ 123    🕔 15:57, 08.01.2024
  • Оилада  мaънaвий-axлoқий  иқлим  мўътaдиллиги

    Оилада мaънaвий-axлoқий иқлим мўътaдиллиги

    Уни барқарорлаштиришда нималарга эътибор қаратиш зарур?

    ✔ 200    🕔 17:36, 23.11.2023
  • Оилавий ажримлар:  калаванинг учи  кимнинг  қўлида?

    Оилавий ажримлар: калаванинг учи кимнинг қўлида?

    Ўзбек жамияти ҳақида гап кетганда, европа бизнинг оила анъаналаримизга, қадрият, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган, ришталарни мустаҳкамловчи тушунчаларимизга ҳавас билан қарайди, деб мағрурланишга ўрганиб қолганмиз.

    ✔ 204    🕔 10:24, 27.10.2023
  • Фикр  От қачон  қозиғини  топади?..

    Фикр От қачон қозиғини топади?..

    Ўзбекнинг мақоли: «От айланиб қозиғини топади», дейди. Лекин бизнинг таълим-тарбия отимиз узлуксиз айланмоқда. Бир италиён Монтессори, ... кейин корейс, энди фин услубиётига бошини уриб кўрмоқда. Ҳозиргина ўқиб қолдим, Саудия Арабистони таълимини андоза қилишар эмиш...

    ✔ 225    🕔 13:18, 06.09.2023
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар