Даромад манбаи      Бош саҳифа

Деҳқонобод ковраклари Ҳиндистонда харидоргир

Коврак (Ферула) туркуми селдердошлар (соябонгулдошлар) оиласига мансуб бўлиб, кўп йиллик ўт-ўсимлик. Ковракнинг ер юзида 160 дан зиёд турлари, Ўрта Осиё ҳудудида 104 тури, Ўзбекистонда эса 50 дан зиёд турлари учрайди.

Деҳқонобод ковраклари  Ҳиндистонда харидоргир

Деҳқонобод тоғларида азалдан Кўҳис­тон ковраги ўсади. Ковракнинг ушбу тури халқ табобатида ҳам, фармацевтика саноатида жуда қадрланадиган ўсимликлардан бири ҳисобланади. Аммо яқин-яқингача ҳам жаҳон бозорида ўта харидоргир бўлган ушбу ўсимликдан ҳеч қандай иқтисодий манфаат кўрилмас, нари борса аҳоли ўсимлик илдизини ўз билганича ковлаб олиб, браконьерларга сувтекинга пуллар, оқибатда ёввойи ҳолда ўсадиган Кўҳистон ковраги тобора йўқолиб бораётган эди.

Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод тумани тоғли ва тарқоқ ҳудуд бўлгани боис шарт-шароит бирмунча оғир, бу ерда деҳқончилик қилиш, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш каби фаолият турларини ривожлантириш анчагина мураккаблик туғдириши табиий. Туманда сўнгги йилларда олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида бугун Деҳқонобод саноатлашган, йилдан-йилга экспорт салоҳияти ошиб бораётган ҳудудлардан бирига айланмоқда.

Бугунги кунда Деҳқонобод иқлим шароитидан келиб чиқиб, коврак етиштириш кенг йўлга қўйилган. Туманда доривор коврак плантацияларини яратиш, маҳсулотни экспорт қилиш бўйича бир қатор дастурлар қабул қилиниб, янги-янги лойиҳалар асосида иш олиб борилмоқда. Айниқса, коврак етиштириш туман иқтисодиётининг экспортга йўналтирилган асосий тармоқларидан бирига айланиб улгурди. Тумандаги кўплаб субъектлар илгари фойдаланилмасдан ётган тоғ ҳудудларида Кўҳистон коврагини етиштириш, унинг томиридан олинадиган махсус смола ва ширани йиғиб, экспорт қилаётган бўлса, ўз томорқаларига коврак экиб, бундан яхши даромад кўраётган оилалар ҳам кўпчиликни ташкил этади. Улардан бири «Муҳаммад ота» масъулияти чекланган жамиятидир.

Суннат Жўраев раҳбарлигидаги «Муҳаммад ота» МЧЖ бугунги кунда хорижга коврак кўчатини экспорт қилиш билан шуғулланади. Тадбиркорнинг айтишича, экспорт қилинаётган ковраклар бундан уч-тўрт йил илгари экилган.

– 2018 йил 100 гектарга яқин ерга коврак эккан эдик, – дейди тадбиркор Суннат Жўраев. – Ҳозир тўрт йиллик кўчатларимиз тайёр бўлди. Бу кўчатларимизни Қозоғистон, Афғонистон каби хориж давлатларига экспорт қиляпмиз.

Маълумотларга кўра, айни кунгача Қозоғистон ва Афғонистонга 5 миллион дона кўчат экспорт қилинган. Маҳаллий бозорда бир дона коврак кўчати 1400-1500 сўмдан сотилгани ҳолда, хорижга 2000 сўмдан нархланган.

«Муҳаммад ота» масъулияти чекланган жамияти фаолиятига назар ташласак, ўтган йиллар мобайнида ҳам коврак етиштириш билан шуғулланганини кўриш мумкин.

– 2020 йилда 1 миллион долларлик маҳсулот экспортини амалга оширганмиз, – дейди тадбиркор. – Шунинг 812 минг доллари коврак смоласи ва шираси ҳиссасига тўғри келади. Уни Ҳиндистонга экспорт қилганмиз. Ушбу мамлакатда Кўҳистон коврагидан олинадиган маҳсулотлар қайта ишланиб, халқ табобатида кенг фойдаланилади. Кўҳистон ковраги таркибий қисмлари сотиладиган катта-катта очиқ бозорлар бор. Ҳиндистонга борганимда ўша бозорларни ўрганиб, кузатганман. У ерда асосан Марказий Осиё ва Эронда етиштирилган коврак маҳсулотлари кўп. Шуларнинг ичида энг сифатлиси бизда ва Тожикистоннинг айрим ҳудудларида етиштирилган Кўҳистон ковраги смоласи ва шираси ҳисобланади. Шунинг учун ҳам бу маҳсулотларимиз Ҳиндистонда анча юқори баҳоланади.

Жаҳон бозорида қимматли ҳисобланган коврак кўчатини етиштириб, сотаётган тадбиркор бу ишлар учун 400-450 нафар ишсиз фуқарони мавсумий ишга жалб қилиб, кунига 100 минг сўмдан иш ҳақи тўламоқда.

Тадбиркор Суннат Жўраевнинг келгуси режалари талай. Бошлаган ишини ўн баробарга ошириш, минг­лаб гектарларга коврак экиб, минглаб кишиларни иш билан таъминлаб, халқимиз саломатлиги учун фойдали ва жаҳон бозорида қимматбаҳо маҳсулотларни янада кўпроқ ишлаб чиқаришни ўз олдига мақсад қилган. Қолаверса, Деҳқонободда етиштирилаётган ушбу ноёб ўсимлик довруғини дунёга кенг ёйишга бел боғлаган.

– Туманимизда ўнлаб фермерлар коврак кўчатини етиштириб, маҳаллий бозорда сотмоқда. Жумладан Хўжамаҳмуд, Тоғайтемир, Чучуқудуқ, Отқамар каби қишлоқларимизда аҳоли ўз томорқаларида, шунингдек деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳам коврак кўчатларини етиштиряпти. Аммо уни хорижга экспорт қилишни фақатгина Суннат Жўраев амалга оширмоқда, – дейди Деҳқонобод тумани ҳокими ўринбосари Бахтиёр Бердиев.

Айни пайтда Деҳқонободда Кўҳистон ковраги кўчати етиштиришни янада кўпайтириш, шу орқали туманнинг иқтисодий имкониятларини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада бир қатор янги лойиҳалар йўлга қўйиляпти. Ковракнинг тўрт-беш йиллигидан доривор маҳсулотлар олиш мумкинлиги ва яқин йиллар ичида янги плантациялар ҳам ҳосилга киришини инобатга олсак, келгусида ҳудуднинг экспорт салоҳияти янада ошиши, шубҳасиз.

Сожида АЛЛАЁРОВА,

Ўзбекистон Экологик партияси

Қашқадарё вилоят кенгаши матбуот котиби




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔28

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔95

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔302

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 28    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 95    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 302    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 495    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 568    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар