Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилАвстралиянинг «Airseed Technologies» биотехнологик стартапи дронлар ёрдамида йилига миллионлаб дарахт уруғларини экиб, ўрмон майдонларини кенгайтиришни режалаштирмоқда. Компания бунга дрон технологияси ёрдамида ҳаводан қобиққа солинган уруғларни экиш орқали эришмоқчи.
«Ҳар бир дрон бир кунда 40 мингдан ошиқ уруғ қобиғини экади, дронлар автоматик равишда уча олади. Бу оддий усулдан 25 маротаба тез ва 80 фоизга арзон», – дейди компания раҳбари Эндрю Уокер.
Мутахассисларнинг қайд этишича, дарахт уруғлари тупроқ тури ва жойлашувига қараб танланади, углеродга бой қобиқлар эса биомасса чиқиндиларидан тайёрланиб, уруғни қушлар, зараркунандалар ва кемирувчилардан ҳимоя қилади. Бу технология ёрдамида йирик майдонларда ўрмонларни тиклаш ва юқори самарадорликка эришиш мумкин. Бу билан тупроқ саломатлиги таъминланади, тупроқдаги микроблар кўпайиб, ҳайвонот олами учун табиий муҳит пайдо бўлади.
Дарахт ўсиб чиққандан сўнг унинг саломатлигини баҳолаш учун ҳар бир уруғнинг жойлашуви дронлар хотирасига киритилар экан. «Airseed Technologies» Жанубий Африка ва Австралияда 50 мингдан ортиқ ер майдонларига дарахт уруғларини қадаганини эълон қилиб, 2024 йилгача уларнинг сонини 100 миллион донага етказишни мақсад қилган.
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилОлимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.
БатафсилЙўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.
Батафсил