Табиат      Бош саҳифа

Заҳарли ҳавони қандай тозалаш мумкин?

Ҳар йили ҳаво ифлосланишидан 7 миллион инсон бу ҳаётдан кўз юмади. Аммо ўзингиз ҳаракат қилиб, ҳеч бўлмаса яшайдиган жойингизнинг ҳавосини тозалаб туришингиз мумкин экан.

Заҳарли ҳавони  қандай тозалаш мумкин?

Аввало биз нафас олаётган ҳаво нималардан таркиб топганини билишимиз лозим. Ҳаво таркибида биз учун энг керакли бўлган элемент бу – кислород (21 %), асосий элемент азот (78 %). Ҳавонинг қолган қисмини аргон, карбонат ангидрид (0,04 %) ва бошқа кимёвий бирикмалар ташкил этади.

Ҳаво таркибининг бузилиши инсон организми учун муаммолар туғдиради. Энг катта ҳавф ҳавода ис гази (СО), карбонат ангидрид (СО2) ва бошқа учувчи органик моддалар (УОМ) миқдорининг ортиб кетиши ҳисобланади.

Одамлар кўп тўпланадиган хонада айнан карбонат ангидрид миқдори ортиб кетса – инсон ўзини ёмон ҳис қилади. Автомобиль двигателидан чиқадиган газлар ва бўёқ ранглари таркибидаги УОМлардан нафас олиш – бош оғришига сабаб бўлади.

УОМ – бу газ ҳолатидаги кимёвий бирикмалар бўлиб, суюқ ва қаттиқ жисмлардан ажралади ва хона ҳароратида ҳам осон парланади. Атрофда кенг тарқалган зарарли газлар орасида кўп учрайдиганлари: ис гази, метан, спирт буғлари, формальдегид, ацетон, пропан ва дихлорметанлардир.

Аҳолиси кўп шаҳарлар, автомобиль қатнови кўп аҳоли ҳудулари ва таъмирлаш ишлари кетаётган катта иншоотлар атрофида УОМ шунингдек, CO ва CO₂ нинг юқори концентрациясидан қочиб қутулиб бўлмайди.

Уй ёки ишхонада ҳиди орқали сезилмайдиган зарарли ҳаводан доимий равишда нафас олувчилар нима қилиши керак?

Агар инсон тез чарчаётган ва бўшашаётган бўлса, сабабсиз йўталса ва тез-тез ўзини ёмон сезишидан шикоят қилса, катта эҳтимол билан муаммо – у нафас олаётган ҳавода бўлади. Бундай холатда инсон қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириши лозим.

Хонани шамоллатиш. Энг оддий ва самарали усул бўлиб, хонада тўпланиб қолган CO₂ миқдорини камайтиради. Айниқса, газ плитасида овқат тайёрлайдиган хўжаликлар учун фойдали.

Ҳаво тозалагичлар сотиб олиш. Бу ускуналар ўзларининг тозалаш тури ва самарадорлиги билан ажралиб туради. Хонаки папоротник ўсимликларини сотиб олиш. СО2 ва УОМ миқдорини камайтиришнинг энг зўр усули.

Маиший кимёвий воситаларни алмаштириш. Ғалати туюлиши мумкин, лекин айнан биз хона ҳавосини уйни йиғиштириш даврида ифлослантирамиз. Экологик жиҳатдан тоза дея келтириладиган воситаларнинг аксарияти зарарли ҳисобланади. Бундай кимёвий воситаларнинг ўрнини босувчилар – озиқ-овқат содаси ва хўжалик совунидир.

Ҳаво тортгич ва вентиляция ускунасини алмаштириш. Вентиляция тизимлари кўп эътибор ва парвариш талаб этади. Хона ичидаги ҳаво сўргичлар эса сифатсиз бўлиши мумкин.

Кўчиб ўтиш ёки иш жойини алмаштириш. Агар сиз иссиқлик энергостанциялари, катта автомобиль трассаси ёки бошқа ҳавонинг ифлосланиши осон ҳудудларда яшасангиз, тоза ҳавога эришишнинг энг яхши усули – бу бошқа жойга кўчиб ўтиш ёки ҳовлингизда яшил оламни кўпайтиришдир.

Интернет манбалари асосида

тайёрланди.

Ўхшаш мақолалар

Ариқлар –  Самарқанд шаҳар кўрки ва  экологик тозалик  рамзига айланиши керак

Ариқлар – Самарқанд шаҳар кўрки ва экологик тозалик рамзига айланиши керак

🕔16:45, 30.04.2026 ✔11

Бутун Ер юзида бўлганидек, экологик вазиятни яхшилаш долзарб муаммо бўлиб қолмоқда. Айниқса, чўлланиш муаммоси юқори даражада бўлиб, у экология, иқтисодиёт ҳамда аҳоли саломатлигига жиддий таъсир кўрсатмоқда.

Батафсил
Ариқлар –  Самарқанд шаҳар кўрки ва  экологик тозалик  рамзига айланиши керак

Ариқлар – Самарқанд шаҳар кўрки ва экологик тозалик рамзига айланиши керак

🕔16:45, 30.04.2026 ✔10

Бутун Ер юзида бўлганидек, экологик вазиятни яхшилаш долзарб муаммо бўлиб қолмоқда. Айниқса, чўлланиш муаммоси юқори даражада бўлиб, у экология, иқтисодиёт ҳамда аҳоли саломатлигига жиддий таъсир кўрсатмоқда.

Батафсил
«Тоза маҳалла» –  тўғри кимёвий билим ва юксак  экологик маданиятдан бошланади

«Тоза маҳалла» – тўғри кимёвий билим ва юксак экологик маданиятдан бошланади

🕔08:57, 23.04.2026 ✔55

Мактаб даражасида яхши билимга эга инсон экологияга ҳеч қачон зарар етказмайди. Албатта, агар унда экологик маданият кучли бўлса. Нима учун мактаб даражасида деяпмиз?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ариқлар –  Самарқанд шаҳар кўрки ва  экологик тозалик  рамзига айланиши керак

    Ариқлар – Самарқанд шаҳар кўрки ва экологик тозалик рамзига айланиши керак

    Бутун Ер юзида бўлганидек, экологик вазиятни яхшилаш долзарб муаммо бўлиб қолмоқда. Айниқса, чўлланиш муаммоси юқори даражада бўлиб, у экология, иқтисодиёт ҳамда аҳоли саломатлигига жиддий таъсир кўрсатмоқда.

    ✔ 11    🕔 16:45, 30.04.2026

    ✔ 10    🕔 16:45, 30.04.2026
  • «Тоза маҳалла» –  тўғри кимёвий билим ва юксак  экологик маданиятдан бошланади

    «Тоза маҳалла» – тўғри кимёвий билим ва юксак экологик маданиятдан бошланади

    Мактаб даражасида яхши билимга эга инсон экологияга ҳеч қачон зарар етказмайди. Албатта, агар унда экологик маданият кучли бўлса. Нима учун мактаб даражасида деяпмиз?

    ✔ 55    🕔 08:57, 23.04.2026
  • Миллион йиллик «вақт капсуласи»  кашф этилди

    Миллион йиллик «вақт капсуласи» кашф этилди

    «Инсонлар ер юзига келишидан олдин вулқонлар ва иқлим ўзгаришлари натижасида ҳаёт қайта шаклланган». Янги Зеландияда топилган миллион йиллик ғорни ўрганган мутахассислар шундай хулосага келишди.

    ✔ 57    🕔 08:54, 23.04.2026
  • Табиат болалар  нигоҳида

    Табиат болалар нигоҳида

    Боланинг тасаввури соф ойна. Унда борлиқ қандай бўлса, шундай акс этади. Яқинда юртимиз бўйлаб ўтказилган «Табиат болалар нигоҳида» республика расмлар танловининг якунлари бизни ана шу ойнага боқишга мажбур қилди. Аслида, мақсадимиз жажжи ижодкорлар қалбидаги гўзалликни кўриш, уларни табиатга меҳр руҳида тарбиялаш эди.

    ✔ 48    🕔 08:51, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар