Даромад манбаи      Бош саҳифа

Қишда ҳам эл дастурхонига сархил сабзавотлар

Ёзда мўл-кўл бўлган сабзавотларнинг қиш фаслида нархи ҳам, қадри ҳам ошиши турган гап. Қишда организм дармондорига муҳтож бўлиб турганда помидору бодрингнинг сархил иси димоққа хуш ёқади. Айниқса, иссиқхона ичига кирган ҳар киши борки, дилига баҳорий кайфият инади.

Қишда ҳам  эл дастурхонига  сархил  сабзавотлар

Қорақалпоғистоннинг Амударё тумани «Тошёп» овулида истиқомат қилувчи Қуанчбек Боймуродов ташкил қилган иссиқхонада ҳозир помидорлар айни етилган пайт. Қолаверса, янги помидор ниҳолларининг ифори дилингизни яйратади.

Иссиқхона Манғит марказидан саккиз чақирим узоқликда жойлашган бўлиб, лойиҳанинг баҳоси 477 минг АҚШ долларига тенг. Қолаверса, маҳаллий аҳолидан 30 нафари шу лойиҳа ортидан иш билан таъминлаган. Ҳозирги кунда иссиқхонага помидор экилган бўлиб, ҳар ойда Нукус шаҳри бозорларига 40 тоннагача маҳсулот етказиб турилибди.

– Иссиқхонамизда май ойида пишиб етиладиган 25 минг туп помидор кўчатлари парвариш қилинмоқда. Ушбу иссиқхонанинг энг ноёб хусусияти эса у экологик тоза лойиҳа асосида ишлайди, – дейди Қуанчбек Боймуродов. – Яъни кўмир, табиий газ ва шунга ўхшаш атмосфера ҳавосини ифлословчи ёқилғилардан фойдаланилмайди.

Унда қорақалпоқнинг суякни қақшатадиган қора совуғида помидорлар қандай жон сақлаб қолади дейсизми? Иссиқхонани электр энергияси орқали ишлайдиган 44 та компрессор иситиб беради. Устки қисми эса қуёш нурларини меъёрий ҳолатда ўтказадиган япон технологиясига асосланган поликарбанат билан қопланган.

«Қаловини топсанг, қор ҳам ёнади», дейдилар. Ана шундай ишнинг кўзини билиб, «қорни ҳам ёндираётган», эл дастурхонига қишда ҳам ёздагидек сархил сабзавоту меваларни етказиб бераётган меҳнаткаш инсонларга тан бермай иложимиз йўқ. Улар салга тушкунликка тушадиган, мақсади сари интилмайдиган ҳар бир кишига ўрнак бўлишга арзийди.

 

Ўзбекистон Экологик партияси

Қорақалпоғистон Республика кенгаши матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔28

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔96

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔302

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 28    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 96    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 302    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 495    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 569    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар