Табиат      Бош саҳифа

Сув қушлари саноқдан ўтказилмоқда

Маълумки, қушлар фаслларга қараб ўзларининг яшаш шароитини ўзгартириб боради. Бу жараён айниқса, қиш-баҳор ойларида мавсумийлик касб этади. Айтиш лозим, юртимиз ҳудудларига ҳам турли қушлар қишлаш учун учиб келади. Уларнинг яшаш тарзи, турларини ўрганиш, сонини аниқлаш биологик хилма-хилликни сақлаш ва илмий кузатишлар олиб боришда муҳим аҳамиятга эга.

Сув қушлари  саноқдан ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги «2019-2028 йиллар даврида Ўзбекис­тон Республикасида биологик хилма-хилликни сақлаш Стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори ижросидан келиб чиқиб, Давлат экология қўмитаси томонидан тегишли илмий муассасалар ва олий таълим даргоҳлари билан ҳамкорликда сув қушларининг қишки саноғини ўтказиш чора-тадбирлари амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, шу кунларда қўмита ҳузуридаги Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялар илмий-тадқиқот институти ва Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети мутахассислари ҳамкорлигида мамлакатимиз сув ҳавзалари бўйлаб қишловчи қушларнинг жорий йилги қишки саноғи ўтказиляпти.

Дастлабки саноқ ишлари Қашқадарё вилоятида жойлашган «Таллимаржон», «Ноғайли», «Қамаши», «Чимқўрғон», «Қорабоғ» сув омборлари ва «Сечанкўл», «Aчинкўл» каби табиий сув ҳавзаларида амалга оширилди. Ўрганишлар давомида ушбу сув ҳавзаларида ноёб, мавсумий ва доимий яшайдиган қушларнинг 100 дан ортиқ тури аниқланди.

Эндиликда режа бўйича илмий жамоа Сурхондарё вилоятидаги Амударё соҳиллари ва «Жанубий Сурхон», «Учқизил», «Оқтепа» сув ҳавзаларида қишловчи қушлар саноғини ўтказиш амалиётини бошлашди. Ушбу ҳудудларда халқаро аҳамиятга эга бўлган кулранг турна, ноёб тур ҳисобланган Сибир турнаси, шунингдек, оқпешонали ва кулранг ғоз учун қишлов жойи ҳисобланади.

Салимжон БЎРИЕВ,

Атроф-муҳит ва табиатни

 муҳофаза қилиш

технологиялари илмий-тадқиқот институти директори,

қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔18

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔18

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔22

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 18    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 18    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 22    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар