Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

Болада она табиатга меҳр уйғонса...

Ҳозирги замон педагогикаси мураббий-ўқитувчидан ташаббускорлик, ижодкорлик ва мустақил эркин ижодий фикр юритишни талаб этади. Бу эса уларнинг таълим жараёнида қизиқарли дидактик ўйинлардан фойдаланиб, машғулотларни қизиқарли ўта олиш техникасида намоён бўлади.

Болада она табиатга  меҳр уйғонса...

Маълумки, боланинг билиш жараёнида меҳнат, ўйин, сайр-саёҳатлар, эртаклар, дидактик ўйинлар ва турли мавзудаги суҳбатларнинг таъсири кучли. Хусусан: «Она табиатга меҳр», «Орасталик», «Табиатни қандай асраймиз?», «Чиройли гуллар», «Уйимизни ва теварак атрофни озода сақлаймиз», каби мавзуларда машғулотлар ўтказиш жуда фойдалидир.

Айниқса, долзарб мавзуларда дидактик ўйинларнинг ташкил этилиши атроф муҳит билан боғлиқ мавжуд муаммоларни бартараф этишга хизмат қилади.

Мисол учун, мактабгача таълим муассасаларининг мактабга тайёрлов гуруҳи болалари билан «Нима яхши-ю, нима ёмон?» мавзусида дидактик ўйин ташкил этиш мумкин. Бунда аввало тарбиячи мазкур дидактик ўйиннинг мазмуни ва қоидалари билан болаларни таништиради ва уларни бошқаради.

Ўйиннинг тартиби қуйидагича ифода этилади:

Мавзу: «Нима яхши-ю, нима ёмон?» мазмунида ёритилади. Дидактик вазифа: болаларга ҳаётда нима яхши-ю, нима ёмон эканлиги, унинг фойда ва зарари, қувонч ва ташвиши тўғрисида оддий тушунчалар бериш.

Ўйиннинг мақсади: Нима яхши-ю, нима ёмон эканлигини билиш. Ўйин қоидаси: болаларни яхши нарсаларга меҳрли, диққат-эътиборли бўлиш руҳида тарбиялаш. Уларга меҳнатсевар, одоб-ахлоқли, яхши хулқ-атворли ва соғлом фикрли комил инсон бўлиши тўғрисида тушунча бериш.

Ўйиннинг жиҳозланиши: «Нима яхши-ю, нима ёмон?» мавзусида ишланган кўргазмалар ва расмлар, шеърлар, эртак ва ҳикоялар, театрлаштирилган саҳна кўринишлари ва ҳоказо.

Ўйиннинг бориши: Тарбиячи мавзуга доир ишланган кўргазмали ва фото расмлардан фойдаланган ҳолда болаларга «Нима яхши-ю, нима ёмон»лиги тўғрисида суҳбат ўтказади. Мазкур дидактик ўйиннинг моҳиятини очиш ва ташкиллаштиришда тавсия этилган материаллардан кенг фойдаланилади. «Нима яхши-ю, нима ёмон» дидактик ўйини қуйидаги тартибда амалга оширилади:

Нима яхши? – она табиатни севиш ва уни меҳр билан авайлаш;

– ер, сув, ҳаво, ўсимликларга ардоқли муносабатда бўлиш;

– жуда кўп қушларнинг номларини билиш ва уларга меҳрли бўлиш;

– яшил табиатдан завқланиш ва ям-яшил дарахтларни кўпайтириш;

– қишлоқ ва шаҳарларни обод, яшаётган жойни гулзор этиш, гулларни кўпайтириш ва уларнинг муаттар ҳидидан нафас олиш;

– салқин, ёқимли, соф, тоза ҳавода бўлиш, ўлкамизнинг гўзаллиги, қуёш нури, зилол шифобахш сувидан баҳраманд бўлиш;

– ариқ қазиш, тозалаш, янги йўллар очиш, кўприклар қуриш;

– ўз диёрини гуллатиш, бепоён экинзорлар, боғ-роғларни кўпайтириш;

– экология хавфсизлигини таъминлаш;

– ҳалол ва покиза, одоб-ахлоқли бўлиш, Ватаннинг нон-тузини оқлаш.

Нима ёмон?

– атроф муҳитни ифлослантириш;

– ҳавони ва сувни ифлослантириш;

– дарахт тагига сув қуймаслик, кўчатни синдириш;

– кўчаларга чиқиндиларни ташлаш, чанг, тутун, микробларни кўпайишига сабабчи бўлиш;

– табиатга нисбатан лоқайд бўлиш ва унинг неъматларини исроф қилиш;

– катталар меҳнатининг қадрига етмаслик, ахлоқсиз бўлиш, ҳаётдаги гўзалликни сезмаслик ва унинг қадрига етмаслик;

– қушлар, ҳайвонларга озор бериш, ўсимлик­ларни топташ;

Маълумки бола ўз уйида, таълим даргоҳида, маҳаллада тарбия топади. Шунга кўра эл-­юртга садоқатли, имон-этиқодли, ватанпарвар бўлиб улғайшида оила, маҳалла, мактаб ҳамкорлигининг таъсири беқиёс. Бу эзгу тушунчалар халқимизнинг «Бир болага етти қўшни ота-­она», деган пурмаъно ҳикматида ҳам мужассам. Болаларда соғлом тафаккур ва дунёқарашни шакллантириш оила, жамият, ватан олдидаги масъулиятини ҳамда юрт тақдири учун дахлдорлик туйғусини кучайтириш имкониятини беради.

 

Ойсоат ХУДОЁРОВА,

педагогика фанлари номзоди, доцент




Ўхшаш мақолалар

Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

🕔16:36, 02.05.2024 ✔27

Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

Батафсил
Еттинчи синфда  унаштирув

Еттинчи синфда унаштирув

🕔15:57, 08.01.2024 ✔123

ёхуд эски «сценарий» мутасаддиларга нега ҳамон манзур бўлмоқда?

Батафсил
Оилада  мaънaвий-axлoқий  иқлим  мўътaдиллиги

Оилада мaънaвий-axлoқий иқлим мўътaдиллиги

🕔17:36, 23.11.2023 ✔200

Уни барқарорлаштиришда нималарга эътибор қаратиш зарур?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

    Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

    Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

    ✔ 27    🕔 16:36, 02.05.2024
  • Еттинчи синфда  унаштирув

    Еттинчи синфда унаштирув

    ёхуд эски «сценарий» мутасаддиларга нега ҳамон манзур бўлмоқда?

    ✔ 123    🕔 15:57, 08.01.2024
  • Оилада  мaънaвий-axлoқий  иқлим  мўътaдиллиги

    Оилада мaънaвий-axлoқий иқлим мўътaдиллиги

    Уни барқарорлаштиришда нималарга эътибор қаратиш зарур?

    ✔ 200    🕔 17:36, 23.11.2023
  • Оилавий ажримлар:  калаванинг учи  кимнинг  қўлида?

    Оилавий ажримлар: калаванинг учи кимнинг қўлида?

    Ўзбек жамияти ҳақида гап кетганда, европа бизнинг оила анъаналаримизга, қадрият, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган, ришталарни мустаҳкамловчи тушунчаларимизга ҳавас билан қарайди, деб мағрурланишга ўрганиб қолганмиз.

    ✔ 204    🕔 10:24, 27.10.2023
  • Фикр  От қачон  қозиғини  топади?..

    Фикр От қачон қозиғини топади?..

    Ўзбекнинг мақоли: «От айланиб қозиғини топади», дейди. Лекин бизнинг таълим-тарбия отимиз узлуксиз айланмоқда. Бир италиён Монтессори, ... кейин корейс, энди фин услубиётига бошини уриб кўрмоқда. Ҳозиргина ўқиб қолдим, Саудия Арабистони таълимини андоза қилишар эмиш...

    ✔ 225    🕔 13:18, 06.09.2023
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар