Табиат      Бош саҳифа

Энди дарахтлар кесилмайдими?

Атроф муҳит ва дарахтлар муҳофазаси йўлида катта ўзгаришлар бошланиш арафасида

Энди дарахтлар  кесилмайдими?

Ўтган йилнинг сўнг­гида қабул қилинган муҳим ҳужжатлар – Ўзбекистон Рес­публикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги «Рес­публикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ҳамда «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда экологик назорат соҳасидаги давлат органлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан атроф-муҳит ва дарахтлар муҳофазасида катта ислоҳотлар бош­ланмоқда.

Мазкур ҳужжатлар мазмун-моҳия­ти ҳамда ижроси юзасидан амалга ошириладиган ишлар хусусида Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофааза қилиш давлат қўмитаси томонидан ўтказилган матбуот анжуманида батафсил ахборот берилди.

– Аввало, мазкур ҳужжатга мамлакатимизда 2021 йил ноя­брь-декабрь ойларида юртимиз бўйлаб ўтказилган «Яшил макон» умуммилий лойиҳаси доирасида қилинган ишларнинг давоми сифатида қарамоғимиз лозим, – дейди Экология ва атроф-муҳитни муҳофааза қилиш давлат қўмитаси раиси Нарзулло ОБЛОМУРОДОВ. – Эндиликда мазкур умуммиллий лойиҳани доимий равишда ўтказиш, унинг ташкилий, ҳуқуқий, молиявий масалалари белгиланди. Дарахтларни қандай экишдан тортиб, суғориш, парваришлаш ва эгасига бириктиришгача бўлган жараён тизимли равишда бўлади. Фармон билан белгиланган яна бир муҳим масала – давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарнинг қимматбаҳо навлари кесилишига мораторий муддатсиз даврга узайтирилди. Зотан, иқлим ўзгариши, инсон омили каби салбий ҳолатлар бу масалага жиддий эътибор қаратиш ва амалий чоралар кўришни талаб қилади. Бу дарахтлар ва ўсимликлар дунёсига зиён етказишга қаратилган ҳар қандай ишга, ҳолатга қарши кескин чора кўришимиз нақадар оқилона қарорлигини англатади.

Дарҳақиқат, эндиликда барча ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар босқичма-босқич хатловдан ўтказилади. «Яшил макон» платформаси яратилади, дарахтлар реестри шакллантирилади. Бу кенг кўламли ишда жамоатчилик, ташкилот ва идораларнинг ҳамкорлиги талаб этилади. Энг янги технологиялар, учувчисиз дронлар ёрдамида назоратга олинади.

– Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Экология қўмитаси, илмий-тадқиқот институтлари, хорижий экспертлар жалб қилинган ҳолда пойтахтимизда «Тошкент шаҳри – яшил майдон» ғоясини ўз ичига олган қарор лойиҳаси тайёрланади, – дейди Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Фарҳод ДEҲҚОНОВ. – 2026 йилга қадар Тошкент шаҳрида кўкаламзорлаштириш майдонларини халқаро стандартларга мувофиқ кенгайтириш, уни дунёнинг етакчи шаҳарларидан бирига айлантириш, биохилма-хилликни тиклаш ҳамда кўпайтириш бўйича аниқ тизимни яратиш, аҳолини кўкаламзорлаштириш ишларида фаоллигини рағбатлантириш механизмини жорий қилиш кўзда тутилган.

Фарҳод Деҳқоновнинг таъкидлашича, дарахтларни асраш ва зарар етмаслиги учун назорат қилишда ҳар бир маҳаллага бир нафардан ходим бириктирилиб, меҳнатига ҳақ тўланади. Кўп қаватли уйлар орасидаги бўш жойлар хусусий уй-жой ширкатларига бириктирилади ва дарахтлар парвариши улар зиммасига юклатилади.

Маълумотларга кўра, Тошкент шаҳри бўйича ўтган йили 34 минг 500 туп дарахт кесилиши учун ариза келиб тушган. Шундан 23 минг туп дарахтларни кесилишига рад жавоби берилган.

Республика бўйича эса 170 мингдан зиёд дарахтлар кесилиши рад этилган.

Дарахтларни кесиш ҳолатлари асосан қурилиш майдонларига тўғри келади. Эндиликда қурувчилар учун юқори натижани кўрсатувчи «Шаффоф қурилиш» рейтингига бу каби қонунбузарликлар бевосита таъсир кўрсатади. Шусиз ҳам рейтингдан ўрин олиш талабларини бажариб, маррага бир қадам қолганда, табиийки дарахт кесиб «ютуқсиз» қолишни исташмайди. Боиси мораторий талабларини буз­ган қурилиш-пудрат ташкилотининг ушбу рейтингдаги даражаси бир поғона пасайтирилади.

Мазкур муҳим ҳужжатлар экооламни асрашда, атроф муҳит ҳимоясида кенг йўл очиши кутилмоқда. Зотан бугун жиддий ҳаракатга киришмас эканмиз, эртага фурсатни бой берамиз.

Ноилахон АҲАДОВА,

«Оила ва табиат» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔18

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔18

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔22

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 18    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 18    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 22    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар