Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилТабиат ва экологияга зид ишлар ҳақида ҳар қанча кўп гапирмайлик, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига қилинаётган тажовузкор кимсаларнинг қилмишлари ва жиноий ишларига ҳар қанча жиддий чоралар кўрилмасин, бундан хулоса қилмайдиганлар орамизда ҳамон учрамоқда.
Жорий йилнинг 12 декабрь куни Тахтакўпир тумани «Қонираткол» ОФЙ чўл ҳудуди, «Тасберген» кран атрофида номаълум шахсларнинг «Ўзбекистон Республикаси Қизил китоби»га киритилган 14 бош жайрон ҳамда 5 дона қуённи ноқонуний равишда овлагани аниқланган эди. Давлат инспекторлари олиб борган тезкор рейд тадбири давомида браконьерлар воқеа жойидан яширинишга уринган. Аммо Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси ҳамда Тахтакўпир тумани ички ишлар бўлими билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида воқеа жойидан қочиб кетган «уддабурон» браконьерларнинг шахси аниқланган.
«Қилмиш – қидирмиш» деб бежизга айтишмаган. Ҳайвонот дунёсининг ноёб, йўқолиб бораётган турларига аямай қирон келтиргани учун бу шахсларга тегишли тартибда жавобгарлик белгиланган. Чунки уларнинг бу виждонсизларча, ваҳшиёна қилмишлари кам сонли жайронларнинг популяциясига жиддий зиён келтиради.
Эътибор берсангиз, бу каби қонунга зид ҳаракатлар жорий йилда такрор ва такрор содир этилмоқда. Буларнинг бари эса айрим кимсаларнинг фақат ўз нафсини, ўз манфаатини кўзлаб, хато иш қилишлари оқибатида юзага келмоқда. Қолаверса, бу борадаги жазо турларини ҳам янада кучайтириш керакмикан деган мулоҳазалар ҳам туғилмоқда. Жониворларга, табиатга бўлган муносабатимиз, жиноятлар жавобсиз қолмаслигини қачон астойдил тушуниб етар эканмиз?..
Турғанбай ХОЖАНАЗАРОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик
палатаси депутати,
Экопартия фракцияси аъзоси
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилОлимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.
БатафсилЙўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.
Батафсил