Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

Эл корига яраётганлар

Меҳр ҳарорати кўнгилларни иситади. Дунёни ушлаб турган ҳам балки меҳрнинг ўзидир. Бу ёруғ оламнинг барча муаттар бўйларидан тотлироқ бўлган нарса, онанинг, отанинг кўксига бош қўйгандаги хуш ифор экан. Сени бир парча гўшт, ожиз ҳолатда қабул қилиб, жонини, борини сарфлаб, яшнатиб қўядиган ғаниматларинг — фақат онаизоринг, фақат отажонингдир.

Эл корига  яраётганлар

Оилада икки ўғил, икки қиз ўстираётган ота-она ўқитувчилик касбининг фидойилари эди. Баҳор келиб атроф-табиат тозаланиб, гуллар экилади, дарахтлар ўтқазилади. Қабристондаги қуриган дарахт, хас-чўпларни олиш мақсадида бутун маҳаллалар ҳашарга тўпланадиган бўлади. Эрталаб муҳим иш билан кетаётган ота-она 4- ва 6-синфда ўқийдиган ўғилларига: «Икковингиз ҳашарга боринг. Бизни уялтириб қўйманг. Катталар нима буюрса, «хўп бўлади»,  деб жавоб беринг», дея тайинлашди. Ака-ука қўлига паншаха, кетмон олиб катталар билан тенг ишлади. Катталарга етиб ишлайлик, ота-онамизни уялтирмайлик, деб тиним билишмади. Ҳашар тугагач, ҳамма йиғилди. Маҳалла оқсоқоллари ишлаганларнинг барчасини дуо қилишди. Файзибобо, Зуҳриддин оталар бошлиқ оқсоқоллар: «Сизларнинг орангизда иккала кичик ҳашарчиларни кузатдик. Айрим катталардан яхши ишлашди, дангасалик қилишмади, тўғрими?» дейишди. Ҳар тарафдан маъқуллаган овозлар эшитилди. «Илоҳим, иккови ҳам эл корига ярайдиган, халқ хизматини сидқидилдан бажарадиган, ўқимишли, юртига керакли инсонлар бўлишсин! Аллоҳу акбар!..»

Ҳа, халқининг, ота-онасининг меҳри, дуоси билан улғайган фарзанд кам бўлмас экан.

Ака-укалар бирин-кетин мактабни тамомлаб, Андижон тиббиёт институтига ўқишга киришди. Олийгоҳда аъло баҳоларга ўқишди. Акаси Замириддин олийгоҳни тамомлаб, Андижон шаҳридаги травматология ва ортопедия клиник шифохонасида иш бошлади. Шифохонада фаолияти давомида устоз шифокорлардан, професссорлардан тиббий билимларни ошириш билан бирга амалий тажрибаларини мустаҳкамлади. Шифохонадаги беморлар унга «қўли енгил шифокор» деб ном беришди. Замириддин билим, кўникмаларини мустаҳкамлаш учун Россиядаги Травматология ва ортопедия илмий-текшириш институтининг магистратура бўлимига ўқишга борди. Бу илм даргоҳида нуфузли давлатлардан келган юздан зиёд талабалар таҳсил олишар эди.

Кунларнинг бирида профессор Ольга Михайловна уч-тўрт ёшлардаги бир бемор қизчанинг касаллик тарихини магистрантларига таништирар экан, беморнинг буткул соғайиб кетганини айтиб, касаллик тарихидаги рентген қоғозини кўрсатди. Оёғидаги туғма суякни бўғимдан чиқиш жойи тузалиб кетганини айтди. Дарсдан сўнг Замириддин Ольга Михайловнанинг хонасига кириб беморнинг рентген қоғозини яна бир бор кўрсатишини илтимос қилди ва оёғидаги суякнинг бўғимдан чиқиши буткул соғайиб кетмаганини кўрсатиб, ўз фикрини билдирди. Шунда Ольга Михайловна институтнинг академиги хонасига бориб, рентген қоғозини кўрсатганида академик «Ольга Михайловна, наҳотки оёқда чиқиш ҳали ҳам буткул тузалиб кетмаганини сезмаган бўлсангиз?» – дея тушунтиради. Ольга Михайловна эртаси куни бемор қизалоқнинг ота-онасини қабулига чақириб қизчанинг буткул соғаймаганини ва қўшимча даволаш курсларини олиши зарурлигини айтиб, Замириддин билан таништирди ва бундан буён «Қизингизни Замириддин даволайди», деб қўшиб қўйди.

Замириддиннинг ўн беш-йигирма йиллик иш фаолияти давомида кўп шифохоналардан ишга ўтиш бўйича таклифлар бўлди, устозларининг оқ фотиҳаси билан аввалига Андижон шаҳридаги Кўп тармоқли тиббиёт марказида, сўнг Тошкент шаҳридаги Республика ихтисослашган илмий-амалий травматология-ортопедия маркази давлат муассасасида фаолиятини давом эттирди.

Укаси Рамзиддин эса В.Воҳидов номидаги Республика илмий-амалий жарроҳлик маркази давлат муассасасида юрак жарроҳи бўлиб ишламоқда.

Мустақилликнинг мустаҳкам оиласида улғайган фарзандлар ота-онанинг чексиз меҳрига боши ерга теккунча таъзимдалар.

Ҳулкарой МАТАНОВА,

Жалақудуқ туман 25-умумий

ўрта таълим мактаби ўқитувчиси




Ўхшаш мақолалар

Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

🕔16:36, 02.05.2024 ✔27

Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

Батафсил
Еттинчи синфда  унаштирув

Еттинчи синфда унаштирув

🕔15:57, 08.01.2024 ✔123

ёхуд эски «сценарий» мутасаддиларга нега ҳамон манзур бўлмоқда?

Батафсил
Оилада  мaънaвий-axлoқий  иқлим  мўътaдиллиги

Оилада мaънaвий-axлoқий иқлим мўътaдиллиги

🕔17:36, 23.11.2023 ✔200

Уни барқарорлаштиришда нималарга эътибор қаратиш зарур?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

    Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

    Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

    ✔ 27    🕔 16:36, 02.05.2024
  • Еттинчи синфда  унаштирув

    Еттинчи синфда унаштирув

    ёхуд эски «сценарий» мутасаддиларга нега ҳамон манзур бўлмоқда?

    ✔ 123    🕔 15:57, 08.01.2024
  • Оилада  мaънaвий-axлoқий  иқлим  мўътaдиллиги

    Оилада мaънaвий-axлoқий иқлим мўътaдиллиги

    Уни барқарорлаштиришда нималарга эътибор қаратиш зарур?

    ✔ 200    🕔 17:36, 23.11.2023
  • Оилавий ажримлар:  калаванинг учи  кимнинг  қўлида?

    Оилавий ажримлар: калаванинг учи кимнинг қўлида?

    Ўзбек жамияти ҳақида гап кетганда, европа бизнинг оила анъаналаримизга, қадрият, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган, ришталарни мустаҳкамловчи тушунчаларимизга ҳавас билан қарайди, деб мағрурланишга ўрганиб қолганмиз.

    ✔ 204    🕔 10:24, 27.10.2023
  • Фикр  От қачон  қозиғини  топади?..

    Фикр От қачон қозиғини топади?..

    Ўзбекнинг мақоли: «От айланиб қозиғини топади», дейди. Лекин бизнинг таълим-тарбия отимиз узлуксиз айланмоқда. Бир италиён Монтессори, ... кейин корейс, энди фин услубиётига бошини уриб кўрмоқда. Ҳозиргина ўқиб қолдим, Саудия Арабистони таълимини андоза қилишар эмиш...

    ✔ 225    🕔 13:18, 06.09.2023
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар