Табиат      Бош саҳифа

Андижон боғлари фақат даромад келтиради

Ёзи иссиқ, қиши эса бирмунча барқарор кечадиган Андижон вилоятида ишлаб чиқариш корхоналари кўплиги ҳавонинг тозалигини асрашга кўпроқ эътибор қаратишни талаб этади.

Андижон  боғлари фақат  даромад  келтиради

Бу борада эса «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси муҳим амалий ишлар намунаси бўлмоқда. «Долзарб қирқ кунлик» давомида Андижон вилоятида 15 миллион туп дарахт ва бута кўчатлари экилиши мақсад қилинган.

Вилоятнинг ҳар бир туманида туман ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари бошчилигида иқлим шароитига мос дарахт кўчатлари экиш ҳамда уларнинг келгуси парвариши учун қатор ишлар олиб борилмоқда. Биргина Асака туманининг ўзида ҳар бир секторга 25 минг тупдан жами 100 минг туп мевали ҳамда манзарали дарахтлар кўчатлари экиш вазифаси юклатилган. Кўчатлар махсус машиналарга ортилган ҳолда тегишли жойларга етказиб берилмоқда. Биргина Соҳибкор адирликларида бир кунда икки минг туп, шу кунга қадар эса 18 минг тупдан зиёд павловния кўчатлари экилди.

Кўчат экишдек хайрли ишлар билан нафақат аҳоли яшайдиган жойлар, балки ҳали ўзлаштирилмаган ер майдонлари ҳам қамраб олинмоқда. Бу эса йиллар ўтиб, ўзлаштирилмаган адирлар ўрнида боғ-роғлар пайдо бўлишини англатади. Шундан бўлса керак, асакаликлар орасида «мен ҳам кўчат экаман» дейдиган кўнгиллилар сафи тобора кенгаймоқда. Фаоллар бўлса ишни тенг тақсимлаб, биргаликда енг шимариб ниҳолларни ерга қадамоқда.

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси Балиқчи туманида ҳар бир маҳалла, йўл ва зовур ёқалари, хонадонлар, корхона ва ташкилотларда мевали ва манзарали кўчатлари экиш билан давом этмоқда. Туманда ярим миллион тупдан зиёд мевали ва манзарали кўчатлар экиш режалаштирилган бўлиб, ишнинг асосий қисми аллақачон бажарилди. Маҳаллаларда хонадонларга 10 тупдан кўчат тарқатилиб, мевали дарахтлар сони кўпайтирилмоқда. Дарахтлар парвариши эса маҳаллий аҳоли назоратида.

Қувонарлиси ана шундай эзгу амаллар саховат уйларида ҳам ўтказилмоқда. Андижон шаҳар саховат уйида 100 туп мевали ва манзарали кўчат экилгани бунинг мисоли. Жалақудуқ туманида эса 50 гектар майдонга павловния экилмоқда. Нима учун айнан павловния деган савол пайдо бўлиши табиий. Маълумки, павловния соя салқин берувчи ва ҳавони тозаловчи хусусиятга эгалиги билан бирга, унинг гули асаларичиликда сифатли асал олишда ҳам қўл келади. Плантацияга экилаётган павловниялар қариганида унинг ўрнига яна янгисини экиш ҳам муаммо бўлмайди. Шунингдек, кесилган дарахт танасидан кўмир тайёрлаш ва ўзига хос буюмлар ясаш мумкин. Кузда қуриган барглари эса чорва учун табиий озуқага айланади. Бу эса жалақудуқликларга даромадини янада ошириш имконини беради.




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔18

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔17

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔22

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 18    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 17    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 22    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар