Бугун дунёда энергия ресурсларига бўлган талаб тобора ошиб бормоқда. Шунга яраша углеводород хом ашёси захираларининг камайиб бораётганлиги қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш миқёсини янада кенгайтиришни тақозо этмоқда.
Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш ва соҳани ривожлантириш масалалари муҳокамаси юзасидан ўтказилган йиғилишда ҳам мамлакатимизда бу борада ҳал этилиши зарур бўлган вазифалар белгиланди. Жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига қайта тикланувчи энергия манбалари улушини кескин ошириш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда ҳам иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилиб, энергетика соҳасини ривожлантиришнинг ҳуқуқий асослари яратилди.
Бу борада амалга оширилаётган ислоҳотларни янада ривожлантириш, қайта тикланувчи энергия манбалари улушини ошириш, янги электр тармоқларини қуриш, эскиларини таъмирлаш, энергетика тизимини рақамлаштириш, мослашувчан энергия манбаларини яратиш ва эски иссиқлик электр станциялари портфелини янгилаш, кадрларнинг касбий тайёргарлигини ошириш бугунги кундаги муҳим вазифалардандир.
Мамлакатимизда 2022-2024 йилларда 3 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига, жами қуввати қарийб 3 минг мегаваттли 10 та қуёш ва шамол электр станцияларини барпо этиш режалаштирилган. Жумладан, «2020-2030 йилларда Ўзбекистон Республикасини электр энергияси билан таъминлаш концепцияси»да белгиланган 5 ГВт қуёш фотоэлектр ва 3 ГВт шамол электр станцияларини қуриш вазифаси 2026 йилга қадар амалга ошириш кўзда тутилаётганини алоҳида таъкидлаш лозим.
Давлат-хусусий шериклик асосида қайта тикланувчи энергия манбалари электр станциялари лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро молия институтлари билан ҳамкорлик қилинмоқда. Жумладан, 2019 йилда Халқаро молия корпорациясининг техник кўмагида ўтказилган саноат кўламидаги қайта тикланувчи энергия манбалари электр станцияси қурилиши лойиҳаси танловида «Abu Dhabi future energy company – Masdar» компанияси ғолиб бўлган. «Масдар» томонидан Навоий вилояти Кармана туманида қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилиши охирги босқичларда бўлиб, 2021 йил 27 августдан ягона энергетика тизимига яшил энергия етказиб беришни бошлаган. Ушбу қуёш фотоэлектр станцияси дастлабки йилдан бошлаб йилига 260 миллион кВт соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкониятига эга. Бу Ўзбекистонда 80 миллион метр куб табиий газ сарф қилган ҳолда электр энергияси ишлаб чиқариш эквивалиентига тенг деганидир. Лойиҳа қурилиши давомида 70 миллион АҚШ доллари миқдоридаги хорижий инвестиция жалб қилинган.
Келгуси йилда Хоразм, Бухоро, Қашқадарё, Наманган ва Фарғона вилоятларида жами 900 мегаваттли яна 5 та қуёш электр станциясини барпо этиш бўйича инвесторлар танлови якунланиши ҳудудларда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтиришга хизмат қилади.
Юқоридаги лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш орқали яқинда Глазго шаҳрида бўлиб ўтган иқлим бўйича халқаро саммитда таъкидлаб ўтилган Ўзбекистон 2030 йилгача иссиқхона газларининг ялпи ички маҳсулот бирлигига тўғри келадиган улушини 2010 йилга нисбатан 35 фоизга камайтириш ташаббусининг ижросини таъминлаш имконияти яратилади.
Бир сўз билан айтганда, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш миқёсини кенгайтириш мамлакатимизда энергетик барқарорликни таъминлаш билан бир қаторда, Ўзбекистоннинг барқарор ривожланишига, яшил тараққиётга, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлашга хизмат қилиши, шубҳасиз.
Хайрилло ГАППОРОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари,
Ўзбекистон Экологик
партияси фракцияси раҳбари
Яшил майдонда экологик ва ижтимоий ташаббуслар бирлашди
🕔15:08, 11.06.2026
✔83
Она табиат ҳимоясига бағишланган муҳим халқаро сана, 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни юртимиз бўйлаб кенг нишонланди. Пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги «Dream Park» истироҳат боғида Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши ташаббуси билан мазкур санага бағишлаб файзли тадбир ташкил этилди.
Батафсил
Зомин миллий табиат боғида экологик форум
🕔15:07, 11.06.2026
✔82
Юртимизнинг энг сўлим гўшаларидан бири бўлмиш Зомин миллий табиат боғи ҳудудида 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни муносабати билан «Яшил келажак сари» шиори остида йирик экологик форум ташкил этилди.
Батафсил
Зарафшонда олтмиш йиллик боғ
🕔15:06, 11.06.2026
✔81
Зарафшон шаҳрида 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳит муҳофазаси куни муносабати билан ташкил этилган «5000 қадам» пиёда юриш акцияси шаҳар аҳолисини, ёшларни, депутатларни, умуман, барчани бир сафга жамлади.
Батафсил