Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Қаршимизда яна бир муаммо: Электрон чиқинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июль куни Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги маърузасида «Энг муҳим масала – аҳолининг экологик маданиятини ошириш ҳақида жиддий бош қотиришимиз зарур.

Қаршимизда яна бир муаммо:  Электрон  чиқинди

Албатта, бундай муаммоларни фақат маъмурий йўл билан ҳал этиб бўлмайди, бунга ёш авлод қалбида она табиатга меҳр-муҳаббат, унга дахлдорлик ҳиссини тарбиялаш орқали эришиш мумкин», – дея таъкидлаган эди.

Дарҳақиқат, мамлакатимизнинг иқтисодий, ижтимоий, сиёсий барқарорлиги атроф муҳитнинг софлиги ва экологик соғломлиги билан узвий боғлиқ. Таълим тизими томонидан ушбу масала ечимига ҳисса қўшиш айнан ўсиб келаётган ёш авлоднинг экологик саводини ошириш, экологик онги ва маданиятини шакллантириш ҳамда экологик таълим ва тарбия жараёнини самарали ташкил қилишдан иборат бўлади.

Ушбу вазифаларни тизимли бажариш, аниқ йўналишларда ғоявий мукаммал ечимлар топиш ва белгиланган мақсадларга тўлиқ эришиш учун экологик таълим концепцияси ишлаб чиқилиши керак эди ва 2019 йил март ойида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикасида экологик таълимни ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилиб, тасдиқланди.

Мазкур масаланинг долзарб­лиги шундаки, мамлакатимиз табиати, экотизимларини, атроф муҳитни беқарорлик ва издан чиқишдан асраш, аҳолининг экологик маданиятини ошириш, ушбу жиддий, ҳаётий масалага аҳолининг барча қатламлари, айниқса, ёшлар томонидан салмоқли ҳисса қўшилиши зарурлиги билан белгиланади. Узлуксиз таълим тизимида экологик таълимнинг асосий тамойилларини амалга ошириш, мактабгача, мактаб ва олий ўқув юртларида экологик маданиятни яхшилаш, Ўзбекистон барқарор ривожланиши учун экологик мутахассислар малакасини ошириш, аҳолининг экологик саводхонлигида давлат, жамоат ва ёшлар ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлиги, шунингдек, экологик ихтиёрийликни ривожлантириш асосий масалалардан бири бўлиб қолмоқда.

Ҳар йили 15 ноябрь санасида «Бутунжаҳон иккиламчи қайта ишлаш куни» нишонланади. Ушбу сананинг асосий мақсади барча маъмурий, иқтисодий тузилмалар эътиборини мазкур мавзуга жалб қилишдан иборатдир. Чекланган ресурс­лар муаммосини ҳал қилиш, арзон хом ашёдан фойдаланиш ва атроф муҳитнинг ифлосланишига қарши курашиш йўли билан тайёр маҳсулотлар нархини пасайтириш каби масалалар муҳокама қилиниши назарда тутилган.

Ҳозирги кунда ҳажми тез суръатлар билан кўпайиб бораётган электротехника чиқиндиларини тўғри бошқариш орқали атроф муҳитни муҳофаза қилиш – энг долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.

Бунда айниқса, яроқлилик муддати ўтган маиший ва электрон техникалар утилизацияси алоҳида аҳамиятга эга.

Электрон чиқиндиларни қайта ишлаш ва кейинчалик уларга ишлов бериш – бу муаммонинг асосий ечими ҳисобланади. Тан олиш керак, аҳоли ўртасида маиший ва электрон техникаларни утилизация қилиш хизматидан фойдаланиш етарлича тарғиб этилмаяпти. Оддийгина батарейка ёки ишдан чиққан пульт ҳам ҳалигача маиший чиқинди челагига ташлаб юборилади.

Умуман олганда, аҳоли, айниқса, ёш авлоднинг экологик маданиятини ошириш, билими ва савиясини юксалтиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар бу борадаги мавжуд муаммоларни бартараф қилишда муҳим босқич ҳисобланади. Зеро, бетакрор табиат инъомларидан оқилона фойдаланиш, уни муҳофаза этиш ҳар бир инсоннинг муқаддас бурчи эканлигини унутмаслигимиз лозим.

Диёра ШАРИПОВА,

Ўзбекистон Экологик партияси

Марказий Кенгаши

бўлим бошлиғи




Ўхшаш мақолалар

Телефон  тузоғи

Телефон тузоғи

🕔15:30, 26.03.2026 ✔179

Дунё нега фарзандларини ижтимоий тармоқдан тўсмоқда?

Батафсил
Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

🕔11:02, 24.03.2026 ✔199

Ислом цивилизацияси марказининг очилиши халқимизнинг тарихий ўрни ва маънавий қудратини дунёга яна бир бор намоён этган муҳим воқелик бўлди.

Батафсил
Келажак  ҳам,  ёшларимиз  эртаси ҳам  экология билан ҳамоҳанг бўлади

Келажак ҳам, ёшларимиз эртаси ҳам экология билан ҳамоҳанг бўлади

🕔14:47, 12.03.2026 ✔340

Янги Ўзбекистоннинг энг катта стратегик ресурси бўлган навқирон авлод вакиллари жўшқин шижоати, креатив фикрлаши ва янгиликка интилувчанлиги билан инновацион ривожланиш ва барча жабҳада ижобий ўзгаришларнинг ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Телефон  тузоғи

    Телефон тузоғи

    Дунё нега фарзандларини ижтимоий тармоқдан тўсмоқда?

    ✔ 179    🕔 15:30, 26.03.2026
  • Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

    Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

    Ислом цивилизацияси марказининг очилиши халқимизнинг тарихий ўрни ва маънавий қудратини дунёга яна бир бор намоён этган муҳим воқелик бўлди.

    ✔ 199    🕔 11:02, 24.03.2026
  • Келажак  ҳам,  ёшларимиз  эртаси ҳам  экология билан ҳамоҳанг бўлади

    Келажак ҳам, ёшларимиз эртаси ҳам экология билан ҳамоҳанг бўлади

    Янги Ўзбекистоннинг энг катта стратегик ресурси бўлган навқирон авлод вакиллари жўшқин шижоати, креатив фикрлаши ва янгиликка интилувчанлиги билан инновацион ривожланиш ва барча жабҳада ижобий ўзгаришларнинг ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади.

    ✔ 340    🕔 14:47, 12.03.2026
  • «Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси экологик талабларга мосми?

    «Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси экологик талабларга мосми?

    Бугунги кунда туризм соҳаси дунё мамлакатларида миллий иқтисодиётга салмоқли даромад келтирувчи тармоқлардан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда ҳам ушбу соҳанинг жадал ривожланиши, айниқса экотуризм, агротуризм, археологик, этнографик ва экстремал ноанъанавий туризм йўналишлари тўғридан-тўғри табиат ва унинг бебаҳо ресурслари билан уйғунликда амалга оширилмоқда.

    ✔ 539    🕔 16:07, 19.02.2026
  • Наркожиноятчиликка  қарши  муросасиз  қонун

    Наркожиноятчиликка қарши муросасиз қонун

    Бугунги кунда гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний муомаласи нафақат жиноятчиликнинг алоҳида тури, балки аҳоли саломатлиги, миллат генофонди ва миллий хавфсизликка бевосита таҳдид солаётган хавфли ижтимоий иллат сифатида намоён бўлмоқда.

    ✔ 602    🕔 15:00, 12.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар