Табиат      Бош саҳифа

Ободлик ва яшиллик учун барчамиз масъулмиз

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси барча ҳудудларда кенг қулоч ёзмоқда. Шу кунларда қай бир ҳудудда бўлмайлик, дарахт экиш ишлари авж паллага кирганлигига гувоҳ бўламиз. Каттаю-кичик бу жараёнда фаол иштирок этиб, хайрли ишларга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшмоқда. Бу албатта, барчамизни қувонтиради.

Ободлик ва яшиллик учун  барчамиз  масъулмиз

Чунки юртимиз ободлиги ва яшиллиги учун барчамиз бирдек масъуллигимизни ҳис қилаётганимиз энг катта ютуғимиздир.

Пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги 195-сонли умумтаълим мактаби ҳудудида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ўтказилган дарахт экиш жараёнларида юрт ва ватан тақдирига бефарқ бўлмаган, боғ яратишдек эзгу ишларга ўз  ҳиссасини қўшиш иштиёқидаги инсонлар фаол қатнашишди.

Дарахт экиш тадбирида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ходимлари, Ўзбекистон Экологик партияси депутатлари ва фаоллари, Тошкент шаҳар ва Чилонзор тумани ҳокимлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология бошқармаси  вакиллари, маҳалла фаоллари ва нуронийлар иштирок этишди.

– Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси айниқса, куни кеча юртимизда содир бўлган чанг-қум бўронларидан кейин янада долзарб аҳамият касб этди, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Хайрилло Гаппоров. –   Бундай ҳолатлар биз учун экологик мувозанат қанчалик муҳим эканлигини кўрсатиб қўйди. Қуриган Орол тубида ўрмонзорлар барпо қилиниши ҳам ўз вақтида амалга оширилаётгани глобал аҳамиятга эга.

Экилаётган миллионлаб дарахтлар экологик вазиятни барақарорлаштиришда улкан аҳамиятга эга. Вақти келиб бу лойиҳа содир бўлиши мумкин бўлган жиддий экологик хавф-хатарларнинг олдини олади, табиатдаги турлар кўпайишига кенг шароит яратади. Энг муҳими, дарахтларни экишдан бошлаб суғориш ва парваришлашгача бўлган жараён тизимли равишда ташкил этилмоқда, ҳар бир кўчат учун масъул белгиланмоқда. Бу эса экилаётган кўчатлар қаровсиз қолиб кетишининг олдини олади.

Таълим даргоҳи ҳовлисига чинор, каталпа, қайрағоч, лола дарахти, павловния каби юз тупдан зиёд дарахт кўчатлари яхши ниятлар билан экилди.

Айнан, мактабда ташкил этилган бундай яшил акция ёшларнинг экологик маданиятини ошириш, яшилликни асраш ва атроф муҳит муҳофазасини таъминлашда ўта муҳим ҳисобланади. Иштирокчилар эса 100 йилдан кейин ҳам бу ерда мустаҳкам илдиз отган азим дарахтларни кўришга келишларини ният қилиб дуога қўл очишди.

Бугун ўлкамизнинг ҳар бир ҳудудида экилаётган дарахтлар кўкка бўй чўзиб, юртимиз ободлиги ва ҳавомиз мусаффолигига хизмат қилишига ишончимиз комил.

 

Саида Ибодинова




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔18

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔17

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔22

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 18    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 17    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 22    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар