Табиат      Бош саҳифа

Ифлосланган ҳаво руҳий касалликлар ортишига сабаб бўладими?

Йирик шаҳарларда атмосфера ҳавосининг ифлосланиши экологик муаммоларнинг энг оғир кўринишига айланиб бормоқда. Агар ушбу муаммоларнинг вақтида олди олинмас экан, оқибатлари ҳар биримиз учун жиддий хавф туғдириши мумкин.

Ифлосланган ҳаво    руҳий касалликлар  ортишига сабаб бўладими?

Ўтказилган кўплаб тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, инсоннинг ифлосланган ҳаводан нафас олиши юрак-қон томир тизимида ва нафас олиш органларида бир қатор хасталиклар келиб чиқишига сабаб бўлади. Айниқса, болалар ва катта ёшли кишилар учун бу янада хавфли тус олади.

АҚШ олимлари болаларнинг психик саломатлиги ва унга атмосферанинг ифлосланган ҳавоси таъсири борасида тадқиқотлар олиб боришди. Улар учта мустақил изланиш устида текширув ўтказишган ва аввал маълум бўлмаган далилларни топишган. Автомобиллардан чиқувчи газлар нафақат шаҳар ҳавосидаги заҳарли моддалар миқдорининг кўпайишига сабаб бўлади, балки болаларда ваҳимали ҳолатларнинг юзага келишида ҳам уларнинг таъсири юқори экани аниқланган. Олимлар ҳаводаги ифлослантирувчи унсурларнинг меъёрдан юқори бўлиши бош мия фаолиятида ўткир яллиғланувчи жараёнлар ва таҳлика уйғотувчи оғишлар билан кечишини маълум қилишмоқда.

Бошқа бир тадқиқотда ҳавода заҳарли моддаларнинг кўпайиши ва вояга етмаганлардаги руҳий касалликлар даражаси ортиши ўртасидаги умумий боғлиқлик аниқланди. Олимларнинг таъкидлашича, бола организмининг реакцияси атмосфера таркибидаги салбий ўзгаришлардан 1-2 кун ўтгач қайд этилган.

Бундан ҳам ажабланарли далиллар гўдакликнинг илк йилларидан ўспиринлик давригача бўлган болаларнинг руҳий ҳолатини кузатувчи узоқ йиллик тажрибалар давомида аниқланган. Маълум бўлишича, ҳаётнинг биринчи йиллариданоқ ифлосланган ҳаводан нафас олаётган болалар ўспиринлик даврига келиб катта қийинчиликларга дуч келишади. Бундай болалар аксарият ҳолларда руҳий касалликларнинг турли шакл­ларидан азият чекишади, шу жумладан, депрессия ва ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ортади.

Шундай қилиб, олимлар бугунги кунда атроф муҳит сифатининг болалар ва натижада катталар руҳий ҳолатига таъсири етарли даражада баҳоланмайди, деган хулосага келишди. Маълум бўлишича, йирик мегаполислар ва ривожланган шаҳарлар аҳолисининг руҳий касалликлар гирдобида қолиш хавфи ортмоқда. Бу биринчи навбатда, урбанизация даражаси юқори бўлган ва болаларнинг аксарияти ноқулай шаҳар шароитида яшайдиган мамлакатлар аҳолисига тегишлидир. Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи асосий омиллар саноат корхоналари, завод ва фабрикалар, автотранспорт воситалари билан боғлиқ. Шунингдек, пўлат эритувчи печлар, домна ўчоқлари, кокс-кимё соҳаси, азотли ўғит берувчи заводлар, кўмир ва рангли металл конлари, темир йўл транспорт воситалари ҳам атмосферага узлуксиз заҳарли моддалар ташлайди.

Ҳавога энг зарарли модда чиқарадиган яна бир соҳа – нефть-газ саноати. У йилига 225 минг тонна ис газини ҳавога чиқаради, бир кеча-кундузда 600 тоннадан зиёд моддани атмосферага ташлайди. Нефть-газни қайта ишлаётганда углеводородлар, сулфат ангидрид, азот ва карбонат ангидрид, алдегид, аммиак зарралари атмосферани заҳарлайди. Бу соҳага синтетик каучук ишлаб чиқариш ҳам киради, бу тармоқ ҳавога енгил учувчан ва эритувчи моддалар тарқатади.

Маълумотларга кўра, нефть заводидан 25 километр масофада ҳам ис гази зарралари учрайди. Нефть ва газ асосий энергетик таъминот манбаи сифатида ҳар бир давлатнинг иқтисодий ҳамда халқ хўжалиги ривожланишининг асосий омилларидан бири ҳисобланади албатта. Аммо газни истеъмолчига етказиш учун уни йиғиш ва тайёрлаш билан бирга қуритиш, тозалаш, агрессив компонентларини ажратиб олиш билан боғлиқ бўлган ускуна ва жиҳозларни ҳам такомиллаштириш бугунги давр учун ортга суриб бўлмайдиган вазифадир.

Пластмасса ва линолеумлар олишда органик кислоталар ва бошқа заҳарли моддалар ажралади. Ҳавода уларнинг меъёри ошиб кетса, албатта, тирик организмларнинг ривожланишига хавф солади, бу эса ҳайвонот ва наботот оламига салбий таъсир кўрсатмай қолмайди.

Саноат корхоналарида ишлаб чиқаришнинг атроф муҳитга, инсон соғлиғи ва турмуш тарзига таъсири жуда тез суръатлар билан шаклланиб, мисли кўрилмаган даражага етди. Саноат корхоналари, хўжалик маиший хизмат корхоналаридан чиққан чиқиндилар йиллар давомида тупроқда, сувда ёки атмосфера ҳавосида ҳаракатланиб бир турдан иккинчи турга ўтиб туради. Хусусан, қўрғошин, рух, мишяк, ваннадий, молибден, кадмий, симоб ва бошқа бир қатор кимёвий элементлар вақт ўтиши билан ўта заҳарли брикмалар ҳолида тупроқда, сувда ёки ҳавода йиғилиб боради.

Бир инсон сутка давомида ўртача 25 килограмм ҳаводан билан нафас олади. Натижада ҳаво таркибидаги чанглар, қурум ва газлар организмда тўпланаверади. Бу эса, аста-секин инсон организмининг заифлашувига олиб келади ва оқибатда организм турли инфекцияларга етарли даражада қаршилик кўрсатиш қобилиятини йўқотади.

Санайверсак ҳаво ифлосланишининг салбий оқибатларини узоқ давом эттириш мумкин. Аммо, фақат қоғозларда эмас амалда ҳам бу муаммони бартараф этадиган чора-тадбирлар кўриш вақти келди. Зеро, экологик муаммоларни фақат тил билангина ҳал этиб бўлмайди. Бунинг учун сизу биздан қатъийлик, жасорат ва жамоатчилик назоратини кучайтириш талаб қилинади.

Севара ФАЙЗИЕВА,

Ўзбекистон Экологик партияси

Тошкент шаҳар кенгаши раиси




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон учун биринчи марта  комплекс тизим яратилди

Ўзбекистон учун биринчи марта комплекс тизим яратилди

🕔10:58, 04.12.2025 ✔32

CITES иштирокчи давлатларининг 20-конференцияси доирасида «Табиат лойиҳалари: биохилма-хилликни сақлаш учун ўрмонларнинг экологик таснифи» мавзусида параллель тадбир ўтказилди.

Батафсил
Рақсга  уста  йўрға тувалоқлар

Рақсга уста йўрға тувалоқлар

🕔10:53, 04.12.2025 ✔20

Ўз вазифамга кўра қўриқхона ҳудудини назорат қилиб айланиб юрарканман, икки томонини бутазорлар қоплаган тор сўқмоқлардан бирида икки ноёб қушнинг қанотларини кенг ёйиб рақсбоп ҳаракатлар қилаётганини кўриб қолдим. Панароққа ўтиб дурбинда эътибор билан кузатдим. Бу ер юзида тобора камайиб бораётган ноёб йўрға тувалоқ экан.

Батафсил
Чўл бағридаги мўъжизавий  маскан

Чўл бағридаги мўъжизавий маскан

🕔15:45, 27.11.2025 ✔35

Сир эмаски, бир неча йиллардан буён мамлакатимизда экотуризмни ривожлантириш ҳақида кўп гапирилиб келинмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ўзбекистон учун биринчи марта  комплекс тизим яратилди

    Ўзбекистон учун биринчи марта комплекс тизим яратилди

    CITES иштирокчи давлатларининг 20-конференцияси доирасида «Табиат лойиҳалари: биохилма-хилликни сақлаш учун ўрмонларнинг экологик таснифи» мавзусида параллель тадбир ўтказилди.

    ✔ 32    🕔 10:58, 04.12.2025
  • Рақсга  уста  йўрға тувалоқлар

    Рақсга уста йўрға тувалоқлар

    Ўз вазифамга кўра қўриқхона ҳудудини назорат қилиб айланиб юрарканман, икки томонини бутазорлар қоплаган тор сўқмоқлардан бирида икки ноёб қушнинг қанотларини кенг ёйиб рақсбоп ҳаракатлар қилаётганини кўриб қолдим. Панароққа ўтиб дурбинда эътибор билан кузатдим. Бу ер юзида тобора камайиб бораётган ноёб йўрға тувалоқ экан.

    ✔ 20    🕔 10:53, 04.12.2025
  • Чўл бағридаги мўъжизавий  маскан

    Чўл бағридаги мўъжизавий маскан

    Сир эмаски, бир неча йиллардан буён мамлакатимизда экотуризмни ривожлантириш ҳақида кўп гапирилиб келинмоқда.

    ✔ 35    🕔 15:45, 27.11.2025
  • Бургут  фарзандларига  қандай қилиб ота танлашини биласизми?

    Бургут фарзандларига қандай қилиб ота танлашини биласизми?

    Табиат сир-синоатларга тўла. Она бургутларнинг бўлажак фарзандларига ота танлаш жараёни ҳам жуда ҳайратланарли кечади.

    ✔ 33    🕔 15:44, 27.11.2025
  • Табиатнинг  чегараси йўқ

    Табиатнинг чегараси йўқ

    Ўзбекистон ва Тожикистон мактаб ўқувчилари иштирокида «Зарафшон дарёси. Умумий экотизим – умумий ғамхўрлик» халқаро экомарафони ўтказилди.

    ✔ 78    🕔 15:30, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар