Бу ортиқча миқдорда суғориш ва атмосфера ёғинлари натижасида ернинг юза қатлами емирилишидир.

Эрозия, одатда, асосий ҳалокатли омилларига қараб турларга бўлинади. У табиий (геологик) ва антропоген (инсон таъсири остида) бўлиши мумкин.

Ирригацион эрозия – суғориладиган деҳқончиликда суғориш қоидалари ва меъёрларига риоя этилмаганда пайдо бўладиган антропоген тупроқ эрозиясининг бир тури.

Сув эрозияси (тупроқни сув оқимлари билан йўқ қилиш ва ювиш) атроф-муҳитга жуда катта зарар етказади: оқаётган сув жарликлар ва чуқурликлар ҳосил қилади, тупроқдан органик ва минерал моддаларни ювади ҳамда ер унумдорлиги йўқотилишига олиб келади.

Дунё бўйлаб йиллик тупроқ йўқотиш ҳажми 24 миллиард тоннага баҳоланмоқда. Яъни, сайёрамиз миқёсида аҳоли бошига ҳисоблаганда бир неча тоннани ташкил қилади.

Йўқотишларнинг глобал бўлишига қарамай, тупроқ эрозияси секинлик билан рўй берадики, бир инсон ҳаёти давомида ушбу жараён ҳатто диққатни тортмаслиги ҳам мумкин.

Тупроқ эрозиясидан қандай сақланиш мумкин?

Бутун дунёда сув эрозиясининг асосий сабаби қишлоқ хўжалигини интенсивлаштиришдир. Табиий ўсимлик қоплами бўлган шароитда тупроқ ўзини-ўзи тиклаши мумкин, чунки табиий шароитда тупроқ ҳосил бўлиш жараёни тўхтамайди. Кўпинча қишлоқ хўжалиги ерларидан нотўғри фойдаланилганда содир бўлганидек, табиий ўсимликлар бутунлай олиб ташланса, эрозия жараёни деярли ортга қайтариб бўлмайдиган даражага етиши мумкин.

Тупроқ унумдорлигини ҳимоя қилиш учун кўпинча йиллар давомида синаб келинган алмашлаб экиш, яшил гўнг, био ва органик ўғитлар экиш каби усуллардан фойдаланилади. Гумус қатламини тиклаш ўнлаб йиллар давом этади.

Ерга ҳайдамасдан ишлов бериш ҳамда тупроқда органик моддаларнинг тўпланиши ернинг устки ҳосилдор қатламининг физик хусусиятларини яхшилайди. Туп­роқда органик углероднинг кўпайиши айниқса ёғингарчилик миқдори кам ва ўзгарувчан жойларда ҳосилдорликнинг ошишига олиб келади.

Юқори сифатли суғориш сувидан фойдаланиш ва дренаж қувурлари ва хандаклардан фойдаланиш ҳисобига тўғри дренажлашни таъминлаш орқали тупроқ шўрланишининг олдини олиш мумкин.

«Сув йўли» китобидан




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔18

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔18

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔22

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 18    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 18    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 22    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар