Экоолам      Бош саҳифа

Ҳаёт учун йўлланма, тараққиёт учун қўлланма

Халқпарварлик тушунчаси аслида, инсонийлик мезонидан келиб чиқади. Давлатимиз раҳбари илк маротаба президентлик фаолиятини бош­лаганидаёқ, ҳақнинг розилигини олиш, инсонларнинг дард-у ташвишларини ўйлаб яшаш одамийликнинг энг олий мезони эканини эътироф этиш билан жадал ишга киришгани ёдимизда. ​​​​​​​

Ҳаёт учун йўлланма,  тараққиёт учун қўлланма

«Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси асосида демократик ислоҳотлар йўлини қатъий давом эттирамиз» деб номланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқи давлатимиз раҳбарининг яқинда чоп этилган, етти бўлимдан иборат «Янги Ўзбекистон стратегияси» номли китобида илгари сурилган ғоялар билан тўйинган, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг етти йўналиши ҳам шу асосда яратилган.

 Узоқ даврлар «давлат-жамият-инсон» тамойилига амал қилинганидан воқифмиз. Эндиликда «Давлат – инсон учун» тамойили жорий этилишини Президент асослаб берди. Бу эса халқпарвар давлат сиёсатининг ва ислоҳотларнинг асосий мезонига айланиши лозимлигини уқтирди. Халқ – қонунларнинг том маънода ягона манбаи ва муаллифи ҳисобланиши зарурлиги айтилди. Айни пайтда маҳалла жамиятимизнинг ёруғ юзи ва виждони бўлишини таъкидлаши чин маънодаги халқпарвар давлатнинг кўзгусидир.

Ҳар қандай қонун ва қарорларнинг моҳияти ва кучи унинг ижросида. Қонун адолат ва ҳақиқатнинг қиличи ва қалқонидир. Президент албатта, бу ақидага собитқадамлик билан ёндашади. Чунки Соҳибқирон Амир Темурнинг Шаҳрисабздаги Оқсарой пештоқига ёздирган битикларни доимо ёдда тутади. «Адолат – давлатнинг асоси ва ҳукмдор шиоридир». Шундай экан, бу жамиятда қонун ва адолат устувор, жиноятга жазо муқаррар эканлигини билиш муҳим. Жиноий ҳолатларни туғдирадиган сабаб ва омилларни ҳаётимиздан бартараф этишимиз кераклигини Президент теран идрок этади ва бу ишга ҳаммани сафарбар қилади. «Ҳар бир қонуннинг таъбир жоиз бўлса, кўзи, оёғи ижроси бўлиши лозим, қонун қабул қилиндими албатта ҳаётда ўзгариш бўлиши керак». Мана давлат раҳбарининг талаби.

Демак, янги Ўзбекистонни барпо этишнинг энг муҳим шарти қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш экани ойнадек равшан. Шу ўринда буюк мутафаккир Алишер Навоийнинг ушбу ҳикматини эътироф этиш ўринли, «Зулм қилма, инсофли бўл, халқ учун адолат қўрғонини бунёд эт».

Иқтисодиётни жамият ҳаётининг танасига қиёс қилган Президент иқтисодий ислоҳотларимизнинг ўзак масаласи сифатида, амалий натижадорлик инсон манфаатлари ва яна инсоннинг эҳтиёжини қондириш эканлигини таъкидлади. 2030 йилга бориб Ўзбекистон жон бошига ҳисоблаганда аҳоли даромадлари ўртача кўрсаткичдан юқори бўлган давлатлар қаторидан ўрин эгаллашига ишонч билдирди. Хўш, бунинг муҳим омиллари нималардан иборат бўлади? Бунга хусусий секторни рағбатлантириш ва унинг улушини ошириш ҳамда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳисобидан эришилади.

Мамлакатимизда 2026 йилгача камбағалликни 2 баробар қисқартириш кўзда тутилгани ҳам эътиборга молик. Бу эса доимий эътиборда бўлган уй-жой масаласини ҳал этиш, аҳолига қулай яшаш шароитларини яратишдир. Арзон уй-жойлар дастури масаласи ҳам муҳим. Сўнгги беш йилда 140 мингдан зиёд янги квартира ва якка тартибдаги уй-жойлар барпо этилгани ана шу ҳаракатнинг натижасидир.

Адолатли ижтимоий сиёсат юритилиши, инсон капиталини ривож­лантиришнинг энг муҳим омили ҳисобланган сифатли таълим-тарбия масаласига эътибор билан боғлиқ. Табийки, ижтимоий соҳада самарали механизмларни яратишга тўсиқ бўлувчи бир қатор тизимли муаммолар ҳам бор. Аҳоли бандлигини таъминлаш ва ишсизликни камайтириш кечиктириб бўлмайдиган вазифа экани маълум. Президент таъкидлаганидек, битта ишсиз одам 10 та муаммо дегани. Шундай экан, бу масалага жиддий қараш керак.

Инсон капитали ривожланиши учун муҳим омил бу таълим-тарбиянинг сифати масаласидир. Шунинг учун ҳам улуғ мақсадлар, қутлуғ ниятлар ифодаси бўлган Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш ҳам айнан шунга боғлиқ: замонавий илм ва тарбия. Келажак бунёдкори бўлган ёшларнинг тақдири юксак малакали муаллим, мураббий, профессор ўқитувчиларнинг, ҳақиқий зиёлиларнинг самарали фаолияти билан боғлиқлиги аниқ. Бу борада Президентимиз қайси соҳа ва жабҳа ходимлари билан учрашмасин, доим талаб этадиган «сифат, самара, натижа» тушунчаларининг моҳиятини очиш ва ўрганиш зарур. Ҳар қандай муаллим тажрибали, коммуникатив компетентлик даражаси юқори, бир сўз билан айтганда, педагогик маҳоратнинг ўзаги ва ўзани бўлган билим ва нотиқлик маҳоратини эгаллаши бугунги кун талабидир. Бунинг учун ўз устида, сўз устида ишлайдиган, билимли нотиқ-педагогларни шакллантириш масаласини кўриб чиқиш керак.

Адолатли ижтимоий сиёсатнинг муҳим бўғинларидан яна бири соғлиқни сақлаш масаласидир. Бу ҳам она ва бола саломатлиги масаласига эътиборни қаратишни билдиради. Бу ҳаракат бевосита жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш билан ҳам боғланади. Президент ўз нутқида бу масалаларга ҳам тўхталиб, қатор кўрсатмалар берди. Олимпиа ва паралимпия ҳаракатини ривожлантириш учун спорт мактаб­ларини кўпайтириш, меҳрибонлик уйлари ва махсус мактаб интернатларда яшаётган болаларни билимли ва касб ҳунарли қилиб тарбиялаш учун «Меҳр дафтари» доирасидаги ишлар кўриб чиқилиши ва тизимли давом эттирилишини таъкидлади.

Ёшларни, айниқса, қизларни соғлом ва етук этиб тарбиялаш, уларнинг қобилиятини ва истеъдодини рўёбга чиқариш, ватанга муҳаббат, миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида камол топтириш муҳим масалалар. Машҳур мутафаккир Аристотелнинг «Ватан тақдирини ёшлар тарбияси ҳал қилади» деган сўзларини бугун ҳам татбиқ этиш ва англаш муҳим. Шунинг учун ҳам «Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади» деган ҳаётбахш ғоя, мақсад интилишларимизнинг муҳим бўғинидир. Демак, бутун узлуксиз таълим тизимини ҳуқуқий тартибга солишга қаратилган яхлит таълим кодексини ишлаб чиқиш пировард мақсад. Ижтимоий фанларга, маънавиятшуносликка ўгай қараш бор бўлгани эндиликда, бу фанларнинг ҳажми йўналишлари борасида жиддий ўйлаш кераклигини Президент сўзларидан англаб олиш қийин эмас.

Бу фикрлар ижтимоий фанлардан фойда йўқ қабилидаги ножўя қарашлар билан юрган мутасаддиларга жавоб ҳамдир.

Илм – фанни инновацион тараққиётнинг асоси эканлигини билиб иш юритиш, олдиндаги мақсадларни амалга оширишга замин ҳозирлайди. Бу эса маънавий-маърифий соҳалардаги ислоҳотлар билан чамбарчас боғлиқ. Халқнинг ўз олдига қўйган мақсадлари амалга ошишида, жипслашиш, биргаликда ҳаракат қилишда маънавият чироғининг ўз ўрни бор. Чунки у инсонлараро ўзаро ишонч, ҳурмат ва эътибор каби муҳим фазилатларни шакллантирибгина қолмай, балки улуғ мақсад сари илҳомлантириш, руҳлантиришнинг асосий кучидир. Миллий маънавиятга мутлақо бегона бўлган зарарли ғоялар, тушунча ва қарашлар чегарани бузмасдан, билдирмасдан кириб келади. Демак, «Тарбияда танаффус бўлмайди» деган мулоҳазалар нақадар ҳаётбахш ва ўринлидир. Маънавият тарғиботчиси бўлиш катта билимни, нотиқлик маҳоратини, ақлий меҳнатни талаб этиши ҳаммамизга аён. Бу эса дарҳақиқат, «Янги Ўзбекистон маърифатли жамият» концепциясини амалга ошириш зарурлигини англатади.

Бир инсонни тўғри йўлга тарғиб қилиш шунчаки бажариладиган иш эмас. Бу билан шуғулланувчи мутасаддилар, коммуникатив қобилиятга эга, кенг дунёқараш, билим ва нутқ маданияти, муомала ва мулоқот санъатини чуқур эгаллаган бўлиши мақсадга мувофиқдир. Кези келганда шуни ҳам эътироф этиш керакки, тарғиботчилар гуруҳини саралаганда, тарғибот йўриғи ва усулларини онқадар билмаган ва омма онгига ғоявий мақсадни сингдириш механизмини эгалламаган, зиёлилар гуруҳи жалб этилиши ҳам ўринли эмас. Чунки тингловчилар оммасини эътиборини жалб этадиган, мақсадни ғоя ва мафкурани тез, таъсирчан, содда ва равон етказа оладиган тарғиботчиларнинг гуруҳи бошқача айтганда, ораторлар армиясини, нотиқлар гуруҳини ташкил этиш зарур. Акс ҳолда, барча ҳаракатларимиз, мақсадларимиз пучга айланиб сароб бўлиши ҳеч гап эмас. Кимнинг кимга қачон, қаерда, нима ҳақида, қандай қилиб ва қанча гапириши маҳорат масаласидир. Бу эса маънавият ва маърифат кенгаши, маркази ҳузурида маҳорат мактабини очиш ва тажрибали нотиқларни шакллантириш уларнинг малакасини кескин ва тизимли равишда ошириб боришни тақозо қилади.

Очиғини айтиш керакки, билим-савияси юқори, ўз фанининг, мавзунинг пухта билимдони бўлган тарғиботчилар, профессор ўқитувчилар мавжуд. Лекин улар ўз фани ва мавзуи бўйича тингловчилар оммасига, ўқувчилар жамоасига гапирганда, уқувсизлиги, маҳорати унчалик етарли эмаслиги сезилиб қолади. Бу ҳолда қош қўяман деб кўз чиқариш қабилида иш бўлмаслиги зарур. Мавзу долзарб ва муҳим бўлиши мумкин, лекин уни етказувчи зиёли тингловчилар аудиториясини зериктириб, бездириб қўйиши олий мақсадга тескари пропорционал натижа беришини эътибордан соқит қилмаслик керак.

Бугунги глобал дунёда экологик таҳдидлар ҳам авж олаётганлигини билишимиз керак. Экологик таҳдидлар, Орол денгизининг қуриши – булар ҳам халқаро ҳамжамият билан биргаликда ҳал этиш, уларни бартараф этиш, олдини олиш масаласидаги ҳамкорликка бориб тақалади. Табиийки, бу борада мамлакатимиз БМТ билан мулоқотни ривожлантиришга аҳамият бериб келяпти. Олтинчи йўналиш сифатида Президент ўз нутқида айнан шу масалага эътиборни қаратгани ва белгилагани эътиборга молик. Иқлим ўзгариши, экологик муаммолар, радикализм, экстремизм ва терроризм, одам савдоси каби умумбашарий муаммоларга ечим топиш ана шу йўналишнинг моҳиятини ташкил қилади.

Давлатимиз раҳбари бугун вақт тез ўтиб бораётганини, ҳар бир соат ҳар бир кундан унумли фойдаланиш зарурлигини таъкидлади ва Баҳовуддин Нақшбанд ҳазратларининг «Ким вақтини зое кетказса, вақт унинг душманига айланади» деган гапини келтирди. Ишонч ва таянч манбаи сифатида ватандошларнинг қўллаб-қувватлаши нуроний отахон ва онахонларнинг дуолари ёшларнинг ишончи катта куч-ғайрат беришини таъкидлаб ўтди. Барчани руҳлантирувчи даъваткор ушбу нутқ ва Президентнинг «Янги Ўзбекистон стратегияси» китоби комил ишонч билан ҳаёт учун йўлланма, тараққиёт учун қўлланмадир, десак хато бўлмайди.

Раҳимбой ЖУМАНИЁЗОВ,

Тошкент ирригация ва қишлоқ  хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти доценти, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва «Маърифат»

тарғиботчилар жамияти аъзоси

 




Ўхшаш мақолалар

Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи  «бемор»

Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи «бемор»

🕔17:00, 02.05.2024 ✔18

Уйимизни қай даражада тоза сақласак, табиат ҳам худди шундай муносабатга муҳтож. Аммо атроф-муҳитга назар ташланса, бутунлай бошқача манзара. Табиат бизга, наҳотки, ўгай бўлса?!.

Батафсил
Табиатнинг  жонкуяр қизи

Табиатнинг жонкуяр қизи

🕔16:57, 02.05.2024 ✔12

Бир неча 10 йилдан сўнг дунё манзараси қандай бўлиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Инсониятнинг ҳаёт кечириш тарзи қай тарзда ўзгариши мумкинлиги ҳақида-чи? Ҳозирги кунда тобора глобаллашиб бораётган экологик муаммолар таъсирида атроф-муҳит қай ҳолга келади?

Батафсил
«Кемалар  қабристони»да  табиатнинг  йиғиси  эшитилади

«Кемалар қабристони»да табиатнинг йиғиси эшитилади

🕔16:54, 02.05.2024 ✔11

Қорақалпоғистоннинг олис Мўйноқ туманида иккита ажойиб музей борлигини биласизми? «Мўйноқ экология музейи» ҳамда «Орол денгизи тарихи музейи» ҳамиша қизиқувчилар билан гавжум.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи  «бемор»

    Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи «бемор»

    Уйимизни қай даражада тоза сақласак, табиат ҳам худди шундай муносабатга муҳтож. Аммо атроф-муҳитга назар ташланса, бутунлай бошқача манзара. Табиат бизга, наҳотки, ўгай бўлса?!.

    ✔ 18    🕔 17:00, 02.05.2024
  • Табиатнинг  жонкуяр қизи

    Табиатнинг жонкуяр қизи

    Бир неча 10 йилдан сўнг дунё манзараси қандай бўлиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Инсониятнинг ҳаёт кечириш тарзи қай тарзда ўзгариши мумкинлиги ҳақида-чи? Ҳозирги кунда тобора глобаллашиб бораётган экологик муаммолар таъсирида атроф-муҳит қай ҳолга келади?

    ✔ 12    🕔 16:57, 02.05.2024
  • «Кемалар  қабристони»да  табиатнинг  йиғиси  эшитилади

    «Кемалар қабристони»да табиатнинг йиғиси эшитилади

    Қорақалпоғистоннинг олис Мўйноқ туманида иккита ажойиб музей борлигини биласизми? «Мўйноқ экология музейи» ҳамда «Орол денгизи тарихи музейи» ҳамиша қизиқувчилар билан гавжум.

    ✔ 11    🕔 16:54, 02.05.2024
  • Соғлом ҳаёт  ва барқарор  келажакка шунчаки  эришиб бўлмайди!

    Соғлом ҳаёт ва барқарор келажакка шунчаки эришиб бўлмайди!

    Ҳамма бирлашсагина бирор натижага эришиш мумкин

    ✔ 10    🕔 16:44, 02.05.2024
  • «Тоза ҳаво»дан ўтолмаганлар  жарима майдонига!

    «Тоза ҳаво»дан ўтолмаганлар жарима майдонига!

    Тошкентда тоза ҳаво ойлигининг биринчи босқичи бўлиб ўтаётганидан хабарингиз бор. Хўш, ўзи бу тадбир нега «Тоза ҳаво» ойлиги деб аталади?

    ✔ 12    🕔 16:42, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар