Давр нафаси      Бош саҳифа

ЕХҲТ\ДИИҲБ: Cайловда рақобат учун барча шароитлар яратилди

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг Парламент Ассамблеяси, ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) ҳамда Европа парламентларининг қўшма матбуот анжуманида халқаро кузатувчилар Ўзбекистон сайловга тайёргарлик ва уни ўтказиш бўйича сезиларли ютуқларга эришганини қайд этишди.

ЕХҲТ\ДИИҲБ:  Cайловда рақобат учун  барча шароитлар яратилди

Таъкидлаш жоизки, Марказий сайлов комиссиясининг таклифига биноан, ЕХҲТ ДИИҲБ, ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси ва Европа парламентининг қўшма миссияси илк маротаба юртимизда Президент сайловини кузатди.

ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси Ўзбекистон Президенти сайловида рақобат учун яратилган шароитларни маъқуллайди. Кузатувчиларнинг қайд этишича, Ўзбекистон Президенти сайловида сайлов кампанияси тартибли ва рақобат шароитида ўтди.

Қонунчиликка кўра, таш­виқот оммавий дебатлар, баҳс-мунозаралар, мақолалар, интервью, чиқишлар ҳамда аудио ва видеороликлар шаклида ОАВ ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланган ҳолда ўтказилди. Ташвиқот пайтида барча номзодлар бир хил қоидаларга амал қилишлари керак бўлди. Сайловчиларга бепул ёки имтиёзли асосда товар ва хизматлар тақдим этиш (ахборот хизматлари бундан мустасно) пул маблағларини тўлаш, сайловда рақибни обрўсизлантирадиган нотўғри ахборот ва маълумотлар тарқатиш тақиқланди.

Марказий сайлов комиссиясининг қарорига кўра, ташвиқот пайтида номзодларнинг барчасига тенг эфир вақти ва босма майдонни бепул тақдим этиш орқали давлат ОАВдан фойдаланиш учун бир хил шароит яратилди. Давлат ОАВда эфир вақти ва нашр майдони пулли асосда ҳам ажратилиши мумкин эди, бироқ бу шароитда барча тўловлар номзодлар учун бир хил бўлиши керак эди.

Янгиликлардаги сайловолди воқеалар ва номзодларнинг бошқа ахборот материалларини ёритишда тенг шароитларга риоя қилиш шарт бўлди.

Нашр пайтида ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган номзодлар ушбу ОАВда раддия бериш ёки жавоб мақоласини чоп этишга ҳақли бўлишди. Босма ОАВда рад жавоби уларнинг навбатдаги сонида, жавобга сабаб материал жойлаштирилган саҳифада эълон қилиниши керак бўлди.

Электрон ОАВда рад жавоби кейинги дастурда эфирга узатилиши лозим бўлди. ОАВ рад жавоби, жавоб мақоласини чоп этишдан ёки нашрнинг белгиланган муддатини бузишдан бош тортган тақдирда, номзодлар судга даъво ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлдилар.

Эслатиб ўтамиз, ирландиялик дипломат Оуэн Мёрфи бош­чилигидаги ЕХҲТ ДИИҲБ кузатувчилари жорий йилнинг 15 сентябридан буён сайловларни кузатишмоқда. Миссия 17 нафар кишидан иборат асосий гуруҳ, 28 нафар узоқ муддатли кузатувчилар ҳамда ЕХҲТга аъзо 26 мамлакатдан ташриф буюрган 207 нафар қисқа муддатли кузатувчи сайлов куни овоз бериш жараёнини кузатишди. Шу билан бирга, Ўзбекистон Президенти сайловини кузатиш учун ЕХҲТ ДИИҲБ раҳбария­ти, хусусан, ЕХҲТ ДИИҲБ директори Маттео Мекаччи ҳам иштирок этди.

Бундан ташқари, 27 мамлакатдан 98 нафарга яқин депутат-кузатувчилардан иборат ЕХҲТ Парламент ассамблеяси делегацияси ва ЕХҲТ ПА президенти Маргарета Седерфельт ва Бош котиби Роберто Монтелла ҳам илк маротаба Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш учун мамлакатимизга ташриф буюрди.

Шу билан бирга, 12 нафар депутатдан иборат Европа парламенти кузатувчилари ҳам ЕХҲТ ДИИҲБ миссиясига қўшилди. Ўзбекистонда бўлиб ўтган сайловларни кузатиш учун 44 мамлакатдан жами 365 та кузатувчи ташриф буюрди.

Экспертларнинг фикрича, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ЕХҲТ делегациясининг илк маротаба қатнашиши Ташкилот томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг эътироф этилиши ва қўллаб-қувватлашидан далолатдир.




Ўхшаш мақолалар

Фуқаролик жамияти ривожи

Фуқаролик жамияти ривожи

🕔16:10, 04.12.2025 ✔77

Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

Батафсил
Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

🕔11:01, 04.12.2025 ✔61

Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

Батафсил
Депутатлар муҳокамасида:  Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва  парламент назорати

Депутатлар муҳокамасида: Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва парламент назорати

🕔15:50, 27.11.2025 ✔135

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу куннинг долзарб муаммоларига ечим берадиган, аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим Қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фуқаролик жамияти ривожи

    Фуқаролик жамияти ривожи

    Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
    2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

    ✔ 77    🕔 16:10, 04.12.2025
  • Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

    ✔ 61    🕔 11:01, 04.12.2025
  • Депутатлар муҳокамасида:  Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва  парламент назорати

    Депутатлар муҳокамасида: Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва парламент назорати

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу куннинг долзарб муаммоларига ечим берадиган, аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим Қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

    ✔ 135    🕔 15:50, 27.11.2025
  • Бизнинг кучимиз –  бирликда!

    Бизнинг кучимиз – бирликда!

    Куни кеча мамлакатимиз яна бир тарихий йиғинга мезбонлик қилди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.

    ✔ 198    🕔 15:45, 20.11.2025
  • Янги  Марказий Осиё,  у қандай бўлади?

    Янги Марказий Осиё, у қандай бўлади?

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Марказий Осиё янги давр остонасида» номли мақоласини ўқиб...

    ✔ 211    🕔 15:34, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар