Табиат      Бош саҳифа

Ўзбекистон бу борада Марказий Осиёда биринчи бўлди

Ер юзидаги биологик хилма-хиллик тирик мавжудотларнинг мукаммал ҳаёт кечириши учун энг муҳим омиллардан биридир. Ўсимлик ва ҳайвонлардан олинадиган маҳсулотларсиз инсон ҳаё­тини тасаввур қилиб бўлмайди. Табиат неъматларидан нооқилона фойдаланиш, уни муҳофаза қилмаслик оқибатида биологик хилма-хиллик борасидаги вазият кундан-кунга танглашмоқда.

Ўзбекистон бу борада Марказий Осиёда биринчи бўлди

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Жусипбек Казбеков бошчилигидаги делегация Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг Швейцариянинг Гланд шаҳрида жойлашган Бош қароргоҳига сафар қилишидан мақсад ҳам айнан бутун дунёда долзарб бўлган биохилма-хилликни сақлаш борасидаги масалалар юзасидан фикр ва тажриба алмашиш эди.

Маълумот учун:

Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи биохилма-хилликни сақлаш соҳасида тадқиқотлар олиб борувчи, табиатнинг яхлитлигини сақлаш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга ҳисса қўшувчи дунёда етакчи ташкилот ҳисобланади. Иттифоқ 1948 йилда ЮНЕСКО ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, унга 120 давлат ташкилотлари ва 91 мамлакат аъзо.

Учрашувда Ўзбекистоннинг қўриқланадиган табиий ҳудудлар ва биологик хилма-хилликни сақлаш соҳасига қаратилган саъй-ҳаракатлари, илмий ва халқаро ҳамкорликни ривож­лантириш мақсадида иттифоқ аъзолигига киришига бўлган интилишлари алоҳида қайд этилди. Учрашувда Ўзбекистонда биологик хилма-хилликни сақлаш, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни кенгайтириш, яшил тикланиш ва иқлим ҳаракатлари соҳасида олиб борилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

– Биохилма-хилликни асраш миллий устувор вазифаларимиздан бири бўлиб, биз янги муҳофаза этиладиган ҳудудларни яратиш, бошқарувни такомиллаштириш, атроф муҳит мониторингини такомиллаштириш, одамлар ва ҳайвонот дунёси ўртасидаги зиддиятларнинг олдини олиш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг ноқонуний савдосига қарши курашишга тўлиқ содиқмиз, – деди Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Жусипбек Казбеков. – Бу йўналишда IUCN тимсолида бизда кучли иттифоқчи борлигига ишончимиз комил, у билан ҳамкорлик алоқаларимиз ушбу ташкилотга аъзо бўлганимиз туфайли расмий тус олди.

Сафар давомида Ўзбекис­тоннинг Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқига аъзолик мақомини тан олиш маросими ўтказилди. Шундай қилиб, мамлакатимиз иттифоқ сафига 92-мамлакат сифатида қўшилди ва бу борада Марказий Осиёда биринчи бўлди.

Эндиликда Ўзбекистон Глобал экологик жамғарма (ГЭФ) ва Яшил иқлим жамғармаси (ЗКФ)дан экологик лойиҳалар учун грант маблағларини жалб қилишни жадаллаштириш, республикадаги ихтисослаштирилган муассаса ва ташкилотларнинг кадрлар салоҳиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги стратегик ҳужжатларни ишлаб чиқишда иттифоқнинг халқаро стандартларини қўллаш имкониятига эга бўлди.

Бундан ташқари мамлакатимиз делегацияси халқаро аҳамиятга эга бўлган сувда сузувчи қушларнинг яшаш жойлари бўлган сувли-ботқоқ жойлар тўғрисидаги конвенциянинг (Рамсар конвенцияси) Бош котиби Марта Р.Уррего хоним билан ҳам учрашди. Ўзбекистонда сув қушларининг яшаш жойлари учун муҳим бўлган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни кенгайтириш бўйича эришилган ютуқлар ва кейинги режалар ҳақида сўз юритилди.

 




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔18

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔17

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔22

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 18    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 17    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 22    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар