Табиат      Бош саҳифа

Ўзбекистон ҳудудида ёши 100 ва ундан катта бўлган қанча дарахт бор?

Юртимизда аср билан юзлашган  4600 дан ортиқ дарахт бор. Экология давлат қўмитаси Биохилма-хиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бош бошқармаси (Давбионазорат) маълумотларига кўра, 2020 йил баҳорида Ўзбекистонда ёши 100 ва ундан катта бўлган 4682 туп дарахт бор эди.

Ўзбекистон ҳудудида  ёши 100 ва ундан катта  бўлган қанча дарахт бор?

«Нуроний» дарахтларнинг кўпчилиги Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида ўсади ва асосан арчалардан иборат.

Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб ёши 100 ва ундан катта бўлган дарахтлар сони (2020 йил бўйича маълумотлар) Асрий дарахтлар топилмаган ягона вилоят – Сирдарё вилояти бўлди. Мамлакатнинг қолган қисмида 16 турдаги «қария» дарахт турлари, жумладан чинор, эман, ёнғоқ, нок ва ҳатто баобаб ҳам ўсмоқда.

Статистик маълумотлар ҳудудлар томонидан давлат ўрмон фондига киритилмаган 78 туп қимматбаҳо дарахт турларини сақлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори ижроси доирасида тузилган. Давлат биологик назорати раҳбари Абдурашид Содиқов «Газета.uz»га маълум қилишича, ёши 100 ва ундан катта бўлган барча дарахтлар давлат муҳофазасига олинган.

Унинг қўшимча қилишича, дарахтларнинг навбатдаги инвентаризацияси 2022 йилнинг баҳорида, ўсимликларнинг вегетация даврида бўлиб ўтади – шундан кейин қанча дарахт ўсишда давом этаётгани ва қанчаси нобуд бўлгани маълум бўлади.

Тошкентнинг асрий дарахтлари

Пойтахтнинг юз йиллик дарахтлари асосан шаҳар марказида тўпланган. «Газета.uz» фотомухбири Евгений Сорочин улардан айримларини суратга олди.

Князь Романов саройи ҳудудида юз ёшдан ошган 14 туп дарахт ўсади. Улар орасида 8 та эман, 4 та чинор, Қрим қарағайи ва каштан бор. Сарой ҳудуди яқинида яна уч туп эман дарахти ва икки туп фахрий ёшдаги чинорлар жойлашган.

Пойтахтимизда кўплаб узоқ умр кўрадиган ўсимликларнинг ташқи қиёфаси дарахтларга бўлган муносабат ҳақида ҳикоя қилади. Агарда дарахт бирон бир муҳофаза қилинадиган объект ҳудудида жойлашмаган бўлса, кўп ҳолларда унинг кўриниши ёмон ҳолатда бўлади.

Ўсимликларда касаллик аломатлари ва тажрибасизлик билан буталган ҳолатлар кўриниб туради. Табиат ёдгорликлари яқинида реклама видео экранларининг ўрнатилиши тадбиркорларнинг манфаатлари номоддий қадриятлар, мерос ва биохилма-хилликдан устун эканлигини кўрсатиб туради. Айниқса, бир-бирига яқин ўсган икки эман дарахтининг ўртасидаги фарқ яққол кўзга ташланиб туради. Улардан бири ўз шохларини амалий санъат музейи ҳовлисига кенг ёзиб ўсган. Иккинчиси эса ҳовлидан ташқарида кўзга ташланмайгина турибди. У кишида ачиниш ҳиссини уйғотади.

Шунга қарамай, муҳофаза қилинадиган ҳудудлардан ташқарида мўъжизавий тарзда сақланиб қолган кекса дарахтлар ҳам бор. Улардан бири – қари эман дарахти Яҳё Ғуломов кўчасидаги 11-уй ёнида («Китоб олами» китоб дўкони ва Республика болалар кутубхонаси оралиғида) ўсади.

Дарахтларни асрайлик!

«Газета.uz»




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон учун биринчи марта  комплекс тизим яратилди

Ўзбекистон учун биринчи марта комплекс тизим яратилди

🕔10:58, 04.12.2025 ✔34

CITES иштирокчи давлатларининг 20-конференцияси доирасида «Табиат лойиҳалари: биохилма-хилликни сақлаш учун ўрмонларнинг экологик таснифи» мавзусида параллель тадбир ўтказилди.

Батафсил
Рақсга  уста  йўрға тувалоқлар

Рақсга уста йўрға тувалоқлар

🕔10:53, 04.12.2025 ✔24

Ўз вазифамга кўра қўриқхона ҳудудини назорат қилиб айланиб юрарканман, икки томонини бутазорлар қоплаган тор сўқмоқлардан бирида икки ноёб қушнинг қанотларини кенг ёйиб рақсбоп ҳаракатлар қилаётганини кўриб қолдим. Панароққа ўтиб дурбинда эътибор билан кузатдим. Бу ер юзида тобора камайиб бораётган ноёб йўрға тувалоқ экан.

Батафсил
Чўл бағридаги мўъжизавий  маскан

Чўл бағридаги мўъжизавий маскан

🕔15:45, 27.11.2025 ✔37

Сир эмаски, бир неча йиллардан буён мамлакатимизда экотуризмни ривожлантириш ҳақида кўп гапирилиб келинмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ўзбекистон учун биринчи марта  комплекс тизим яратилди

    Ўзбекистон учун биринчи марта комплекс тизим яратилди

    CITES иштирокчи давлатларининг 20-конференцияси доирасида «Табиат лойиҳалари: биохилма-хилликни сақлаш учун ўрмонларнинг экологик таснифи» мавзусида параллель тадбир ўтказилди.

    ✔ 34    🕔 10:58, 04.12.2025
  • Рақсга  уста  йўрға тувалоқлар

    Рақсга уста йўрға тувалоқлар

    Ўз вазифамга кўра қўриқхона ҳудудини назорат қилиб айланиб юрарканман, икки томонини бутазорлар қоплаган тор сўқмоқлардан бирида икки ноёб қушнинг қанотларини кенг ёйиб рақсбоп ҳаракатлар қилаётганини кўриб қолдим. Панароққа ўтиб дурбинда эътибор билан кузатдим. Бу ер юзида тобора камайиб бораётган ноёб йўрға тувалоқ экан.

    ✔ 24    🕔 10:53, 04.12.2025
  • Чўл бағридаги мўъжизавий  маскан

    Чўл бағридаги мўъжизавий маскан

    Сир эмаски, бир неча йиллардан буён мамлакатимизда экотуризмни ривожлантириш ҳақида кўп гапирилиб келинмоқда.

    ✔ 37    🕔 15:45, 27.11.2025
  • Бургут  фарзандларига  қандай қилиб ота танлашини биласизми?

    Бургут фарзандларига қандай қилиб ота танлашини биласизми?

    Табиат сир-синоатларга тўла. Она бургутларнинг бўлажак фарзандларига ота танлаш жараёни ҳам жуда ҳайратланарли кечади.

    ✔ 35    🕔 15:44, 27.11.2025
  • Табиатнинг  чегараси йўқ

    Табиатнинг чегараси йўқ

    Ўзбекистон ва Тожикистон мактаб ўқувчилари иштирокида «Зарафшон дарёси. Умумий экотизим – умумий ғамхўрлик» халқаро экомарафони ўтказилди.

    ✔ 82    🕔 15:30, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар