Давр нафаси      Бош саҳифа

ЕХҲТ\ДИИҲБ: сайловда рақобат учун барча шароитлар яратилди

ЕХҲТ\ДИИҲБ  Миссияси  Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида рақобат учун яратилган шароитларни  маъқуллайди. 
Кузатувчиларнинг қайд этишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида  сайлов кампанияси  тартибли ва рақобат шароитида ўтди.

ЕХҲТ\ДИИҲБ:  сайловда рақобат учун  барча шароитлар яратилди

ЕХҲТ\ДИИҲБ  Миссияси  Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида рақобат учун яратилган шароитларни  маъқуллайди. 
Кузатувчиларнинг қайд этишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида  сайлов кампанияси  тартибли ва рақобат шароитида ўтди.
Қонунчиликка кўра, ташвиқот оммавий дебатлар, баҳс-мунозаралар, мақолалар, интервью, чиқишлар ҳамда аудио ва видеороликлар шаклида ОАВ ва  ижтимоий тармоқлардан фойдаланган ҳолда ўтказилди. 
Ташвиқот пайтида барча номзодлар  бир хил қоидаларга  амал қилишлари керак бўлди.  Сайловчиларга бепул ёки  имтиёзли асосда  товар ва хизматлар  тақдим этиш (ахборот хизматлари бундан мустасно)  пул маблағларини  тўлаш, сайловда рақибни обрўсизларнтирадиган нотўғри  ахборот  ва маълумотлар тарқатиш тақиқланди.
МСК нинг қарорига кўра,  ташвиқот  пайтида барча номзодларнинг барчасига тенг эфир вақти ва босма майдонни бепул тақдим этиш орқали давлат ОАВ дан фойдаланиш учун  бир хил шароитлар яратилди. 
Давлат ОАВ да  эфир вақти  ванашр майдони  пулли асосда ҳам ажратилиши мумкин эди, бироқ бу шароитда  барча тўловлар  барча номзодлар учун  бир хил бўлиши керак эди. 
Янгиликлардаги сайловолди воқеалар ва номзодларнинг бошқа ахборот материалларини ёритишда тенг шароитларга риоя қилиш  шарт бўлди. 
Нашр пайтида ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган номзодлар ушбу ОАВ да раддия бериш ёки жавоб мақоласини чоп этишга ҳақли бўлишди. Босма ОАВ да рад жавоби уларнинг навбатдаги сонида, жавобга сабаб материал жойлаштирилган саҳифада эълон қилиниши керак бўлди.
Электрон ОАВ да  рад жавоби  кейинги дастурда эфирга узатилиши  лозим бўлди.  ОАВ рад жавоби, жавоб мақоласини чоп этишдан ёки нашрнинг белгиланган муддатини бузишдан бош тортган тақдирда, номзодлар судга даъво ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлдилар.
Эслатиб ўтамиз, МСКнинг таклифига биноан, ЕХҲТ ДИИҲБ, ЕХҲТ Парламент  ассамблеяси ва Европа парламентининг қўшма  Миссиясии илк маротаба юртимиздаги президент сайловини кузатмоқда. 
Ирландиялик  дипломат Оуэн Мёрфи бошчилигидаги ЕХҲТ ДИИҲБ кузатувчилари жорий йилнинг 15 сентябридан буён сайловларни кузатишмоқда. Миссия 17 нафар кишидан иборат  асосий гуруҳ, 28 нафар узоқ муддатли кузатувчилар ҳамда ЕХҲТ га аъзо 26 мамлакатдан ташриф буюрган 207 нафар қисқа муддатли кузатувчи сайлов куни овоз бериш жараёнини кузатишди. Шу билан бирга, президент сайловини кузатиш учун  ЕХҲТ\ДИИҲБ раҳбарияти, хусусан, ЕХҲТ\ДИИҲБ директори Маттео Мекаччи ҳам иштирок этди. 
Бундан ташқари, 27 мамлакатдан 98 нафарга яқин депутат-кузатувчилардан иборат ЕХҲТ Парламентской ассамблеяси делегацияси ва ЕХҲТ ПА Президенти Маргарета Седерфельт ва Бош котиби Роберто Монтелла ҳам илк маротаба Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш учун мамлакатимизга ташриф буюрди. 
Шу билан бирга, 12 нафар депутатдан иборат Европа парламенти кузатувчилари ҳам ЕХҲТ\ДИИҲБ миссиясига қўшилди. Ўзбекистонда бўлиб ўтган сайловларни кузатиш учун 44 мамлакатдан жами 365 та кузатувчи ташриф буюрган.
Экспертларнинг фикрича, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ЕХҲТ делегациясининг илк маротаба қатнашиши  Ташкилот томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг эътироф этилиши ва қўллаб-қувватлашидан далолатдир. 
 




Ўхшаш мақолалар

Кучли  партия гуруҳлари  маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔104

Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари инс­титути имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади?  Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

🕔14:36, 14.08.2026 ✔201

Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит соф­лиги учун масъ­улият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.

Батафсил
Мустақиллик  қиёфаси

Мустақиллик қиёфаси

🕔14:35, 14.08.2026 ✔190

Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар