Етти кун      Бош саҳифа

«Қизил китоб»га киритилган турлар Қонун асосида муҳофаза қилинади

«Қизил китоб» – йўқолиб бораётган ёки йўқолиш хавфида бўлган ноёб ўсимлик ва ҳайвон турларини қайд қилувчи давлат ҳужжати. «Қизил китоб»да ўсимлик ва ҳайвон турлари сонининг камайиши, ареалларининг қисқариб бориши сабаблари ёритилади, уларни сақлаб қолиш учун тавсиялар бериб борилади.

«Қизил китоб»га киритилган турлар  Қонун асосида  муҳофаза қилинади

1948 йилда ташкил этилган Табиат ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи камёб ва йўқолиб кетиш хавфида бўлган ўсимлик ва ҳайвон турларининг рўйхатини тузиш ғоясини амалга оширишга киришди. Турларни сақлаб қолиш бўйича махсус халқаро комиссия тузилиб, 1966 йилдан бошлаб бошқа табиатни муҳофаза қилиш ташкилотлари билан ҳамкорликда халқаро «Қизил китоб»нинг дунё ва алоҳида минтақалар флорасига бағишланган нашрлар чоп этила бошланди.

Ўзбекистоннинг ноёб ва камайиб бораётган ўсимлик ва ҳайвонлари тўғрисидаги дастлабки маълумотлар 1974 йил таъсис этилган «Қизил китоб»да ўз аксини топган. «Ўзбекистон Қизил китоби» 1978 йилда таъсис этилди. Биринчи марта «Ўзбекистон Қизил китоби»нинг фаунага бағишланган қисми 1983 йил нашрдан чиқди. Унга умуртқали ҳайвонлар (балиқлар, судралиб юрувчилар, қушлар, сут эмизувчилар)нинг 63 тури киритилган эди. Ўсимликлар оламининг камёб, йўқолиб кетиш хавфида бўлган 163 тури ҳақида илк бор мукаммал маълумотлар 1984 йил босмадан чиққан «Қизил китоб»да келтирилган.

«Қизил китоб» – даврий нашр ҳисоб­ланади. Унга киритиладиган ўсимлик ва ҳайвон турлари Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи таклиф этган таснифга биноан тўрт гуруҳга ажратилади:

1) йўқолган ёки йўқолиш арафасида турган (жиддий муҳофаза талаб этувчи) турлар;

2) йўқолиб бораётган (ареали ва сони кун сайин камайиб бораётган, махсус муҳофазага муҳтож) турлар;

3) камёб, бевосита йўқолиш хавфи бўлмаса-да, кичик майдонларда камдан-кам учрайдиган (муҳофазага муҳтож) турлар;

4) муайян вақт давомида сони ва тарқалган майдонлар табиий сабабларга кўра ёки инсон омили таъсирида қисқариб бораётган (сонини назорат қилиб туриш талаб қилинадиган) турлар.

«Қизил китоб» унга кирган турлар мақомининг ўзгариши, махсус муҳофаза чоралари туфайли баъзи турлар сонининг тикланиши, аксинча, яшаш шароитининг ўзгариши ва бошқа омиллар таъсирида сонининг камайиши натижасида бошқа тоифага ўтказилишини ёритиш мақсадида қайта нашр этилади.

Ўзбекистон флорасининг йўқолиб кетиш хавфи остида турган 301 турининг ҳозирги ҳолатини тавсифлайдиган «Қизил китоб» 1998 йилда қайта босмадан чиқди. Кейинги йилларда Ўзбекистон фаунаси турлари мақомини баҳолашга имкон берувчи маълумотлар тўпланиб, янги «Қизил китоб» 2003 йилда чоп этилди. «Қизил китоб»нинг сўнгги нашрига сут эмизувчиларнинг – 24, қушларнинг – 51, судралиб юрувчиларнинг – 16, балиқларнинг – 18, ҳалқали чувалчангларнинг – 3, моллюскаларнинг – 15, бўғимоёқлиларнинг – 62 тури киритилган.

Ўзбекистон фаунаси ва флорасининг баъзи турлари халқаро «Қизил китоб»да ҳам ўз аксини топган. Унда ҳар бир тур учун алоҳида саҳифа ажратилган бўлиб, мазкур ўсимлик ёки ҳайвон турининг ўзбекча, русча, лотинча (илмий) номлари, уларнинг систематик ўрни, қисқача морфологик тавсифи, тарқалиши, яшаш муҳити, табиатдаги сони, кўпайиши, ареали ва сонининг ўзгариши сабаблари, муҳофаза қилиш чоралари ва бошқалар баён этилган.

«Қизил китоб»га киритиладиган ҳайвон ва ўсимлик турлари бўйича таклифни илмий текшириш муассасалари, давлат ва жамоат ташкилотлари, айрим олимлар тавсия қилиши мумкин. Муҳофаза қилиниши натижасида ўз ареалини қайтадан тиклаган ва йўқолиб кетиш хавфи туғилмайдиган ўсимлик ва ҳайвон турлари «Қизил китоб»дан чиқарилади. Ушбу китобга киритилган турлар мамлакатимизда қонун асосида муҳофаза қилинади, уни бузган юридик ва жисмоний шахслар қонунга мувофиқ жавобгарликка тортилади.

 

Ўктам ПРАТОВ,

Элмурод ШЕРНАЗАРОВ




Ўхшаш мақолалар

Жиззахда экологик форум

Жиззахда экологик форум

🕔16:00, 21.05.2026 ✔65

Бугун дунё ҳамжамиятини иқлим ўзгариши, глобал исиш ва шиддат билан намоён бўлаётган сув тақчиллиги муаммолари ҳар қачонгидан кўпроқ ташвишга солмоқда.

Батафсил
Бўзсув аэрация  станциясида ўрганиш

Бўзсув аэрация станциясида ўрганиш

🕔16:00, 21.05.2026 ✔60

Халқ депутатлари Учтепа тумани Кенгашидаги ЎЭП депутатлари – Кимё Абдуллаева ва Санжар Жалолов Тошкент шаҳридаги йирик сув тозалаш иншоотларидан бири бўлган «Бўзсув» аэрация станцияси фаолияти бўйича ўрганиш ўтказди.

Батафсил
Миришкорда  ўсимлик дунёси  муҳофазаси  қандай?

Миришкорда ўсимлик дунёси муҳофазаси қандай?

🕔15:59, 21.05.2026 ✔62

Миришкор туманида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган тадбирлар ҳамда ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш юзасидан кенг қамровли жамоатчилик назорати тадбирлари ўтказилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Жиззахда экологик форум

    Жиззахда экологик форум

    Бугун дунё ҳамжамиятини иқлим ўзгариши, глобал исиш ва шиддат билан намоён бўлаётган сув тақчиллиги муаммолари ҳар қачонгидан кўпроқ ташвишга солмоқда.

    ✔ 65    🕔 16:00, 21.05.2026
  • Бўзсув аэрация  станциясида ўрганиш

    Бўзсув аэрация станциясида ўрганиш

    Халқ депутатлари Учтепа тумани Кенгашидаги ЎЭП депутатлари – Кимё Абдуллаева ва Санжар Жалолов Тошкент шаҳридаги йирик сув тозалаш иншоотларидан бири бўлган «Бўзсув» аэрация станцияси фаолияти бўйича ўрганиш ўтказди.

    ✔ 60    🕔 16:00, 21.05.2026
  • Миришкорда  ўсимлик дунёси  муҳофазаси  қандай?

    Миришкорда ўсимлик дунёси муҳофазаси қандай?

    Миришкор туманида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган тадбирлар ҳамда ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш юзасидан кенг қамровли жамоатчилик назорати тадбирлари ўтказилди.

    ✔ 62    🕔 15:59, 21.05.2026
  • Рўзғор баракаси  ва экологик  барқарорлик манбаи

    Рўзғор баракаси ва экологик барқарорлик манбаи

    Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Нилуфар Маткаримова Сирдарё вилоятида бўлиб, аҳолининг томорқадан самарали фойдаланиш тажрибаси билан яқиндан танишди.

    ✔ 60    🕔 15:59, 21.05.2026
  • Чиқинди полигони хавфсизми?

    Чиқинди полигони хавфсизми?

    ЎЭП Андижон вилоят кенгаши ташаббуси билан Жалақудуқ тумани «Истиқлол» массивида жойлашган маиший чиқинди полигонининг экологик ҳамда санитар ҳолати жойига чиққан ҳолда атрофлича ўрганилди.

    ✔ 61    🕔 15:58, 21.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар