Табиат      Бош саҳифа

Тупроғига таёқ суқсанг дарахт бўлур

Фарғона ҳақида гап кетганда дилбар табиатли, гўзал ва мафтукор қиёфада акс этган жаннатмонанд гўзал гўша кўз олдимизда гавдаланади. Фарғона водийсида азалдан дарахт экиш, боғ яратиш хайрли анънага айланган.

Тупроғига таёқ суқсанг  дарахт бўлур

Фарзанд туғилиши билан унга атаб кўчат экиш фарғоналик миришкорларнинг қон-қонига сингиб кетган. Қуванинг анорзорлари, Қувасойнинг беҳизор боғлари, Олтиариқнинг токзор боғлари, Бағдоднинг шафтолизорлари, Ёзёвоннинг қовун-тарвузлари етти иқлимга машҳур. Хуллас, тупроғига таёқ суқсанг дарахт бўлиб, мева тугади бу заминнинг.

Бир вақтлар Фарғонага саёҳатга келган сайёҳлар унинг азим чинорларидан ўзгача баҳраманд бўлгани рост. Ўша дарахтларнинг қуюқ соясида қанча-қанча одам ҳордиқ чиқарган, тоза ва мусаффо ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас олган.

Маълумотларга қараганда ўша вақтларда Фарғонада 60 минг туп чинор етиштирилган. Аммо вақтлар силсиласида бугунгача уларнинг айримларигина сақланиб қолган. Ҳозир ҳам баъзи чинорли кўчаларда дил ором олади. Айни вақтда Фарғонанинг кўркамлиги, яшил оламини сақлаш, уни келгуси авлодларга етказиш борасида алоҳида эътибор ва саъй-ҳаракатлар бошланмоқда.

Хусусан, манзарали да­рахт­лар экиш, парваришлаш, уларни қуритиб юбормаслик, зараркунанда ва турли касалликлардан асраш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ҳудудларда яшил боғлар, эко боғлар яратиш, дарахтлар ва ўсимликлар турини кўпайтиришга эришилмоқда. Шунингдек, ноёб дарахтларни асрашга жиддий аҳамият қаратилмоқда.

Фарғона шаҳридаги театр ва концерт саройи ҳудуди ҳам кенг кўламда ободонлаштирилиб, бу ерда йирик экобоғ яратилган. Ҳозирда 35 гектар майдондан иборат бўлган ушбу боғда беш мингдан зиёд манзарали дарахт­лар парвариш қилиб келинмоқда. Ушбу боғ ҳудудида ноёб дарахт турлари кўп. Улардан бири – узоқ йиллик қадимий қора кипарис ҳозирга қадар сақланган. Маълумотларга қарганда мазкур дарахт 1945 йилда экилган бўлиб, ҳозиргача яшнаб, ўзгача чирой очиб турибди. Фарғона шаҳридаги кичик ҳалқа йўлидаги яна бир дарахт Америка ботқоқ кипарийси бўлиб, ушбу дарахт 1895 йили экилган ва ҳамон баравж ўсмоқда. Ушбу ноёб дарахтлар қурилишлар, эврилишлар, зилзилаю бошқа ҳодисалар таъсиридан-да омон қолиб, асрлар давомида сақланиб, авлодларга етиб келяпти. Энди бизнинг вазифамиз уларни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, умрини узайтириш ва авлодларга мерос сифатида қолдиришдир. Бу каби табиат ёдгорликларини асраб қолиш бўйича Ўзбекистон Экологик партияси Фарғона вилоят кенгаши томонидан мунтазам равишда ёшлар ва аҳоли орасида тарғибот тадбирлари, дарахтларни асраш бўйича экологик рейдлар ташкил этилмоқда.

Она табиатни асраб-авайлаш, экологик муаммоларни бартараф этиш борасида мамлакатимизда кўплаб қонун ва бошқа меъёрий ҳужжатлар қабул қилинган. Уларнинг изчил ижроси туфайли бир қатор экологик муаммолар бартараф этилмоқда.

Айни пайтда халқмизда экологик маданият юксалиб бораётгани, дарахтларни асрашда кенг жамоатчилик фаол иштирок этаётгани қувонарли.

Эндиликда ҳар бир маҳалла, кўчалар ва хонадонлар атрофига манзарали ва мевали дарахтлар экиш акциясига барча бирдек қўшилмоқда. Экологик партия Фарғона вилоят кенгаши ҳам бу жараёнда фаоллик кўрсатиб, юртимизнинг обод ва янада кўркам масканга айлантиришда ўзига хос кўприк бўлиб хизмат қиляпти. Зеро, дарахтлар кўп юрт яшиликка бурканади, олам яшаради. Яшил ва мусаффо масканларда яшаган инсонлар ҳар томонлама соғлом бўлади.

Инсон ва табиат тақдири бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Инсон нафас олаётган ҳаво таркибида кислород миқдори етарли даражада бўлса узоқ умр кўради. Бунинг учун эса муҳофазаланадиган табиий ҳудудларни кенгайтириш муҳим аҳамиятга эга.

Жорий йилда Фарғона вилояти шаҳар ва туманларида 73 минг тупдан зиёд дарахтлар экиш режалаштирилган. Бу борада лола, эман, каштан, элдор қарағайи, можевел арчаси, қирим арчаси, япон сафораси, чинор, клён сингари манзарали дарахт кўчатлари экилиб, уларнинг парваришига катта эътибор қаратиб келинмоқда.

Фарғоналик тадбиркор Асқар Қодиров яқинда бир ташаббус билан чиқди. У ўз маб­лағи ҳисобидан Қўқон шаҳри кўчаларига 15 минг туп манзарали дарахт экишни ният қилган.

– Сайёрамизда глобал исиш муаммоси туфайли дунёнинг барча ҳудудлари ҳусусан, Фарғона вилоятида ҳам дарахтларнинг иссиқ совуққа чидамлилиги камайиб бораётгани кўп кузатил­япти, – дей­ди Фарғона давлат университети ўқитувчиси, эколог олим Нозима Ҳожиболаева. – Фарғона шароитида кўпроқ эман эккан маъқул. Мисол учун чинор 30-35 метр, эман эса 50-55 метргача ўсади. Япон сафораси, каштан дарахтлари соя беришдан кўра табиат фусункорлигини оширади.

Фарғона табиатининг ўзига хос рамзи бўлган осмонўпар дарахт­лар сони ва сифатини ошириш, хусусан соя берадиган дарахтлар экишни кўпайтириш учун аниқ тизим ва режа асосида иш ташкил этиш лозим.

Фарғона экологияси ўзига хослиги билан бежиз ажралиб турмайди. Табиатнинг ушбу гўзалликларини асаб-авайлаш борасида эса экопартия Фарғона вилоят кенгаши ўз олдига муҳим вазифаларни қўйган бўлиб, ҳозирда уларнинг барчаси изчиллик билан ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Фотима ЎКТАМОВА,

Ўзбекистон Экологик партияси Фарғона вилоят кенгаши

матбуот котиби




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон учун биринчи марта  комплекс тизим яратилди

Ўзбекистон учун биринчи марта комплекс тизим яратилди

🕔10:58, 04.12.2025 ✔32

CITES иштирокчи давлатларининг 20-конференцияси доирасида «Табиат лойиҳалари: биохилма-хилликни сақлаш учун ўрмонларнинг экологик таснифи» мавзусида параллель тадбир ўтказилди.

Батафсил
Рақсга  уста  йўрға тувалоқлар

Рақсга уста йўрға тувалоқлар

🕔10:53, 04.12.2025 ✔21

Ўз вазифамга кўра қўриқхона ҳудудини назорат қилиб айланиб юрарканман, икки томонини бутазорлар қоплаган тор сўқмоқлардан бирида икки ноёб қушнинг қанотларини кенг ёйиб рақсбоп ҳаракатлар қилаётганини кўриб қолдим. Панароққа ўтиб дурбинда эътибор билан кузатдим. Бу ер юзида тобора камайиб бораётган ноёб йўрға тувалоқ экан.

Батафсил
Чўл бағридаги мўъжизавий  маскан

Чўл бағридаги мўъжизавий маскан

🕔15:45, 27.11.2025 ✔36

Сир эмаски, бир неча йиллардан буён мамлакатимизда экотуризмни ривожлантириш ҳақида кўп гапирилиб келинмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ўзбекистон учун биринчи марта  комплекс тизим яратилди

    Ўзбекистон учун биринчи марта комплекс тизим яратилди

    CITES иштирокчи давлатларининг 20-конференцияси доирасида «Табиат лойиҳалари: биохилма-хилликни сақлаш учун ўрмонларнинг экологик таснифи» мавзусида параллель тадбир ўтказилди.

    ✔ 32    🕔 10:58, 04.12.2025
  • Рақсга  уста  йўрға тувалоқлар

    Рақсга уста йўрға тувалоқлар

    Ўз вазифамга кўра қўриқхона ҳудудини назорат қилиб айланиб юрарканман, икки томонини бутазорлар қоплаган тор сўқмоқлардан бирида икки ноёб қушнинг қанотларини кенг ёйиб рақсбоп ҳаракатлар қилаётганини кўриб қолдим. Панароққа ўтиб дурбинда эътибор билан кузатдим. Бу ер юзида тобора камайиб бораётган ноёб йўрға тувалоқ экан.

    ✔ 21    🕔 10:53, 04.12.2025
  • Чўл бағридаги мўъжизавий  маскан

    Чўл бағридаги мўъжизавий маскан

    Сир эмаски, бир неча йиллардан буён мамлакатимизда экотуризмни ривожлантириш ҳақида кўп гапирилиб келинмоқда.

    ✔ 36    🕔 15:45, 27.11.2025
  • Бургут  фарзандларига  қандай қилиб ота танлашини биласизми?

    Бургут фарзандларига қандай қилиб ота танлашини биласизми?

    Табиат сир-синоатларга тўла. Она бургутларнинг бўлажак фарзандларига ота танлаш жараёни ҳам жуда ҳайратланарли кечади.

    ✔ 34    🕔 15:44, 27.11.2025
  • Табиатнинг  чегараси йўқ

    Табиатнинг чегараси йўқ

    Ўзбекистон ва Тожикистон мактаб ўқувчилари иштирокида «Зарафшон дарёси. Умумий экотизим – умумий ғамхўрлик» халқаро экомарафони ўтказилди.

    ✔ 79    🕔 15:30, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар