Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Табиатни фидойилар сақлаб қолади

«Табиат бу ҳар бир саҳифаси буюк мазмунга эга ягона асардир»

Гёте

Табиатни фидойилар  сақлаб қолади

Тараққиётнинг ҳозирги босқичида вужудга келган инсон ва табиат ўртасидаги номутаносибликнинг олдини олишда энг муҳим вазифалардан бири бу ҳар бир инсоннинг экологик маданиятини юксалтиришдир. Ҳаво ҳароратининг исиб бориши, озон қатламининг сийраклашиши, биологик хилма-хилликнинг камайиши, саноат чиқиндиларининг ортиши, бир сўз билан айтганда «табиат – жамият – инсон» муносабатларининг бузилиши экологик маданиятни янги тенденциялар орқали юксалтириб боришни тақозо этади.

Атроф муҳит муҳофазаси давлат, жамият ва ҳар бир фуқаронинг вазифаси бўлишига эришиш, бу масалалардаги қонунчилик талабларини сўзсиз бажариш, аҳолининг экологик маданиятини ошириш ҳамда экологик таълим-тарбия тизимини ривожлантиришда халқимизнинг энг фидойи қатламларидан бири – таълим тизими ходимларининг фаолияти жуда муҳим ҳисобланади.

Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг сайловолди Дастурида ҳам таълим соҳасида «Табиатни фидо­йилар сақлаб қолади!» шиори остида бу борада қатор ибратли ишларни амалга ошириш илгари сурилган. Яъни, «яшил тараққиёт» тамойилларини таълим ва фанга интеграция қилиш, узлуксиз таълимнинг барча босқичларида экологик таълим-тарбия тамойилларини кенг жорий этиш, мактабгача таълим қамровини 100 фоизга, олий таълим билан қамров даражасини 40 фоизга етказиш вазифалари устувор этиб белгиланган.

Шунингдек, илм-фан соҳасида «Табиатни авайлаш – ҳаётни асраш!» шиори остида экологик тоза, чиқиндисиз ва ресурс тежамкор технологияларни ишлаб чиқишга қаратилган илм-фан ривожини жадаллаштириш ҳамда илмий ишланмаларни тижоратлаштириш асосида илмий маҳсулотлар ҳажми ва инновацион маҳсулотлар турларини кенгайтириш каби кенг қамровли масалаларга эътибор қаратилган.

Ҳақиқатан ҳам, экологик маданият, экологик инқироз ва уларни бартараф этиш, ижтимоий экология, энг муҳими экологик мувозанат тушунчаларини аҳолининг барча қатламлари онгига сингдириш фидо­йилар олдида турган кечиктириб бўлмас вазифалардир.

Ҳар бир инсонни фикрлашга ундайдиган ҳақиқатлар мавжуд. Экологик номақбул ҳудудда яшаётган инсонлар қанча? Аҳоли санитар меъёрларига тўғри келмайдиган ичимлик сувдан фойдаланаётган ва шу сабабли оламдан эрта кўз юмаётган инсонлар қанча?.. Ҳар биримиз «Табиат бизга нима берди?», деб эмас «Биз табиатни асраш учун нима қиляпмиз?», қабилида яшаш тарзимизни тўғри маромга солишимиз муҳимдир.

Ота-боболаримиздан мерос қадриятларимиз, табиатга, унинг неъматларига, тўрт унсур – сув, тупроқ, олов, ҳавога бўлган эҳтиромимизни қайта тиклашимиз зарур. Экологик маданиятга эга бўлиш, табиат ва унинг саховатини қадрлаш, бу борадаги илмий тажрибаларни бир тизимга келтириб, таҳлил қилиб, жамиятимиз олдида турган долзарб экологик муаммоларни ҳал этишда экологик таълимнинг ўрни беқиёс.

Буюк бобокалонимиз Абу Райҳон Беруний «Агар инсонлар табиатга нисбатан зўравонлик қилиб, унинг қонунларини қўпол тарзда бузсалар, бир кун келиб, табиат уларнинг бошига шундай кулфатларни солиши мумкин-ки, буни ҳеч қандай куч қутқара олмас», дея бежиз сабоқ бермаган.

Ўйлаймизки, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Экологик партиядан кўрсатилган номзод томонидан илгари сурилган таклифлар келгусида экологик маданиятни юксалтириш бўйича миллий дастурни қабул қилиш ва кенг татбиқ этиш, шу асосда ҳар бир инсоннинг атроф муҳитга муносабатини ижобий томонга ўзгартиришда қўл келади.

Зеро, замин ягонадир. Уни барчамиз бирлашиб асрашимиз шарт.

 

Шерзод МУСТАФОҚУЛОВ,

Қўқон университети ректори,

профессор




Ўхшаш мақолалар

Телефон  тузоғи

Телефон тузоғи

🕔15:30, 26.03.2026 ✔172

Дунё нега фарзандларини ижтимоий тармоқдан тўсмоқда?

Батафсил
Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

🕔11:02, 24.03.2026 ✔191

Ислом цивилизацияси марказининг очилиши халқимизнинг тарихий ўрни ва маънавий қудратини дунёга яна бир бор намоён этган муҳим воқелик бўлди.

Батафсил
Келажак  ҳам,  ёшларимиз  эртаси ҳам  экология билан ҳамоҳанг бўлади

Келажак ҳам, ёшларимиз эртаси ҳам экология билан ҳамоҳанг бўлади

🕔14:47, 12.03.2026 ✔332

Янги Ўзбекистоннинг энг катта стратегик ресурси бўлган навқирон авлод вакиллари жўшқин шижоати, креатив фикрлаши ва янгиликка интилувчанлиги билан инновацион ривожланиш ва барча жабҳада ижобий ўзгаришларнинг ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Телефон  тузоғи

    Телефон тузоғи

    Дунё нега фарзандларини ижтимоий тармоқдан тўсмоқда?

    ✔ 172    🕔 15:30, 26.03.2026
  • Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

    Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

    Ислом цивилизацияси марказининг очилиши халқимизнинг тарихий ўрни ва маънавий қудратини дунёга яна бир бор намоён этган муҳим воқелик бўлди.

    ✔ 191    🕔 11:02, 24.03.2026
  • Келажак  ҳам,  ёшларимиз  эртаси ҳам  экология билан ҳамоҳанг бўлади

    Келажак ҳам, ёшларимиз эртаси ҳам экология билан ҳамоҳанг бўлади

    Янги Ўзбекистоннинг энг катта стратегик ресурси бўлган навқирон авлод вакиллари жўшқин шижоати, креатив фикрлаши ва янгиликка интилувчанлиги билан инновацион ривожланиш ва барча жабҳада ижобий ўзгаришларнинг ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади.

    ✔ 332    🕔 14:47, 12.03.2026
  • «Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси экологик талабларга мосми?

    «Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси экологик талабларга мосми?

    Бугунги кунда туризм соҳаси дунё мамлакатларида миллий иқтисодиётга салмоқли даромад келтирувчи тармоқлардан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда ҳам ушбу соҳанинг жадал ривожланиши, айниқса экотуризм, агротуризм, археологик, этнографик ва экстремал ноанъанавий туризм йўналишлари тўғридан-тўғри табиат ва унинг бебаҳо ресурслари билан уйғунликда амалга оширилмоқда.

    ✔ 531    🕔 16:07, 19.02.2026
  • Наркожиноятчиликка  қарши  муросасиз  қонун

    Наркожиноятчиликка қарши муросасиз қонун

    Бугунги кунда гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний муомаласи нафақат жиноятчиликнинг алоҳида тури, балки аҳоли саломатлиги, миллат генофонди ва миллий хавфсизликка бевосита таҳдид солаётган хавфли ижтимоий иллат сифатида намоён бўлмоқда.

    ✔ 593    🕔 15:00, 12.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар