Табиат      Бош саҳифа

ЎЗБЕКИСТОН ЭКОЛОГИК ПАРТИЯСИДАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТЛИГИГА НОМЗОД

Нарзулло Наимович Обломуродов

Биз келажак учун жавобгармиз!

ЎЗБЕКИСТОН ЭКОЛОГИК  ПАРТИЯСИДАН  ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТЛИГИГА  НОМЗОД

Нарзулло Обломуродовнинг таржимаи ҳоли

Нарзулло Наимович Обломуродов 1975 йилда Самарқанд вилоятининг Ургут туманида туғилган. Миллати – ўзбек, маълумоти – олий. 1996 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, 2000 йилда Бирмингем университетини (Буюк Британия) тамомлаган, мутахассислиги бўйича иқтисодчи. Иқтисод фанлари номзоди, доцент.

Н.Обломуродов илк меҳнат фаолиятини 1996 йилда «Deloitte and Touche» халқаро аудиторлик ташкилотида бошлаган, кейин Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкида фаолиятини давом эттирган.

2001-2008 йилларда Марказий банк ҳузуридаги илмий-тадқиқот марказида, Банклар Ассоциацияси ҳамда Республика фонд биржасида масъул лавозимларда ишлаган.

2008-2017 йилларда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Тошкент молия институтида кафедра мудири, факультет декани лавозимларида фаолият юритган.

Н.Обломуродов Япония, Европа Иттифоқи  ва бошқа ривожланган мамлакатларнинг етакчи олий таълим ва илмий марказларида малака оширган, БМТ Тараққиёт дастурининг халқаро илмий-техник лойиҳаларига раҳбарлик қилган. Илмий соҳада 30 дан ортиқ методик ишлар ҳамда қатор ўқув-услубий қўлланмалар муаллифидир.

Таълим соҳасидаги фаолияти давомида унинг  раҳбарлигида 2 та халқаро ва 3 та республика миқёсидаги илмий-амалий конференциялар ташкил этилган.

2017-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида масъул лавозимларда ишлаган. Жумладан, Ўзбекистон Респуб­ликаси Президенти Администрацияси Халқ қабулхоналари фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш шўъбаси мудири сифатида ҳудудларда аҳоли муаммолари билан ишлаш, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этишда самарали фаолият олиб борган.

Нарзулло Обломуродов «Обод қишлоқ» дастури доирасида «Манас» қишлоғи, Мирзачўл тумани Гагарин шаҳри, Пахтакор тумани ҳамда бошқа ҳудудларни обод қилишда фаоллик кўрсатган. Мирзачўл тажрибаси асосида Жиззах вилоятининг шаҳар ва туман марказларининг янги архитектура қиёфасини яратиш, ҳудудларни ободонлаштириш, ичимлик сув ва канализация тармоқларини модернизация қилиш, ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш, янги иш ўринлари яратиш ишларида бевосита бош-қош бўлган.

2020-2021 йилларда Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари сифатида долзарб экологик муаммоларни ҳал этишда иштирок этган.

Н.Обломуродов 2021 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси лавозимида фаолият олиб бормоқда.

Экологик муаммолар ечими билан боғлиқ қатор янги ташаббусларни амалга оширмоқда. Оролбўйи ҳудуди муаммолари ечимига қаратилган «Мўйноққа мадад» хайрия веломарафони, «Дарахт экинг» акцияси, экологик инновациялар ва яшил технологиялар танлови каби йирик ло­йиҳаларнинг муаллифидир.

Н.Обломуродов 2019 йилда «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланган.

Оилали. Уч нафар фарзанднинг отаси. Рафиқаси Ф.Раҳматова – Тошкент тиббиёт академияси докторанти.




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔18

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔17

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔22

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 18    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 17    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 22    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар