Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Озон – ягона ҳимоячимиз

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон Экологик партияси, Давлат Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ўзгидромет маркази ҳамкорлигида «Озон – ягона ҳимоячимиз» мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

Озон –  ягона  ҳимоячимиз

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши аъзолари, университет профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди.

Тадбирни Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Н.Обломуродов очиб берди.

Таъкидланганидек, атмосферанинг озон қатлами қуёшнинг ультрабинафша нурларини ушлаб қоладиган қалқон ҳисобланади. Афсуски, сайёрамизда табиий мувозанат бузилиши натижасида озон қатламининг емирилиши билан боғлиқ экологик хавф пайдо бўлди. Бу эса келажакда иқлимнинг башорат қилиб бўлмайдиган ўзгаришларига, яъни инсон организми иммун тизимининг заифлашишига, онкологик касалликлар сонининг ошишига, ўсимлик­ларнинг секин ўсишига олиб келади.

Олимларнинг тадқиқотларига кўра, озон қатламининг емирилишига совитиш техникалари, ёнғин ўчириш воситалари, таркибида галогенлар (хлор, фтор ва бром) бўлган кимёвий моддаларнинг саноат ва қурилиш соҳасида кенг қўлланилиши асосий сабаб саналади.

Cтратосфера озони – об-ҳавонинг қисқа муддатли ва локал ўзгаришларини белгилайдиган муҳим иқлимий омил. Қуёш нурланишини юта туриб ва энергияни бошқа газларга узата туриб, озон стратосферани иситади ва бу билан бутун атмосферада сайёравий иссиқлик ва циркуляр жараёнларнинг хусусиятларини тартибга солади. Озоннинг ўзгарувчан молекулалари табиий шароитларда, жонли ва жонсиз табиатнинг турли омиллари таъсирида ҳосил бўлади ва парчаланади, узоқ тадрижий ривож­ланиш давомида ушбу жараён бирмунча динамик мувозанатга келди.

Озон қатламини олимлар «биологик қалқон» деб ҳам атайдилар. Таассуфки, бу қалқоннинг емирилишида инсон омили катта роль ўйнаяпти.

Тадбирда сўзга чиққанлар атмосфера ҳавоси мусаффолигини сақлаш учун, авваламбор, барча инсонларга экологик таълим-тарбия берилишини йўлга қўйиш, корхоналарда экологик жиҳатдан соғлом технологиялар қўлланилиши, яратиш, транспорт воситаларининг чиқиндисиз ишлашини таъминлаш, ойда бир маротаба бўлса-да, «автомобилсиз кун» ташкил қилиш зарурлигини қайд этишди. Замонавий ишлаб чиқаришда совитиш техникалари ва ёнғин ўчириш воситаларидан ҳавога чиқариладиган галогенларни атмосферага яъни озон қатламига зарарсиз элементлар билан алмаштириш вақти етган. Шаҳар ва қишлоқ кўчаларида, корхоналар атрофларида яшил иқтисодиётни яъни кўкаламзорлаштиришни янада кучайтириш лозим.

Давра суҳбати давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Ўзбекистон Экологик партияси

Марказий Кенгаши Матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Мустақил Ўзбекистон –  35 йиллик тараққиёт йўли: ислоҳотлар,  натижалар ва истиқболлар

Мустақил Ўзбекистон – 35 йиллик тараққиёт йўли: ислоҳотлар, натижалар ва истиқболлар

🕔11:45, 20.08.2026 ✔87

Ўзбекистон сўнгги ўн йилда том маънодаги демократик ­ўзгаришлар, жадал иқтисодий ривожланиш ва кенг кўламли ­ислоҳотлар мамлакатига айланди.

Батафсил
Жамоат  транспорти: тўлов  маданиятимиз кўзгуси

Жамоат транспорти: тўлов маданиятимиз кўзгуси

🕔11:35, 20.08.2026 ✔88

Илгари кондукторсиз автобусни тасаввур қила олмасдик. Кондукторлар тиқилиб-сиқилиб, одамларни туртиб-суртиб бир нарса қилиб йўлкирани йиғиб оларди.

Батафсил
Депутатлар форуми:  Мақсад – ҳудудлар тараққиёти ва  экологик барқарорлик

Депутатлар форуми: Мақсад – ҳудудлар тараққиёти ва экологик барқарорлик

🕔14:38, 14.08.2026 ✔203

Аҳоли фаровонлигини таъминлаш, одамларимизнинг бугунги кунидан рози бўлиб, эртанги кунга мустаҳкам ишонч билан яшашига эришиш давлатимиз сиёсатининг бош мезонига айланди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар