Табиат      Бош саҳифа

Ўзи чиқарган чиқиндилар билан 30 кун

Ижтимоий тармоқлар бугун кенг жамоатчилик эътиборини тортишнинг осон йўлидир. Ундан экологик тарғиботларда ҳам фойдаланиш мумкин. Буни экофаол, контент яратувчиси ва тадбиркор Роб Гринфилд ўзининг ноодатий ва ҳайратомуз тажрибалари орқали исботлаб келмоқда.

Ўзи чиқарган чиқиндилар билан 30 кун

У бамбукли велосипедда Америка бўйлаб икки марта саёҳат қилишдан тортиб, бир йилдан кўпроқ вақт давомида ўз овқатини йиғишгача тажрибалар ўтказган. Роб Гринфилд чиндан ҳам атроф муҳитга зарар етказишни оддий турмуш тарзи билан кўрсатиб берган табиат ҳимоячиларидандир.

Роб озиқ-овқат чиқиндилари ва очликка чек қўйишга қаратилган «Food Waste Fiaso» ҳаракатининг асосчиси ҳисобланади. У Сан-Диегода 15 метр квадрат ҳажмдаги кичик уйда яшаб, одамлар учун 10 та кичкина томли уй қуришга етадиган маблағ йиғиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларга ёрдам берган.

«Бахтли ва соғлом бўлиш биз ўйлаганимизчалик қийин эмас экан: оддий ҳаёт бизни мустақил қилади, бошқаларга ёрдам бера олсак бу бахтдир», – деб ёзади Роб Гринфилд ўз саҳифасида.

У «Дунё яхшиликларга тўла» қисқа метражли фильми орқали чўнтагида атиги 10 сент билан 7 мамлакат бўйлаб 37 кунлик саёҳат қилган ва буни тасвирга олган. Робнинг ҳаётдаги энг катта мақсади одамларни кундалик оддий ҳаракатлари билан атроф оламга қандай таъсир қилиши ҳақида ўйлашга ундашдир. Шу боис ҳам ўз тажрибасини одамларга матн, видео шаклида тушунтириб беришга уриниб, бир кишининг ҳаракати қандай ўзгаришларга олиб келишини кўрсатиб бермоқда.

«Мен ҳужжатли фильмларни томоша қилиб, китоблар ўқий бошладим ва шуни тушуниб етдимки, қилаётган ҳамма нарсам – истеъмол қилаётган овқатим, ҳайдаётган машинам, сотиб олган нарсаларим, чиқиндиларим – ҳаммаси дунёнинг ифлосланиши, экологиянинг бузилишига сабаб бўлган. Шунинг учун мен янги ҳаёт тарзини бошлашга қарор қилдим. Мен танлаган йўл жамиятда одамлар турмуш тарзига зид, гўёки уларга қарши чиқишдек туюлиши мумкин. Аслида эса барқарор ҳаёт кечиришдир», – дейди у.

Роб Гринфилд яна бир ҳайратланарли тажриба ўтказди. У 30 кун давомида оддий инсонлардек яшади, бироқ бирорта чиқиндини ташламади. Аксинча барчасини буклаб ўз кийи­мига ёпиштириб, олиб юрди. Синов охирига келиб «ахлат костюми»нинг вазни ўзининг вазни билан бир хил эди.

Ўз тажрибаси билан ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ўртоқлашган Роб бу ишини «Trash Me» деб атади ва бир ой давомида оддий америкаликлар каби яшади. Қандай дейсизми? У бошқалар қатори дўконга бориб, ҳамма учун одатдаги овқатни истеъмол қилди. Бироқ одамлар ташлайдиган чиқиндиларни ташламади, аксинча доимо ёнида олиб юрди. Уйда ҳам, кўчада ҳам бир марталик ишлатиладиган кофе, полиэтилен пакет, пица қутиси каби ахлатларни олиб юриш учун ҳар куни махсус костюм кийишига ва чиқиндиларни кийимга жойлашига тўғри келди. Биринчи ҳафтанинг охирига келиб, тахминан 14 кг, ой охирида эса 60 кг дан ортиқ чиқинди йиғилди. Шундай қилиб «ахлат костюми» Робнинг ўзига ҳам оғирлик қила бошлади. Бундай костюмда у ҳар куни шаҳар кўчаларида юрарди ва бу одамлар, оммавий ахборот воситаларининг эътиборини торди.

Ушбу тажриба орқали у одамларнинг чиқиндилар ҳақидаги фикрларини ўзгартириб, инсонларни чиқарадиган чиқиндилар миқдорини камайтиришга ундашга ишонарди.

Лойиҳа якунида Робнинг жамоаси ушбу ажойиб тажриба ҳақида фильм суратга олишди. «Trash Me» нафақат атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислар, балки ҳар куни қанча чиқиндилар чиқариши ҳақида ҳеч қачон ўйлаб кўрмаган оддий одамлар учун ҳам унутилмас ва ҳайратланарли тажриба эди.

«Бу бизнинг оддий кундалик ҳаракатларимиз атрофимиздаги дунёга қандай таъсир қилишини аниқ кўрсатиб беради, — дейди Роб. — Буни барчага етказмоқчи эдим ва мақсадимга эришдим.

Гринфилднинг таъкидлашича, Covid-19 пандемияси атрофимиздаги тизимлар ҳақидаги фикримизни ўзгартирди. Масалан, пандемия биз жамоат транспортига ишонадиган маблағни камайтирган бўлса-да, у онлайн-харидларни ва истеъмолчиликни кучайтирди.

«Баъзи табиатшунослар бу экология учун ҳақиқатан ҳам ижобий деб ўйлашяпти, лекин менимча, бу биз юрган йўлнинг давоми. Агар ҳақиқатан ҳам бизга берилган ҳаётни чуқур қадрлашни истасак, ҳаракат қилишимиз ва табиатни ҳозирдан асрашимиз керак», дейди Гринфилд.

Бу тажриба атроф-муҳит муҳофазасини истовчи инсонларга ҳам янги ғоялар манбаи бўлиб хизмат қилса ажаб эмас. Зеро, дунё бўйлаб одамларнинг чиқиндилар муаммосига бўлган муносабатини ўзгартиришга уринаётган инсонлар кўплаб топилади.

 

Ноилахон АҲАДОВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Теракларимиз  жиддий хавф остида

Теракларимиз жиддий хавф остида

🕔17:03, 02.05.2024 ✔6

Куни кеча Тошкент шаҳридан Сурхондарё вилояти (Узун-Сариосиё туманлари)гача бўлган ҳудуддаги М-39 трассаси бўйлаб экилган дарахтлар ҳолатини кўздан кечирдим.

Батафсил
Шўрхок ерни  кўкаламзорга  айлантириш  мумкин

Шўрхок ерни кўкаламзорга айлантириш мумкин

🕔17:01, 02.05.2024 ✔3

Ўтган йилнинг куз фаслида «Oila va TABIAT» газетасида эълон қилинган қизиқарли суҳбат-мақола диққат-эътиборимни тортган эди. Унда Хоразм вилояти Шовот туманида яшовчи таниқли боғбон Рўзимбой Отажонов ажабтовур гожи ҳақида жуда қизиқарли маълумотларни бериб ўтган.

Батафсил
Табиатга 80 миллиард  сўм зарар

Табиатга 80 миллиард сўм зарар

🕔16:56, 02.05.2024 ✔3

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Экологик назорат инспекцияси томонидан Тошкент шаҳар Сергели тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёси бўйида навбатдаги рейд тадбирлари олиб борилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Теракларимиз  жиддий хавф остида

    Теракларимиз жиддий хавф остида

    Куни кеча Тошкент шаҳридан Сурхондарё вилояти (Узун-Сариосиё туманлари)гача бўлган ҳудуддаги М-39 трассаси бўйлаб экилган дарахтлар ҳолатини кўздан кечирдим.

    ✔ 6    🕔 17:03, 02.05.2024
  • Шўрхок ерни  кўкаламзорга  айлантириш  мумкин

    Шўрхок ерни кўкаламзорга айлантириш мумкин

    Ўтган йилнинг куз фаслида «Oila va TABIAT» газетасида эълон қилинган қизиқарли суҳбат-мақола диққат-эътиборимни тортган эди. Унда Хоразм вилояти Шовот туманида яшовчи таниқли боғбон Рўзимбой Отажонов ажабтовур гожи ҳақида жуда қизиқарли маълумотларни бериб ўтган.

    ✔ 3    🕔 17:01, 02.05.2024
  • Табиатга 80 миллиард  сўм зарар

    Табиатга 80 миллиард сўм зарар

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Экологик назорат инспекцияси томонидан Тошкент шаҳар Сергели тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёси бўйида навбатдаги рейд тадбирлари олиб борилди.

    ✔ 3    🕔 16:56, 02.05.2024
  • Чиқинди идишини кўрмаяпсизми?  Кўзингизни каттароқ очинг!

    Чиқинди идишини кўрмаяпсизми? Кўзингизни каттароқ очинг!

    Университетимиз кичик ҳалқа йўлида жойлашгани сабабли кўпинча «Новза» метро бекатидан чиқиб, университетгача пиёда бораман. Йўл бўйида чиқиндиларнинг тўпланиб қолганини кўриб, одамнинг таъби хира бўлади.

    ✔ 4    🕔 16:55, 02.05.2024
  • Устюртдаги сирли излар  нимадан далолат?

    Устюртдаги сирли излар нимадан далолат?

    Устюрт! Мозийнинг миллион йиллик сир-синоатларини ўз бағрида яширган бепоён кенгликлар! Бу кўҳна маконнинг бир неча ўн йиллардан бери илм аҳлини ўйга толдириб келаётган жумбоқларидан бири унинг «найзасимон иншоотлари»дир.

    ✔ 3    🕔 16:53, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар