Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилЎзбекистон Экологик партияси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги истироҳат боғларида тезкор экологик рейдлар ўтказилмоқда. Айтиш жоизки, кўп истироҳат боғларидаги аҳволни қониқарли деб бўлмайди. Боғлардаги қаровсиз қолган дарахтлар, уюлиб ётган чиқиндилар, сувсизликдан қовжираётган яшил олам бу ерга дам олиш учун келган ҳар қандай кишининг таъбини хира қилади.
Экологик партия томонидан жорий йилнинг 25 июнь куни пойтахтимиздаги Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғи ҳолати ўрганилган эди. Ўшанда боғнинг қаровсиз аҳволдалиги, бу ердаги аксарият манзарали дарахт ва ўсимликлар ўз вақтида суғорилмагани оқибатида қуриб қолгани, бу жараён бошқа дарахт турларида энди бошланаётгани, янада ачинарлиси яқин йиллар давомида ўз кўрки ва чиройи билан кўпчиликни ўзига жалб қилган мазкур боғ бугунга келиб, ёнғин келиб чиқиши мумкин бўлган ташландиқ ҳудудга, чиқиндихонага айлангани ҳақида маълумот берилган эди.
Куни кеча ушбу истироҳат боғига борган Экопартия фаоллари ўтган вақт мобайнида бу ерда ҳеч нарса ўзгармаганига гувоҳ бўлишди. Афсуски, бу аянчли ҳолатга на Тошкент шаҳар ҳокимлиги, на бошқа мутасадди идоралар муносабат билдиришган.
Қаровсизликдан пойтахт марказидаги ушбу боғ ҳақиқатда ташландиқ бир қиёфага келиб қолган. Бу ердаги савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари аҳволи ҳам ниҳоятда ачинарли. Боғ ҳудудида чиқинди уюмлари тўпланиб ётганини, узоқ вақтдан буён суғорилмагани оқибатида дарахтларнинг қуриб бораётганини кўриш мумкин. Ёзнинг жазирамасида қовжираган ўт-ўланлар, қуриган дарахт ва буталарда тўсатдан ёнғин келиб чиқмаслигига эса ҳеч ким кафолат бера олмайди?
Наҳотки пойтахт марказидаги Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғининг абгор аҳволи бирор бир мутасаддини безовта қилмаса?!.
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилОлимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.
БатафсилЙўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.
Батафсил