Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Тоза ҳаво қидириб... Айрим туманлар ҳавоси мунтазам текширилади, нега?

Коронавирус балоси аввалига бутун дунёни уйга қамади. Кейин инсониятни ниқоб ортидан нафас олишга мажбур этди. Аслида мана шу офатнинг сайёрамиз учун яхшигина фойдаси ҳам бўлди. Балки бу табиатнинг ўзини ҳимоя қилишга қаратилган ўзига хос услуби бўгандир, де­йишмоқда айримлар.

Тоза ҳаво қидириб... Айрим туманлар ҳавоси мунтазам  текширилади, нега?

Гап шундаки, мутахассислар ҳисоб-китобига кўра, карантин сабаб ишлаб чиқариш ва умуман дунё аҳолисининг одатий фаол ҳаётдан бирмунча йироқлашиши ердаги атмосфера ҳавосининг 2-3 баробар тозаланишига олиб келган. Ҳаттоки Ҳиндис­тон аҳолиси 30 йил давомида кўрмагани Ҳимолай тоғларининг чўққисини кўришга муваффақ бўлган. Аммо бу қувонишга арзиса ҳам узоқ давом этмайдиган ҳолатдир. Чунки инсоният одатдаги ҳаёт тарзига қайтиши билан ҳаммаси яна олдингидек вазиятга ўзгариши аниқ. Бу эса олимлар, экологлар ва умуман сайёрамиздаги ҳар бир инсондан экологик маданиятни, табиатга меҳрни, атроф-муҳитни асраб-авайлашни талаб этади.
Инсон саломатлигига зарарли таъсир кўрсатиши сабабли атмосфера ҳавосининг ифлосланиши ҳар доим ташвиш уйғотган. Ҳавонинг ифлосланиши инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатиб, аллергия ва нафас олиш тизими касалликларини келтириб чиқарувчи сабаблардан бири ҳисобланади. Айнан шунинг учун биз нафас олаётган ҳавонинг сифатли бўлиши жуда муҳим. Деярли ҳар бир йирик шаҳар атмосферасида юқори миқдорда ифлослантирувчи моддалар борлиги аниқланади, улар экотизим ва аҳоли саломатлигига салбий таъсир этади.
Тоза ҳавода сайр қилиш барвақт ўлим хавфини сезиларли камайтиришини мутахассислар аллақачон аниқлашган. Бу инсондаги стресс даражаси, қон босими, юрак ритмига ижобий таъсир этади. Кузда хазонлар, ёзги мавсумда буғдойзорлар ўрни ёқиб юборилганига кўп гувоҳ бўламиз. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бир тонна қуриган барг ёнганда ҳавога 9 кг. тутун ажралиб чиқади. Бу эса нафақат инсон ҳаёти, балки сайёрамиздаги барча табиий жараёнлар учун хавфлидир.
Ўзбекистон Республикаси атроф табиий муҳити ифлосланиши мониторинги маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, юртимизнинг 25 та шаҳридаги 63 та стационар кузатув пункти (Олмалиқ, Ангрен, Андижон, Бекобод, Бухоро, Гулистон, Денов, Қўқон, Когон, Қарши, Марғилон, Муборак, Навоий, Наманган, Нукус, Нуробод, Самарқанд, Сариосиё, Тошкент, Урганч, Фарғона, Чирчиқ, Шаҳрисабз, Янгийўл)да ҳаво ифлосланишини аниқлаб турувчи мониторинг ишлари  амалга оширилади. Кузатув пунктларида атмосфера ҳавосидаги 12 та ифлослантирувчи модда назорат қилинади.
Шаҳарда атмосфера ҳавоси сифатини мониторинг қилиш дастури бешта асосий ифлослантирувчи модда: чанг (қаттиқ муаллақ заррачалар), олтингугурт диоксиди, углерод оксиди (ис гази), азот диоксиди, азот оксидини ўз ичига олади. Саноат ажратмалари таркиби ва яқинда жойлашган шаҳарлар ва туташган ҳудудлар хусусиятларига қараб дастурий ўлчовларга бошқа моддалар (аммиак, фенол, формальдегид, озон, хлор, қаттиқ фторидлар, фторли водород, оғир металлар) қўшилади.

Атмосфера ҳавоси ҳолати устидан кузатувлар ҳар куни сутка давомида 3 марта (маҳаллий вақт билан соат 7:00, 13:00, 19:00 да) амалга оширилади. 

Ўзгидромет кузатув пунктларида ҳаво намуналари аспиратор усулида ҳавони Рихтер ютгичлари ва сорб­цион найчалар орқали ўтказиб олинади ва марказнинг 17 та лабораториясида таҳлил қилинади.
Маълумотларга қараганда, атроф муҳитнинг ифлосланиши оқибатида келиб чиқадиган касалликлар оқибатида ҳар йили сайёрамизда беш ярим миллион киши вафот этади. 2050 йилга келиб бу кўрсаткич 6 миллиондан ошиши айтилмоқда. Ҳавонинг ифлосланишидан келиб чиқадиган касалликлар туфайли қайд қилинадиган ўлимлар жаҳонда иккинчи ўринда туради. Aгар атроф муҳитнинг мунтазам ифлосланиши йилдан-йилга шу тарзда ошиб борса, тоза ҳавони ҳам сотиб олишга мажбур бўламиз.

Бахтигул ХИДИРАЛИЕВА,
Экологик партия 
Марказий Кенгаши
матбуот бўлими 
бош мутахассиси
 




Ўхшаш мақолалар

Атроф-муҳит ҳолатидан  одамлар  рози бўлиши керак

Атроф-муҳит ҳолатидан одамлар рози бўлиши керак

🕔11:04, 04.12.2025 ✔65

Президент ҳузурида экологик барқарорлик ва қиш мавсумига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди

Батафсил
Халқимиз экологик ҳуқуқларини таъминлашнинг  мустаҳкам асоси

Халқимиз экологик ҳуқуқларини таъминлашнинг мустаҳкам асоси

🕔11:03, 04.12.2025 ✔65

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан 2023 йил апрелда умумхалқ референдуми асосида Янги Ўзбекистоннинг янгиланган Конституцияси қабул қилинган эди.

Батафсил
Тошкентда ҳаво ифлосланиши:  Сабаблар санаб ўтилди,  ечим эса...

Тошкентда ҳаво ифлосланиши: Сабаблар санаб ўтилди, ечим эса...

🕔15:48, 27.11.2025 ✔160

Айни кунларда жамоатчиликнинг пойтахтдаги ҳаво сифати, унинг одамлар саломатлиги ва ҳаётига таъсири бўйича хавотирлари ортиб, муҳокамаларга сабаб бўляпти. Куни кеча Ўзбекистон Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Тошкент шаҳрида ҳаво ифлосланишининг сабаблари ва таркиби, шунингдек, вазиятни яхшилаш режалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар