Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилДепутатга ёки бошқа бир лавозим эгасига ҳар бир фуқаро муаммоси ҳал бўлиши учун умидвор бўлиб мурожаат йўллайди.
Уни ҳал этиш, кимнингдир оғирини енгил қилиш, ҳар бир мурожаатга эътиборли бўлиш каттаю кичик раҳбарнинг, айниқса халқ сайлаб қўйган депутатнинг биринчи галдаги вазифасидир. Бу эса одамларда эртанги кунга умид, меҳнатга рағбат ва шижоат уйғотади.
Ўзбекистон Экологик партиясидан халқ депутатлари Навоий вилоят кенгашига сайланган депутатлар номига Кармана туманидаги «Қаҳрамон» маҳалласи ички йўлларига асфальт ётқизиш тўғрисида кўплаб мурожаатлар келиб тушгач, Навоий вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари номига депутатлик сўрови юборилди.
Кўп ўтмай сўровномага жавобан, Ўзбекистон Экологик партиясининг Навоий вилоят кенгаши раиси, депутат А.Жалилов ташаббуси билан «Обод маҳалла» дастури дорасида Кармана туман «Қаҳрамон» МФЙ йўлларига шағал тўкилиб, кичкинтойлар қатнайдиган 19-МТМ йўлининг 500 метри асфальтланди.
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилОлимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.
БатафсилЙўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.
Батафсил