Етти кун      Бош саҳифа

Кесилаётган дарахтлар, бажарилмаётган талаблар...

Дарахт ва буталарнинг қимматбаҳо навлари кесилишига қарши жорий этилган мораторий даврида 5 мингдан ортиқ жисмоний ва юридик шахслар томонидан 166 минг туп атрофида қимматбаҳо навли давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни кесишга рухсат сўраб қилинган мурожаатлар рад этилиб, сақлаб қолинган.

Кесилаётган дарахтлар,  бажарилмаётган талаблар...

Олий Мажлис Сенати Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси ҳамда Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитасининг 28 июль куни ўтказилган қўшма мажлисида шу ҳақида айтилди.
Маълумки, Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 3 февралдаги Фармони билан 2019 йил 1 ноябрда республика ҳудудида давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарнинг қимматбаҳо навлари кесилишига жорий этилган мораторийнинг амал қилиш муддати 2021 йил 31 декабрга қадар узайтирилган. Шунга қарамасдан дарахтларнинг ноқонуний кесилиши билан боғлиқ тизимли муаммолар сақланиб қолмоқда.
Хусусан, давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга рухсатнома бериш ваколатини маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органларига беришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат ло­йиҳаси ишлаб чиқилмаган. Дарахтларни муҳофаза қилиш мақсадида уларнинг сони, тури, ёши, танасининг диаметри, географик жойлашуви ва бошқа параметрлари бўйича ҳисобга олиш ҳамда реестрини юритиш ишлари тизимли ташкил этилмаган.
Яна бир жиҳат. Кўчатларнинг ягона электрон базасини яратиш ва унга ҳудудларда экилган кўчатлар тўғрисидаги маълумотларни киритиб бориш ишлари эътибордан четда қолган.
Ачинарлиси, 2021 йилнинг 6 ойи давомида республикада дарахт ва буталарнинг ноқонуний кесилиши билан боғлиқ 2 597 та ҳуқуқбузарлик содир этилган ва ўсимлик дунёсига 6,7 млрд. сўм зарар етказилган.
Мажлисда сенаторлар томонидан давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишнинг олдини олиш, атроф муҳит ва экологияни асраб-авайлаш борасидаги тизимли ишларни ташкил этишга қаратилган тадбирларни янада кучайтиришга доир фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Мазкур масала юзасидан Олий Мажлис Сенати Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси ҳамда Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитасининг қўшма мажлисининг тегишли қарори қабул қилинди.




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔23

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔23

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔89

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 23    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 23    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 89    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 107    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 113    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар