Табиат      Бош саҳифа

Жабрланган муҳит бир куни албатта ҳисоб сўрайди

Ўрта асрларда юртимизга ташриф буюрган сайёҳлар мазкур заминни ўз эсдалик­ларида «Мовий кўллар ўлкаси» дея тилга олишади. Бу, албатта, мантиқли тавсиф.
 

Жабрланган муҳит бир куни албатта ҳисоб сўрайди

Қуйи Амударё минтақаси табиати ўзининг жуда кўплаб кўл ва сув ҳавзалари билан алоҳида ажралиб турган. ХХ асрнинг 70-йиллари ўрталарига қадар ҳар бир қиш­лоқ, ҳар бир овулнинг чирой касб этиб турувчи кўллари ҳам бўлган. Шу боисдан ҳам кўпгина ҳудудлар ана ўша кўллар номи билан аталган. 
Мен вояга етган қишлоқда ҳам бир пайт­лари кўллар бор эди. Эсласам, бари тушга ўхшайди. Мавж урган сувларида балиқлар сузиб ўйнар эди. Том бўйи ўсган қамишзорларидан қирғовуллар потир-потир кўкка парвоз қиларди. Айниқса, шом чоғи бу кўллар жуда гўзаллашиб, эртакнамо тус оларди. Биз сарпойчанг болалар молларимизни ҳайдаб уйга қайтарканмиз, қишлоқдан Полвонкўлга ғозлар, сақоқушлар қўниб, сувни шалоплатиб, шўхлик қилишларини томоша қилардик. Одамларда ҳам табиатга, жонзотларга меҳр кучли эдими дейман, баъзи бировлар тўрвасидан қотган нонларини чиқариб қушларга ирғитишарди. Ғозлар, сўна ўрдак, қашқалдоқ, сақоқуш ва қирғовуллар одамларга шу қадар ўрганишган эдики, ҳар кеч биз ўтадиган йўл ёқасидаги кўл қирғоқларида пойлашарди.
Ўша йиллари баланд рошда чўнқайиб ўтирганча Полвонкўлга жимгина термилиб ўтирган одамларни кўп учратардим. Улар «табиат театри» томошасига қараб ҳордиқ чиқаришарди. Бироқ, минг афсуслар бўлсинки, ўтган асрнинг 80-йилларида собиқ иттифоқда ҳукм сурган пахта яккаҳокимлиги сиёсати натижасида кўлларга ҳам қирон келтирила бошлади. Янги ерлар ўзлаштирилиши баҳонасида қишлоқлардаги кўллар жамоа хўжаликлари томонидан кўмиб юборилди. 
…Эсласам, юрак орқага тортиб кетади. Бизнинг Полвонкўлни ҳам икки йил давомида қум ва тупроқ ташлаб кўмиб юборишди. Ўшанда чала кўмилган кўл ёнига борардик. У ерда эса кўлмак сувда жонсарак тўлғанаётган балиқларни, кўкка потир-потир учиб уясини тарк этётган қушларни кўриб руҳимиз эзилиб кетарди.
Бир кеча Полвонкўл қамишзорига ўт қўйишган экан, қишлоқни қуюқ, аччиқ дуд босди. Атроф-жавонибни ҳар хил ҳайвонларнинг ўкириғи тутиб кетди. «Далада иккита қоплонни кўрдим, оғзида боласини қисиб осуда макон излаб кетяпти жониворлар», – деган эди бригадир бўлиб ишлайдиган тоғам.
Гектер-гектар майдонни эгаллаб турган мовий кўллар кўмиб юборилгач, бунинг ҳисобига очилган ер майдони захлаб, шўр босиб кетиши оқибатида ҳосилдорлик кўнгилдагидек бўлмаган. Оқибатда «кўллар қабристони» узоқ йиллар ташландиқ ҳолатда ётаверди. У ерда на пахта кўкарди, на шувоқ. Жамоа хўжаликларининг миллионлаб сўм маблағ сарфлаб табиий кўлларни кўмиши эвазига пахта далалари «кашф» этиш сиёсати ўзини оқламади. Кўлларни кўмиш натижасида жамоа хўжаликлари эга бўлган, қўлга киритган нарса – ҳайҳотдай шўрланган, захлаган ер майдонлари бўлди.
Тарихнинг ана шу аччиқ сабоғидан бугун тўғри хулоса чиқаряпмизми? Бугун кўпгина кўл ҳавзалари тадбиркор ва ишбилармонларга балиқчилик, паррандачиликни ривожлантириш учун ижарага берилмоқда. Бир сўз билан айтганда, бундай сув ҳавзаларининг устидан назорат қилувчи, тартибга солувчилар майдонга келди. Бу айни муддао бўлди, энди кўллар, ҳовузларнинг ҳам эгаси бор. Бу ерларда дуркун ўсган қамишлар ўзбошимчалик билан ўриб кетилмайди, ерпараст кимсалар томонидан кўмиб юборилмайди. Аксинча, бу масканларда мувозанатни тартибга солишни кўл ва бошқа сув ҳавзаларини ижарага олган тадбиркор ва ишбилармонлар ўз зиммасига олсагина таҳсинга лойиқ ишдир.
Яқинда шаҳардан қишлоққа қайтарканман, Боғот туманининг Ўғузработ қишлоғидаги кўл бағрига гала-гала сақоқушлар жўш уриб қўнишаётганининг гувоҳи бўлдим. Кўзим қувнаб, дилим энтикиб кетди. Қанотлари ярим қулоч, тумшуғи узун сақоқушларни болалигимда жуда кўп кўрар эдим. Кўллар кўмила бошлагач, улар олис-олисларга кетиб қолишган эди. Яқин йиллардан буён улар яна кўлларимизда сузиб юрибди. Уларни кўриш қандай яхши, ахир улар «табиат театри»нинг актёрлари-ку, дейман севиниб. «Табиат театри» томошаларга бой, рангин бўлсин, дея ич-­ичимдан тилак билдириб юраман.

Эрпўлат БАХТ




Ўхшаш мақолалар

«Тоза маҳалла» –  тўғри кимёвий билим ва юксак  экологик маданиятдан бошланади

«Тоза маҳалла» – тўғри кимёвий билим ва юксак экологик маданиятдан бошланади

🕔08:57, 23.04.2026 ✔47

Мактаб даражасида яхши билимга эга инсон экологияга ҳеч қачон зарар етказмайди. Албатта, агар унда экологик маданият кучли бўлса. Нима учун мактаб даражасида деяпмиз?

Батафсил
Миллион йиллик «вақт капсуласи»  кашф этилди

Миллион йиллик «вақт капсуласи» кашф этилди

🕔08:54, 23.04.2026 ✔50

«Инсонлар ер юзига келишидан олдин вулқонлар ва иқлим ўзгаришлари натижасида ҳаёт қайта шаклланган». Янги Зеландияда топилган миллион йиллик ғорни ўрганган мутахассислар шундай хулосага келишди.

Батафсил
Табиат болалар  нигоҳида

Табиат болалар нигоҳида

🕔08:51, 23.04.2026 ✔44

Боланинг тасаввури соф ойна. Унда борлиқ қандай бўлса, шундай акс этади. Яқинда юртимиз бўйлаб ўтказилган «Табиат болалар нигоҳида» республика расмлар танловининг якунлари бизни ана шу ойнага боқишга мажбур қилди. Аслида, мақсадимиз жажжи ижодкорлар қалбидаги гўзалликни кўриш, уларни табиатга меҳр руҳида тарбиялаш эди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Тоза маҳалла» –  тўғри кимёвий билим ва юксак  экологик маданиятдан бошланади

    «Тоза маҳалла» – тўғри кимёвий билим ва юксак экологик маданиятдан бошланади

    Мактаб даражасида яхши билимга эга инсон экологияга ҳеч қачон зарар етказмайди. Албатта, агар унда экологик маданият кучли бўлса. Нима учун мактаб даражасида деяпмиз?

    ✔ 47    🕔 08:57, 23.04.2026
  • Миллион йиллик «вақт капсуласи»  кашф этилди

    Миллион йиллик «вақт капсуласи» кашф этилди

    «Инсонлар ер юзига келишидан олдин вулқонлар ва иқлим ўзгаришлари натижасида ҳаёт қайта шаклланган». Янги Зеландияда топилган миллион йиллик ғорни ўрганган мутахассислар шундай хулосага келишди.

    ✔ 50    🕔 08:54, 23.04.2026
  • Табиат болалар  нигоҳида

    Табиат болалар нигоҳида

    Боланинг тасаввури соф ойна. Унда борлиқ қандай бўлса, шундай акс этади. Яқинда юртимиз бўйлаб ўтказилган «Табиат болалар нигоҳида» республика расмлар танловининг якунлари бизни ана шу ойнага боқишга мажбур қилди. Аслида, мақсадимиз жажжи ижодкорлар қалбидаги гўзалликни кўриш, уларни табиатга меҳр руҳида тарбиялаш эди.

    ✔ 44    🕔 08:51, 23.04.2026
  • Ховосда янги боғлар,  янги имкониятлар

    Ховосда янги боғлар, янги имкониятлар

    Сирдарё вилояти Ховос туманида бугун табиат билан инсон ўртасидаги азалий боғлиқлик яна бир бор ўз ифодасини топмоқда. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар нафақат табиатга яшил либос кийгизмоқда, балки одамлар ҳаётига умид, хонадонларга барака олиб кирмоқда.

    ✔ 73    🕔 17:58, 16.04.2026
  • Қўшработ қир-адирлари ҳам  дарахтларга  бурканадими?

    Қўшработ қир-адирлари ҳам дарахтларга бурканадими?

    Нурота тоғ тизмаларини гумбурлатиб қўшиққа солган Эргаш Жуманбулбул ўғли Қўшработ туманининг Қўрғон қишлоғида туғилиб, вояга етган. Жўш воҳаси дея тарифланадиган бу жой кейинги йилларда янада обод бўлаётир. Эргаш Жуманбулбул ўғлининг уй-музейи янгиланган бинода ўз фаолиятини бошлади. Эргаш шоирнинг уй-музейини кўргани келувчилар сезиларли даражада ошди.

    ✔ 56    🕔 17:55, 16.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар